Каждый год с 20-июня по 20-июля в нашей школе-интернате начинается регистрация новых учеников для 7-класса. После этого с 1-20 августа проводится тестирование. Только самые сообразительные и умные дети удостоятся называться учениками школы-интернат «Умид».
Вопросы и ответы, связанные с приёмом учеников на 2020-2021 учебный год в СОШИ «Умид» при ОблУНО Джизака:
С какого класса принимаются ученики?
— принимаются ученики с 7 класса (окончившие 6 класс).
Как я могу сдать документы?
— документы можно сдать в режиме онлайн с помощью телеграм-бота @umid_school_bot
Какие документы нужно сдавать?
◽️ заявление на имя директора школы-интерната (ОБРАЗЕЦ);
◽️ копия свидетельства о рождении ребенка;
◽️Фотография 3 x 4 (4 штук).
Когда можно сдавать документы?
— приём документов осуществляется с 1 по 25 июля включительно.
По каким предметам будет проходить экзамен?
— будут тесты ГЦТ по русскому языку, математике и английскому языку.
Когда будут экзамены?
— Вступительные экзамены в 7 класс 2020 году прошли 15 сентября на стадионе «Согдиана».
Дополнительная информация будет на официальном сайте школы www.idum.uz и телеграм канале @umid_school.
🔥2.8 K раз просмотрено
Салом, мен Кашкадарё вилоятиданман, углим шу йили бошлангич синфни тугатади. Мактабингизда бошка вилоятлардан бориб укиш имконияти борми?
Ваалайкум ассалом. Мактаб-интернатимизда бошқа тумандан келган ўқувчилар учун ўқиш имконияти бор: алоҳида ётоқхона ва 3 маҳал иссиқ овқат берилади. Ўқишга кириш учун ўғлингиз 1-15 август оралиғида бўлиб ўтадиган имтихонда керакли балларни жамғарса бас. Ўғлингиз учун битта тўсиқ мавжуд: у 4 синфни тугатган бўлиши керак.
Ассалому алайкум.
Билмоқчи бўлганим, мактабга фақат 4- синфдан кейинми, бошланғич синфга ўқувчи қабул қилинмайдими?
Имкон бўлса, йўналишлар тўғрисида маълумот берсангиз?
Раҳмат
Ваалайкум ассалом.
«Умид» мактаб-интернати фақат 7 синфни битирган ўқувчиларни тест асосида қабул қилади. Алоҳида йўналиш йўқ, хамма синфлар хорижий тиллар, хусусан инглиз тилига ихтисослаштирилган. Ўқув йили якунида 11-синф битирувчиларни инглиз тилида бемалол сўзлаша оладилар.
Аввало, эътибор учун катта раҳмат.
Яна бир нарсани сўрасам, ўқиш рус тилида олиб бориладими ёки аралаш (ўзбек-рус). Буни мактабда рус тилини ўргатиш қай даражадалигини билиш учун сўраётган эдим.
Раҳмат.
Бундан 3 йил олдин баъзи дарслар тўлиқ инглиз тилида олиб бориларди. Лекин япониялик мутахассиснинг шартномаси тугаганлиги сабабли ҳозирда дарслар фақат ўзбек ва рус тилларида олиб борилади. Алоҳида рус гуруҳлари бор.
Катта рахмат.
Ассалому -алайкум илтимос батафсил маьлумот берсангиз 9-синфни битирган укувчилар хам укиш имкониятига эгами ёки факат 4-синфни битирганларгина кира олишадими.
6-синфни битиргандан сўнг хужжат топширишади, тестдан ўтишса мактаб-интернатимизда ўқиш имкониятига эга бўлишади.
9-синфни битирган ўқувчилар кейинги босқич, коллеж ва академик лицейларда ўқишади. Бизда ўқиш фақат 5 синфдан 9 синф сўнгигача бўлади.
Нима учун сайтни ярми рус тилида қолгани ўзбек тилида? Нахотки битта тилда сайт тайёрлаш мумкин булмаса?
Сайт тўлиқ икки тилда яратилган. Сайтнинг теппа ўнг бурчагида байроққа боссангиз тил ўзгаради. Сайт яратилган вақтда бундай имконият йўқ эди, шунинг эски постларда икки тил бир саҳифада қолиб кетган.
Ассалому алайкум. Ўқувчини қабул қилишдаги тест саволлари нималардан иборат? Тестга аввалдан тайёрлаш бўйича қандайдир йўриқнома мавжудми? Ўқитиш тизими пулликми ёки бепул? Овқатланиш ва ётоқхоналар нархи қанча? Кам таъминланган оила фарзандлари учун қандай имтиёзлар бор? Жавоб учун аввалдан рахмат.
7 sinfni bitirganlar ham qabul qilinadimi?
Assalomu aleykum bu yil xam qabul buladimi 5 sinfga
Ваалайкум ассалом, техник сабабларга кўра бу йил мактаб-интернатимизга қабул бўлмайди.
Ассалому алайкум. Аввало яқинлашиб келаётган Наврўз байрами ҳаммага муборак бўлсин. Янги манзилларингиз барокатли бўлсин!
Мен илгари ҳам мурожаат қилган эдим ва ҳозир шароитлар ўзгарди, жойлашган жойларингшиз ҳам.
Сўрамоқчи бўлганим, ҳозир ҳам 5- синфдан бошлаб қабул қилинадими ва қандай қилиб қабул шартлари билан тўлиқроқ танишса бўлади?
Эътибор ва жавоб учун олдиндан раҳмат.
Ваалайкум ассалом. Раҳмат, сизни ҳам кириб келаётган Наврўз аёми билан! Бу йил янги низом бўйича ўқувчиларни 7 синфдан имтиҳон билан қабул қиламиз. Қабул жараёни июнь ойининг ўрталарида бошланиши мумкин. Анниқ маълумотни сайтда эълон қиламиз.