Миллий кураш атамалари ва қоидалари ҳақида нима биламиз? (видео)

kurashЎқувчи ёшларни миллий қадриятларимиз, урф-одатларимиз билан яқиндан таништиришни давом эттириш мақсадида, сайтимиздаги «Спорт турлари» рукнида ўзбек халқининг анъанавий спорт турларидан бири бўлмиш кураш ҳақида сўз юритамиз. Шунингдек, ушбу мақоламизда кураш ҳақида видео ва кўргазмали расмлар ёрдамида керакли маълумотларни олишингиз мумкин.


Кураш уч ярим минг йиллик тарихга эга. Кураш ўзбекча сўз бўлиб, у қатор қадимий шарқ адабий манбаларида яккама-якка олишув ва ижтимоий кўнгилочар спорт тури сифатида тилга олинган. Кураш энг қадимий беллашув турларидан бири ҳисобланади. Шу билан бирга жаҳон саҳнасида у энг ёш спорт тури ҳамдир. Ўзининг узоқ ўтмишига қарамасдан кураш фақатгина 1998 йилда жаҳон спорт саҳнасида шаҳдам одим ташлади. Аввал бошиданоқ курашнинг порлоқ одимлари ва ундан кутилган мақсад аниқ белгиланган эди. У ҳам бўлса Ўзбек курашини халқаро спорт турига айлантиришдир.


-*.flv форматида юклаб олиш — 109,64 Mb
-*.flv форматида юклаб олиш (оригинал) — 52,55 Mb


-*.flv форматида юклаб олиш — 5.81 Mb
-*.MP4 форматида юклаб олиш (оригинал) — 13.16 Mb


-*.flv форматида юклаб олиш — 3.51 M
-*.MP4 форматида юклаб олиш(оригинал) — 2.61 Mb


Кураш тарихи

Кураш — спорт тури, белгиланган қоидага мувофиқ икки спортчининг яккама-якка олишуви. Курашиш санъати кўп халқларда қадим замонлардан буён маълум. Халқаро майдонда курашнинг Юнон-рум кураши, эркин кураш, дзюдо, самбо ва бошқа турлари кенг тарқалган. Кейинги йилларда ўзбек кураши ҳам алоҳида спорт тури сифатида дунё миқёсида тан олина бошланди. Кураш инсонни кучли, эпчил, чидамли ва иродали қилиб тарбиялаш воситаларидан бири ҳисобланади. Шифокорлар назорати остида 12 ёшдан ушбу спорт тури билан шуғулланишга рухсат этилади. Кураш азалдан ўзбек турмуш тарзининг узвий курашчилар - сопол хайкалчаларқисми бўлганлигини археологик топилмалар, тарихий қўлёзмалар тасдиқлайди. Қадимий Бақтрия (Ўзбекистон жануби) ҳудудидан топилган жез даврига оид цилиндрсимон сопол идишда икки полвон ва улардан бири иккинчисини чалаётгани тасвирланган. Шу даврга мансуб бошқа археологик топилмада эса полвонларнинг кураш усулларини намойиш қилаётгани акс эттирилган. Бу ноёб топилмалар милоддан 1,5 минг йил илгари ҳам кураш аждодларимиз турмуш тарзининг бир қисми бўлганидан далолат беради. Юнон ёзувчиси Клавдий Элианнинг (II—III аср) ёзишича, шу ҳудудда умр кечирган сак қабиласи қизлари ўзларига куёвни йигитлар билан курашиб танлаганлар. Кейинчалик қизлар куёвни шарт қўйиш йўли билан аниқлашган ва бу шартда кураш мусобақаси бўлган. Бунга ўзбек халқ қаҳрамонлик достони — «Алпомиш»даги Барчин шартларини мисол қилиб кўрсатиш мумкин. Ибн Сино «Тиб қонунлари» асарида ёзган: „Курашнинг турлари деярли бир ҳил бўлиб, унда икки курашувчининг бири ўз рақибининг белбоғидан ушлаб ўзига тортади, шу билан бирга ўз рақибидан қутулишнинг чорасини қилади…“. Бу таъриф замонавий кураш қоидаларига яқиндир. Шунингдек, Маҳмуд Кошғарийнинг «Девону луғотит турк», Алишер Навоийнинг «Ҳамса», «Ҳолоти Паҳлавон Муҳаммад», Зайниддин Восифийнинг «Бадойеъ ул-вақоеъ», Ҳусайн Воиз Кошифийнинг «Футувватномаи султоний», Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг «Бобурнома» асарида ушбу спорт тури ҳакида қимматли маълумотлар бор. IX—XVI асрларда кураш халқ ўртасида кенг оммалашган. Шу даврда Паҳлавон Маҳмуд, Содиқ полвон қабилар кураш довруғини оширишган.

