2014-йилнинг 28-ноябрь куни Жиззах шаҳрида жойлашган 16-сонли ўрта умумтаълим мактабининг катта саҳнасида «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Жиззах шаҳар кенгаши ташаббуси билан умумий ўрта таълим мактабларининг 9-синф битирувчи ўқувчилари учун ташкил этилган «Қатъий фикрим, сирли касбим» номли танловнинг финал босқичи бўлиб ўтди.
Мазкур танловда Жиззах шаҳрида жойлашган ўрта таълим мактаблари ўз битирувчи синф ўқувчиларидан ташкил топган жамоалари ва фаол ёшлари билан иштирок этишди. Шу жумладан «Умид» мактаб-интернати битирувчилари ҳам «Ёш дипломатлар» жамоаси билан иштирок этишди.
Бу танловда жамоалар қўйидаги 3та шарт асосида беллашдилар:
- Тақдимот
- Мен энг зўр касб эгасиман
- Деворий газета
Бу беллашувда «Умид» мактаб-интернатининг «Ёш дипломатлар» жамоаси ўзларининг мазмунли ва самарали чиқишлари билан тадбир иштирокчиларида алоҳида таассурот қолдиришди. ва учала шартларда ҳам энг юқори баллни йиғиб танловнинг мутлоқ ғолиблигини қўлга киритишди.