Мактаб-интернатимизда АКТ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг №282 « «ZIYONET» Ахборот тармоғини янада ривожлантириш тўғрисида»ги қарори ижроси ўлароқ, 2011 йил март ойида мактаб-интернатимиз «ZIYONET» тармоғига уланди. Мактаб-интернатида ўқитувчилар учун бир неча бор «Ахборот коммуникацион технологиялар ва янги услубий дарс ўтиш методикаси» мавзусида информатика ўқитувчиси Ш.Шукуров ўқув-семинар тренингларини ташкил этди. Ўқитувчилар гуруҳларга бўлиниб дарслардан сўнг АКТ бўйича янги билим ва кўникмаларга эга бўлишди. 2011 йилнинг 20-декабрида ўқитувчилар тест синовларида ўзларининг билимларини синаб кўришди.
2014 йилнинг 3-4 март кунлари математика ва информатика ўқитувчилари «Вилоят Халқ Таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш» институтида икки кунлик ўқув-семинарида қатнашишди. Ушбу семинар асосида шу йилнинг апрель-май ва август-сентябрь ойларида қўйидаги мавзулар бўйича тренинг-дарслар ўтказилди:
1. Компьютер ва унинг қурилмалари. Дастурий таъминот;
2. Матн муҳарририда ҳужжатлар билан ишлаш;
3. Электрон жадваллар муҳарририда ишлаш;
4. Тақдимот дастурларида ишлаш;
5. Архивлаш ва антивирус дастурлари;
6. Электрон почта хизмати ва унинг имкониятлари.
Ҳозирги кунда Республикамиз мактабларининг 73 фоиздан кўпроғи энг замонавий ўқув–лаборатория ускуналари, компьютер синфлари, электрон дарсликлар, услубий қўлланмалар билан жиҳозлаш босқичи бугунги куннининг энг долзарб вазифаси ҳисобланади. Бу ерда гап компьютер техникасини фақатгина тор доирада “Информатика” фанидагина қўллаш ҳақида эмас, балки биринчидан уни бошқа фанларни ўқитиш жараёнига, айниқса электрон дарсликлар асосида ҳаракатли, дидактик, кўргазмалик, товушли, сермазмун тарзда қўллаш устида кетмоқда. Иккинчидан, АКТ дан мактабда эркин фойдаланиш, яъни мактаб кутубхоналарида ташкил этилаётган ахборот ресурс марказларни (АРМ) замонавий техника воситалари ҳамда компьютерлар жойлаштириб ташкил этилаётганлиги. Учинчидан, АКТдан мактаб раҳбарияти томонидан иш юритиш тизимини бошқаришда фойдаланиш кўзда тутилмоқда. Бу табиийки халқаро интернет тизими, электрон почта, турли расмий иш юритиш ва бошқаларни ўз ичига олади. Тўртинчидан фан хоналарида ўқитувчининг АКТдан фойдаланиши, ўз малакасини муттасил ошириб бориши ва ўқув жараёнига тайёргарлик кўриши, кўргазмали қуроллар ва ўқув матиериаллар тайёрлаши учун якка компьютерлардан фойдаланиш имкониятини яратади.
Таълим жараёнида ахборот коммуникация технологияларини жорий этишдаги ютуқлари
Таъкидлаш жоизки, умумтаълим мактабларини замонавий компьютерлар, электрон дарслик, электрон қўлланма ва электрон дарс ишланмалари билан таъминланмоқда. Ҳозирда, 46 номда 5-9 синфлар учун электрон дарслик ва 25 номда ўқув фильмлар яратилди. Биз улардан самарали фойдаланиш ва дарс жараёнида оқилона қўллашни йўлга қўйишимиз лозим. Бунинг учун ўқитувчилар, мутахассислар бевосита АКТ дан фойдаланишни мукаммал билишлари ва ўқувчиларни АКТ имкониятлари билан яқиндан таништиришлари керак.
Педагогик технологияларнинг ривожланиши ва уларнинг ўқув тарбия жараёнига кириб келиши, шунингдек, ахборот технологияларнинг тез алмашинуви ва такомиллашуви жараёнида ҳар бир инсон ўз касбий тайёргарлигини, маҳоратини кучайтиришга имконият яратилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 6 июндаги “Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 200-сонли қарори билан тасдиқланган “2002-2010 йилларда компьтерлаштириш ва ахборот технологияларини ривожлантириш дастури”да давлатнинг бу соҳадаги сиёсати миллий ахборот тизимини шаклллантириш деб ифодалаган бўлса, кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг 4.10 –банди таълим тизимининг яхлит электрон ахборот маконини вужудга келтириш ҳақидадир. 2002-2010 йилларга мўлжалланган компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш давлат дастурида бу йўналиш бўйича педагогик кадрлар ва мутахассисларнинг малакасини ошириш вазифаси қўйилган. Буларнинг барчаси таълимда АКТ кенг тарғиб этишни ҳукумат томонидан қўллаб-қувватланаётганининг далилидир.
Таълим жараёнида ахборот коммуникация технологияларини жорий этишда мавжуд муаммолар
Ҳозирги кунда мактабларни компьютерлаштириш ва янги замонавий дарслик, айниқса электрон дарсликларни яратиш нисбатан ёш “Информатика” фанини умумий таълим муассасаларида бунданда мавқеи ва нуфузини кўтаришда долзарб вазифалигича қолмоқда.
Мактабда кўп сонли фан кабинетлари бўлганлиги учун компьютерлардан кўпчилик ўқитувчилар ўз фанларида қўллаши учун шароит яратишга қаратилган чора тадбирларни ишлаб чиқилаётганлиги мақсадга мувофиқдир. Бу ишларни янада самарали ва замонавий бўлиши учун масофадан ўқитишга ўтиш лозим бўлмоқда. Ахборот Ресурс марказлари албатта Интернет тармоғига уланган бўлади. Қолаверса, барча мактаб компьтерларини маҳаллий тармоққа уланиши кўзда тутилган. Аммо бу борада таклиф этилаётган ишлар жуда катта техник вазифаларни ва ўқитувчиларни қайта тайёрлаш ишларини амалга оширишни тақозо этади. Биз техник ечимини кутаётган қандай муаммоларга дуч келишимиз мумкин?- деган ҳақли савол туғилади. Биринчидан барча мактабларда барқарор электр кучланиши, сифатли телефон алоқаси бўлиши зарур. Эҳтимол, ҳозирда ХТВ томонидан ишлаб чиқилган ҳаракат дастури бунинг ечимини ижобий ҳал этар. Иккинчидан компьютерларга техник хизмат кўрсатувчи ўрта махсус маълумотли мутахассисиларга катта эҳтиёж сезилади. Учинчидан, АКТни мактабларга кириб келиши сабабли Интернет хоналари доимо ўқитувчилар ва ўқувчиларга тўхтовсиз хизмат қилиши кутилади. Ўқувчилар дарсдан ташқари бўш вақтларини кутубхонада, ахборот Ресурс марказларида ёки компьютер хоналарида ўтказиши мумкин. Буларнинг барчаси мактабларда қўшимча ишларни юзага келтиради. Мактаб бошқаруви таркибида АКТ билан жиддий шуғулланувчи етарли маълумотга эга бўлган мутахассисини бўлиши лозим бўлади. Шунингдек, АКТни оммавий мактабларга жорий этиш катта ташкилий ва молиявий тайёргарликни тақозо этади.