Белбоғли кураш тарихи

Шарқнинг буюк мутафаккирларидан бири бўлмиш Абу Али Ибн Сино кураш билан шуғулланмоқ жон ва тан соғлигини таъминлашнинг энг яхши воситасидир, дея эътироф этган. Шунга қарамасдан ҳали-ҳануз кураш айнан қачон ва қаерда пайдо бўлганлиги хусусида аниқ маълумотлар мавжуд эмас. Ўз навбатида бундай мавҳумлик қатор олимлар томонидан курашни қадимий спорт турларидан бири сифатида эътироф этилиши учун тўсиқ бўла олмади.

Пахлавон Махмуд-2Эрамизнинг IX асрида кураш ривожи янги босқичга кўтарилди. Ўша кезларда замонавий Ўзбекистон ҳудудида истиқомат қилувчи аҳоли анъанавий байрамлар, тўй-ҳашамлар ва йирик жамоатчилик тадбирлари давомида курашдан кўнгил очиш ва дам олиш воситаси сифатида фойдаланганлар. Кейинроқ кураш кўнгил очиш воситасидан мустақил спорт тури ва жисмоний чиниқиш усулига айланди. энг кучли курашчилар халқ орасида маълуму-машҳур бўлиб, улар ҳақида афсоналар тўқила бошланди. XIII асрда яшаб ўтган Паҳлавон Маҳмуд бунинг яққол намунасидир. Ҳали-ҳануз унинг қабри зиёратчиларнинг севимли маскани ва муқаддас қадамжолардан бири ҳисобланади. XIV асрда инсоният тарихида ёрқин из қолдирган тенги йўқ саркарда ва давлат арбоби Амир Темур ўз аскарларини чиниқтириш ва жисмоний тайёргарлигини ошириш мақсадида курашдан фойдаланган. Маълумки, Амир Темур армияси замонасининг энг қудратли ва енгилмас қўшини ҳисобланган.

Вақт ўтиши билан кураш замонавий Ўзбекистон ҳудудида истиқомат қилувчи аҳолининг энг севимли ва ардоқли анъаналаридан бирига айланди. Шу маънода кураш ўзбекларнинг қон-қонига сингиб кетган, деб айтиш муболаға бўлмайди. Ушбу спорт турига бўлган муҳаббат оталардан болаларга мерос сифатида ўтиб келади. Бугунги кунга келиб биргина Ўзбекистонда кураш билан мунтазам шуғулланувчиларнинг сони икки миллионга етган. Ушбу спорт ишқибозлари ва ҳаваскорларнинг сони эса беҳисобдир.

1992 йилда Ўзбекистонда кураш федерацияси, 2001 йилда Ўзбекистонда белбоғли кураш Халқаро Кураш Ассоциацияси логотипифедерацияси тузилди. 1998 йил сентябрда Тошкентда 28 давлат вакиллари Халқаро кураш ассоциацияси (IKA) муассислари бўлишди ва шу муносабат билан бу ерда кураш бўйича йирик халқаро мусобақа ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг „Халқаро кураш ассоциациясини қўллаб-қувватлаш тўғрисида“ги фармони (1999 йил 1 февраль) ўзбек миллий курашининг явада ривожланишига туртки бўлди. Ўша йили Тошкентда кураш бўйича биринчи жаҳон чемпионати, Россиянинг Брянск шаҳрида аёллар ўртасида халқаро мусобақа бўлиб ўтди. IKA қошида Халқаро кураш академияси, Бутун жаҳон курашни ривожлантириш жамғармаси тузилди, ассоциация муассислигида „Кураш“ журнали таъсис қилинди. Адабий-бадиий, ижтимоий-публицистик, ахборот-реклама йўналишидаги бу журнал Тошкентда 1999 йил октябр ойидан буён нашр этилади. 2000 йил Ўзбекистонда кураш ойлиги ўтказилди. Бу ойлик давомида 2 млн.га яқин киши кураш гиламига чиқди. Буюк Британияда IKA фахрий президенти Ислом Каримов номидаги анъанавий халқаро мусобақага асос солинди. 2001 йилдан Халқаро кураш институти (Тошкентда) фаолият кўрсата бошлади. IKA га 66 та миллий федерация аъзо бўлиб кирди (2003). Европа, Осиё, Панамерика ва Океания кураш конфедерациялари тузилди. Ҳозирги пайтда кураш билан хорижий мамлакатларда 600 мингдан зиёд киши шуғулланади. Курашнинг бу тури бўйича жаҳон, қитъа ва мамлакатлар чемпионатлари ҳамда биринчиликлари, Ўзбекистонда Ат-Термизий, Паҳлавон Маҳмуд хотирасига бағишланган ва бошқа кўплаб халқаро мусобақалар мунтазам ўтказилади. Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда 22 та олимпиада ўринбосарлари мактаби, 37 та болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ва 206 та кураш мактабида спортнинг бу тури бўйича ўқувчиларга таҳсил берилади. Олий ўқув юртларида 100 дан ортиқ кураш тўгараклари фаолият кўрсатади. Курашчилар билан 851 вафар мураббий шуғулланади (2003). Осиё олимпия кенгаши 2003 йилда курашнинг бу турини Осиё ўйинлари дастурига киритди. Кураш бўйича ўтказилидиган жаҳон чемпионатларида Баҳром Аназов, Исоқ Ахмедов, Махтумқули Маҳмудов, Камол Муродов, Тоштемир Муҳаммадийев, Акобир Қурбонов (Ўзбекистон), Кубашхоним элкнур, Селим Тотар ўғли (Туркия), Александр Кацураги, Карлос Хонорато (Бразилия), Павел Мелананец (Польша), Хироёши Кашимото (Япония) ва б. ғолиб чикдилар ва совриндор бўлдилар.

Кураш қоидаси

Курашчилар-31991 йилда курашчилар сулоласи вакили, бир неча кураш турлари бўйича халқаро миқёсда спорт устаси Комил Юсупов ўзбекча курашнинг халқаро андозаларга мосланган қуйидаги қоидаларини ишлаб чикди: Кураш тушувчилар 14 х 14 метрдан 16 х 16 метргача бўлган, четроқ қисми қизил рангли „хавфли чизиқ“ билан белгиланган кўк-яшил тусли кураш гиламида тик турган ҳолатда беллашадилар. Ғолиб ишлатилган усуллар ва майдондаги хатти-ҳаракатларига қўйиладиган баҳоларга қараб аниқланади. Курашда бўғиш, рақибга оғриқ берувчи усуллар қўллашга рухсат этилмайди, курашувчиларнинг бири кўк, иккинчиси яшил рангли яктак (аёллар яктак ичидан оқ рангли футболка) кияди, белга эни 4—5 см ли тасма (белбоғ) боғланади, эркақлар 60, 66, 73, 81, 90, 100 кг ва 100 кг дан зиёд, аёллар 48, 52, 57, 63, 70, 78, ва 78 кг дан зиёд вазн тоифаларида курашадилар (болалар, ўсмирлар, ўспиринлар, ёши улуғлар ва қизлар мусобақаларида ҳам ёш хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда вазн тоифалари белгиланади). Халқаро кураш ассоциацияси (IKA)нинг 2003 йил Тошкентда ўтган конгресси ҳар бир учрашувнинг қизғин бўлишини таъминлаш мақсадида расмий мусобақаларда беллашув вақтини 3 дақиқа қилиб белгилади. Ишлатилган усулларга бажарилишига мос равишда „чала“, „ёнбош“, „ҳалол“ баҳолари, қоидага зид ҳаракатларга эса „танбеҳ“, „дакки“, „ғирром“ жазолари берилади. Курашувчи „ҳалол“ баҳосини олса (ёки рақиби „ғирром“ билан жазоланса) бу унинг ғалабасини билдиради. Икки бор „ёнбош“ баҳосини олиш (ёки рақибининг икки бор „дакки“ дея жазоланиши) ҳам ғалабани англатади. „Чала“ баҳолари ҳисобга олиб борилади ва ҳ. к. Баҳрлар тенглигида охирги баҳо олган курашчига ғалаба берилади, курашчиларнинг баҳо ва жазолари сони тенг ҳолатда баҳо устунликка эга бўлади, жазолар сони тенг бўлса охирги жазо олган мағлуб ҳисобланади, агар барчаси тенг (ёки баҳо ва жазо олинмаган) бўлса, ғолиб ҳакамларнинг кўпчилик овозига кўра эълон қилинади.

Хакамлар ҳайати ва ҳакамликка қўйиладиган талаблар

1.1 Ҳакамлар ҳайъати ва уларнинг турлари

Ҳар бир мусобақани ўтказишдан олдин шу мусобақани ўз ҳудудида ташкил қилаётган давлат мусобақада хизмат қиладиган ҳакамлар рўйхатини мусобақа миқиёсига қараб кураш федерациясига тақдим қилади ва бу федерациялар томонидан тасдиқланган ҳакамлар ана шу мусобақада хизмат қилишга ҳақлидирлар. Ҳар бир халқаро турнир, қитъалар чемпионати ва биринчилиги, Жаҳон чемпионати ва биринчилиги, олимпия ўйинлари дастуридаги кураш мусобақаларида фақатгина Кураш Халқаро Ассоциацияси томонидан тасдиқланган ва махсус сертификатга эга бўлган ҳакамлар фаолият кўрсатади.

Ҳакамлар ҳайъатининг таркиби:

а)   бош ҳакам;
б) бош ҳакам ёрдамчилари, уларнинг сони, мусобақалар ўтказиладиган гиламлар сонидан бир кишига кўп бўлиши лозим;
в)   бош котиб ва гиламлар котиблари;
г)   гиламдаги ҳакамлар ва ён ҳакамлар;
д)   вақтни назорат қилувчи ҳакамлар;
е)   таблодаги ҳакам;
ё)   эълон қилувчи ҳакам;
ж)  мусобақа коменданти;
з)   мусобақанинг тиббий ходими (шифокор).

Гиламдаги ҳакамлар

1) Мусобақа вақтида ҳакамлар кураш гиламига чиққан вақтларида, ўртадаги ҳакам ўнг қўлини кўксига қўйиши билан четидаги иккала ҳакам ҳам қўлини кўксига қўйиб, баробарига томошабинларга ва Бош ҳакамга қараб таъзим қиладилар;

2) ҳакамлар ҳаракати, бош ҳакам ва ҳакамлар ҳайъати томонидан назорат қилиб борилади. Агарда улар мусобақа қоидаларига зид хатти-ҳаракат қилсалар, ҳакамлик ҳужжатидан маҳрум қилиниб, ушбу мусобақадан четлаштирилади ва тегишли ташкилотга юборилади.

Бош ҳакам

Бош ҳакам мусобақанинг, кураш қоидаларига асосан ташкил қилиниши ва ўтказилишига маъсул шахсдир. Бош ҳакам кўрсатмаларини курашчилар, гуруҳ бошлиқлари, мураббийлар, ҳакамлар ва барча қатнашчилар бажаришлари шарт.

  1. Бош ҳакам вазифалари:

а) мусобақа ўтказиладиган жой (спорт зали ёки стадион), анжомлар ва гиламларнинг тайёрланишини текширади;
б) қуръа ташлаш жараёнида кучли курашчиларни икки гуруҳга бўлади;
в) ҳакамларни гиламларга тақсимлайди;
г) мусобақа жадвалини тузади;
д) курашчиларни тарозида тортиш учун ҳакамларни белгилайди;
е) ҳар бир олишув учун ҳакамларни тайинлайди ва уларнинг ҳаракатларини назорат қилиб боради;
ё) мусобақа бошланишидан олдин ҳакамлар ҳайъатининг мажлисини ўтказади;
ж) мусобақа давомида ҳар куни мусобақалардан сўнг ҳакамлар ҳайъати, мураббийлар, жамоалар вакиллари билан биргаликда шу куни мусобақанинг натижаларини ва ҳисоботини кўриб чиқади, камчилик ва нуқсонларни ўз ҳуқуқи ва имконияти доирасида бартараф қилади;
з) агар зурурият бўлиб қолса, ҳакамлар ҳайъати мажлисини ҳар қандай
и) ҳакамларнинг мусобақага тайёрлигини ва мусобақа жараёнини баҳолаб боради;
й) мусобақадан кейин унинг қай даражада ташкил қилинганлиги ва ўтказилганлиги ҳақида ёзма ҳисобот баёнини тўлдириб, тегишли ташкилотга топширади.

Бош ҳакам ҳуқуқлари:

а) Мусобақа ўтказиш иншооти, анжомлари ва гиламлар тайёрланмаган бўлса, мусобақа ўтказишни тақиқлаши ва бошқа муддатга кўчириши мумкин;
б) мусобақа жараёнида, уни юқори савияда ўтказишга ҳалақит берадиган ҳол юзага келиб қолса, мусобақани вақтинча тўхтиб туриши ҳам мумкин;
в) мусобақа ўтказиш тартиби ёки жадвалига ўзгартириш киритиши мумкин;
г) ҳакамлар ҳайъатига маълум қилинган ҳолда, кураш ёки кураш қоидаларини бузган курашчиларни ҳам мусобақадан четлашиши мумкин;
д) мусобақада иштирок этишга рухсати бўлмаган ёки кураш қоидаларини бузган курашчиларни ҳам мусобақадан четлатиши мумкин;
е) қўполлик қилгани ёки кураш қоидаларини бузганликлари учун ҳар қандай гуруҳ вакиллари ва мураббийларини огоҳлантириши ёки мусобақадан четлатиши мумкин;
Еслатма: Бош ҳакам кураш қоидасини бекор қилиши ёки ўзгартиришлар киритиши мумкин эмас.

Бош ҳакам ўринбосари

а) бош ҳакам мусобақада вақтинча бўлмаган пайтда унинг руҳсати билан берган ваколатига асосан унинг вазифаларини бажаради;
б) олишув натижасини ва кейинги олишувга тайёрланиб турувчиларни эълон қилиб боради;
в) ўртадаги ҳакамларни, котибни, вақтни назорат қилувчи ҳакамни, таблодаги ҳакамни назорат қилиб туради ва алмаштиради.

Бош котиб ва котиблар

  1. Бош котиб мусобақа қатнашчилари мандат комиссиясидан ўтаётган вақтда курашчиларнинг ҳужжатларини текшириб боради.
  2. Бош котиб, ҳакамлар ҳайъатининг мажлисини, мусобақа ва олишув баённомаларини, курашиш тартибини ва бошқа ҳужжатларни ёзиб боради.
  3. Котиблар ўз гиламидаги баённомаларни ёзиб борадилар.
  4. Котиблар олишув баҳоларини ва огоҳлантиришларини назорат қоғозига ёзиб борадилар.
  5. Бош котиб Бош ҳакам билан бирга мусобақанинг ҳисобот баённомасини тўлдириб, унга имзо қўйиб топширишга маъсул шахсдир.

Ўртадаги ҳакам

  1. Олишув бошланишидан олдин гиламга чиққан курашчиларнинг гигийеник ҳолати, кураш формасининг қоида талабларига жавоб беришини текширади, агарда кураш қоидаси талабига жавоб бермаса, қайта кийиниб (рухсат қилинган вақт ичида) чиқишни талаб қилади.
  2. Олишувнинг қандай боришини ва олишув давомида кураш қоидаларига қатъий риоя қилишини кузатиб боради.
  3. Олишув давомида ён томонларда ўтирган ҳакамларнинг баҳоларини ҳам кузатиб боради.
  4. Курашчи томонидан қўлланилган ҳар бир усулни баҳолашда курашни (“ТЎХТА” командаси билан) тўхтатиб, 2–3 секунд ичида тегишли баҳони бериб, “КУРАШ” деб қайтадан олишувни бошлаш керак.
  5. Олишув давомида қоида бузганлик учун бериладиган огоҳлантиришларни эълон қилиш учун ўртадаги ҳакам беллашуви (“ТЎХТА” командаси билан) тўхтатиб, 8–10 секунд ичида тегишли огоҳлантишни бериб, (бу вақт ичида курашчилар кийимларини тартибга солиб ўз жойларида туришлари лозим) “КУРАШ” деб қайтадан олишувни бошлаш керак.
  6. Вақтни кузатиб борувчи ҳакамнинг билдириши билан ўртадаги ҳакам белгиланган олишув вақти тугаганлигини “ВАҚТ” иборасини айтиб, ишорасини қўл билан кўрсатиб, олишувни тўхтатиши керак.

Ён томондаги ҳакамлар

  1. Ён томондаги ҳакамлар ўртадаги ҳакамга ёрдам берадилар, курашчиларнинг ҳамма ҳаракатларини баҳолаб борадилар.
  2. Курашчилар ҳаракатини баҳолашда гиламдаги учта ҳакамдан кўпчилик фикри билан иш юритилади. Агар фикрлар ҳар хил бўлса, бир фикрга келиш учун маслаҳатлашиб олишлари керак.
  3. Ён томондаги ҳакамлар бир-бирига қарама-қарши томонлардаги курсиларда ўтиришади, олишув давомида зарурат туғилилб қолса, ён томондаги ҳакам олишувни тик туриб кузатиши ҳам мумкин.
  4. Агар курашчиларнинг бирига ёки иккаласига ҳам қисқа фурсатга гиламдан чиқиш зарур бўлиб қолса, ён томондаги ҳакамлардан бири ҳамроҳлик қилиши зарур.

Вақтни кузатувчи ҳакам

  1. Вақтни кузатувчи ҳакам курашчилар олишувига чақирилгандан кейин гиламга қанча вақт мобайнида келадилар, агар узрсиз кечикиб келсалар бу ҳақида дарров бош ҳакамни огоҳлантириш керак.
  2. Олишув вақтининг ҳар бир дақиқасини назорат қилиб ҳисоблаб боради. Агар олишув давомида курашчи тиббий ёрдам олса ёки бошқа сабаблар билан олишув тўхтатилса ҳаммасини ҳисоблаб бош ҳакамни хабардор қилиши шарт.
  3. Курашчи 1 дақиқада гиламга чиқмаса “Танбеҳ”, 2 дақиқада “Дакки”, 3 “ғирром” огоҳлантирилиши берилади.

Таблодаги ҳакам

а) ўртадаги ҳакам эълон қилган ҳар бир баҳони ёки огоҳлантиришларни таблода кўрсатиб боради;
б) агар ўртадаги ҳакам эълон қилган натижаларни кўролмай ёки эшитолмай қолса, гилам бошқарувчи ҳакамдан аниқлаб олади;
в)  таблода акс эттирилган баҳолар гиламда курашчилардан бирининг ғолиб чиққанлигини эълон қилгунча туриши шарт.

Эълон қилувчи ҳакам

  1. Мусобақанинг кун тартибини, қайси вазн тоифасида, кимлар ўртасида олишув бўлишини, қайси курашчилар олишувга тайёрланиб туришини эълон қилиб боради. Гиламга чиққан ҳар бир курашчи ҳақидаги маълумот бериб боради. Гиламни бошқараётган ҳакам ва гиламдаги ҳакамлар ҳақида ҳам томошабинларга маълумот бериб боради.
  2. Олишув натижаларини эълон қилувчи ҳакам томонидан эълон қилингандан сўнг ҳакамлар қарори қатъий ҳисобланади ва қайта муҳокама қилинмайди.
  3. Мусобақа ва курашга тааллуқли бўлмаган эълонлар фақат бош ҳакам ёки унинг ўринбосарлари руҳсати билан берилади.

 Ҳакамлар формаси (кийими)

Ҳакамлар формаси – қора костюм ва шим, қора пайпоқлар, оқ кўйлак ва қора галстук.

Олишувнинг бошланиши ва тугаши

  1. Ҳар бир олишув бошланишидан олдин учта ҳакам (ўртадаги ҳакам, иккита ён ҳакам) мусобақалар ўтказиладиган маидоннинг четига биргалашиб туришади, ўнг қўлларини чап кўкракка қўйиб, ўз жойларини эгаллашдан олдин таъзим қиладилар. Мусобақалар ўтказиладиган майдондан чиқишдан олдин ҳакамлар такроран четда йиғаладилар ва ўнг қўлларини чап кўкракка қўйиб томошабинлар кўп томонга қараб, таъзим қиладилар.
  2. Курашчилар ҳам гиламга чиқишдан олдин ва уни тарк этишда, кураш майдонига кириигда ва ундан чиқишда, ҳар бир олишувнинг бошланишида ва охирида ўнг қўлларини чап кўкракка қўйиб таъзим қиладилар. Кураш майдони олдидагй таъзимдан сўнг курашчилар махсус белгиланган жойга қадар тўғрига юришлари шарт, кейин ўнг қўлни чап кўксига қўйиб, бир-бирларига таъзим қилишлари шарт.
  3. Ҳакам олишув натижасини эълон қилгандан сўнг курашчилар яна бир бор ўнг қўлларини чап кўксига қўйиб бир-бирларига таъзим қиладилар ва гиламдан чиқиб кетадилар.
  4. Ҳакам ва ён томондаги ҳакамлар тайёргарлик ҳолатида олишувдан олдин, курашчилар гиламга чиқишларидан олдин туфишлари шарт.
  5. Ҳамма таъзимлар бўйин ва гавданинг эгилиши орқати бажарилади. Агар курашчилар таъзимни бажармасалар, ҳакам унинг бажарилишини талаб қилиши шарт.
  6. Гиламдаги ҳакамлар майдонни назорат қилар эканлар, гиламнинг усти текис, тоза, татамилар ораси очиқ бўлмаслигига, ён ҳакамлар курсилари ўз жойларида жойлашишларига ва кураигчилар белгиланган қоида талабларига жавоб беришларига эътибор қаратиши шарт. Ҳакам гилам ўртасида вақт рўйхатга олинадиган столга қараб тик ҳолатда туриши керак.
  7. Ҳакам «ТЎХТА» буйруғини берар экан, курашувчиларни кўриб туриши керак, агар улар буйруқни эшитмай қоладиган ҳол келиб чиқса, ўртадаги ҳакам тезда уларга яқинлашиб тўхтатади.

Олишув вақти

Мусобақаларда :

– 4–7 ёшли болалар ва қизлар учун олишув вақти 1 дақиқа;
– 8–11 ёшли болалар ва қизлар учун олишув вақти 2 дақиқа;
– Катталар ўртасидаги олишув 4 дақиқа;
– Ўсмирлар ва 35 ёшдан юқоридагилар учун 3 дақиқа қилиб белгиланади;
– 11 ёшдан катта болалар, қизлар ва 56 ёшдан юқоридагилар ҳамда аёллар учун олишув вақти 3 дақиқадан бўлиши керак.

Хакамлар ишлатиладиган иборалар ва ишоралар

Кураш - танишинг“ТАНИШИНГ”  – курашчилар гиламга чиқиб келганларидан кейин ўртадаги ҳакам чап ёки ўнг қўлини курашчи томонига қаратиб “танишинг” деган иборани баланд овозда айтади. Эълон қилувчи ҳакам эса курашчиларни таништиради. (Бу ишора олишувда ғалаба қилган курашчига нисбатан ҳам ишлатилади).


Кураш - таъзим“ТАЪЗИМ”  – курашчилар ўнг қўлларини чап кўксига тутган ҳолда бир-бирларига бўйин ва гавдани эгиб саломлашиш учун ишлатиладиган ибора. Бу иборани ишлатганда ҳакам иккала қўлини кафтлари билан олдинга қаратган ҳолда баланддан букиб, қўлларини ичкарига айлантириш ишорасини қилади, бу вақтда иккала қўлнинг бармоқлари бир-бирига учма-уч ҳолга келиши керак.

Курашда таъзим


“ЎРТАГА” – бу сўз иккала курашчини бир-бирларига яқинлашиб, ҳалол, мардона олишишларига ундовчи сўз. Ҳакам қўлларини икки томонга ёйган ҳолатда ва шу ҳолатни тўхтатмасдан ўртага ишорасини кўрсатади, яъни қўл кафтларини бир-бирига қаратиб, елка кенглигига олиб келади.
уртага-


курашКУРАШ” – курашчилар бир-бировларига таъзим қилиб саломлашгандан кейин олишувни бошлаш учун ҳакам томонидан ишлатиладиган ибора. Ҳакам ўнг қўлини кафтлари билан ён томонга қаратган ҳолда тирсакдан бир оз букиб ишора қилади.


тухта“ТЎХТА” – олишув давом этаётган вақтда олишувни тўхтатиш учун ишлатиладиган ибора. Бу вақтда ҳакам ўнг қўлини кафти билан олдинга қаратган ҳолда (бармоқлар бир жойга жипслашган) олдинга чўзиб ишора қилади.


халол“ҲАЛОЛ” – курашчилардан бирови соф ғалаба қилган вақтда ишлатиладиган ибора. Ҳакам кафти билан олдинга қаратган ҳолда юқорига кўтариб (бармоқлар жипс ҳолда) ишора қилади.
а) икки “ёнбош” баҳоси олса;
б) рақибга усул ишлатиб ўзи иккала курагига йиқилса;
в) рақибига “ғирром” берилса;
г) “ёнбош” олган ҳолда рақибда “дакки” бўлса;
д) рақиб 3 дақиқа ичида гиламга чиқмаса берилади.


ёнбош“ЁНБОШ”  – ҳакам қўлини кафтлари билан пастга қаратган ҳолда (бармоқлар бир жойда жипс) ёнбошга уриб, ён томонга чўзиб (900) ишора қилади.
а) курашчилардан бири усул қўллаб рақибини тезлик билан курагига йиқитса;
б) ёки рақибига “дакки” эълон қилинса берилади.


“ЧАЛА” – курашчилардан бири усул қўллаб, усулни охиригача тўлиқ бажара олмаса ишлатиладиган ибора. Ҳакам қўлини кафти билан ёнига қаратган ҳолчалада тирсагидан букиб ишора қилади.
а) курашчилардан бири усул қўллаб тўлиғича бажара олмаса, рақибнинг бели ёки ундан юқори қисмини гиламга теггизса;
б) рақибига “танбеҳ” эълон қилинганда берилади;
в) нечта “чала” баҳоси берилишидан қатъий назар уларнинг умумий сони жамланмайди;
г) агар иккала курашчидан ҳам бир нечтадан “чала” бўлса, ғолиблик кўп “чала” олган курашчига берилади.


танбех“ТАНБЕҲ” – биринчи огоҳлантириш. Ҳакам курашчи томонга бурилиб, қўлини олдинга чўзган ҳолда бармоғи билан танбеҳ олган курашчини кўрсатиб, ишора қилиб шу иборани ишлатади. Огоҳлантириш унчалик катта бўлмаган хатоларга йўл қўйган курашчига берилади:
а) курашчи атайлаб қочаётиб, рақига ушлаб олишга йўл қўймаса;
б) атайлаб рақибни гиламдан итариб чиқарса ёки ўзи гиламнинг хавфли майдонига чиқиб кетса;
в) атайлаб ўзининг кийимини, иштонини ҳакам рухсатисиз ечиб юборса;
г) атайлаб рақиб иштони ёки оёқларидан ушласа;
ушлаб олгандан кейин 8-10 секунд вақт давомида усул қўлланмаса, берилади.


дакки“ДАККИ” – иккинчи огоҳлантиришда ишлатиладиган ибора. Ҳакам қўлини мушт қилиб тирсагидан букиб (900) ишора қилади (Қўл бармоқлар мушт ҳолига келган ва кафт олд томонга қараган бўлиши керак). (дакки) – “танбеҳ”дан кейин иккинчи, унчалик катта бўлмаган хатга йўл қўйган курашчига эълон қилинади.

Дакки қачон бирданига берилиши мумкин?

а) курашдан бош тортиб, атайлаб тиззага кўп маротаба ўтирса;
б) ҳакамнинг буйруқларига риоя қилмаса, номаъқул сўзларни гапирса ёки бақирса.


гирром“ҒИРРОМ” – охирги огоҳлантиришда ишлатиладиган ибора. Ҳакам курашчи томонга бурилиб, қўлини кафтлари билан пастга қаратган ҳолда ён томонга чўзиб икки-уч марта пастга силкитиб ишора қилади.“ҒИРРОМ” – катта хатога йўл қўйган (ёки “ДАККИ” жазосини олган ва кейинги пайтда унчалик катта бўлмаган ёки ўрта тоифадаги хатога йўл қўйган) курашчига эълон қилинади:
а) Олишув давомида рақибнинг, ҳакамларнинг шаънига номаъқул сўзларни ишлатса, бақирса, ҳар хил имо-ишоралар қилса;
б) агар курашчи олишув давомида рақибига била туриб жароҳат етказса, унда рақибга “ғирром” эълон қилиниб, шикастланган курашчига “ҳалол” берилади.


бекор“БЕКОР” –олишув тўхтатилганда кейинги ҳаракатлар учун ёки бажарилган усул баҳолашга нолойиқ деб топилган вақтда ишлатиладиган ибора. Ҳакам қўлини кафти ён томонга қаратган ҳолда (бармоқлари жипслашган) олдинга чўзиб икки-уч бор чапга ва ўнга ҳаракатлантириб ишора қилади.


вакт“ВАҚТ” – олишув вақти тугаганлигини кўрсатиш учун ишлатиладиган ибора. Ҳакам иккала қўлини юқорига қаратиб кафтларини бир-бирига қадаган ҳолда билакдан қўшиб ишора қилади.


Изоҳ: Ишоралар ўртадаги ҳакамнинг икки томонда турган курашчиларнинг яктаги рангига қараб ўнг ёки чап қўл билан кўрсатилади. Ўртадаги ҳакам қўл ишораларини кўрсатиш билан бир вақтда гилам ўртасида тик ҳолатда ибораларни ҳам баланд овоз билан аниқ айтиб бориши шарт.

Баҳо ва огоҳлантиришлар рақамлар (10, 5, 3, 1, 0) билан эълон қилинади, аммо уларнинг умумий сони жамланмайди.

олишув натижалари

Юсупов Комил, Кураш, Т., 1999; Мўминов А., Президент. Спорт. Ғалаба!, Т., 2001.
Халқаро Кураш Ассоциацияси
 


🔥19.6 K раз просмотрено

Добавить комментарий

55863853