Имом Ал-Бухорий ёдгорлик мажмуаси

Имом Ал-Бухорий мажмуаси

Самарқанд вилояти Хартанг қишлоғидаги Имом Бухорий зиёратгоҳига 1970-йиллар бошида Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари идораси томонидан қабр тоши қўйилган бўлиб, 1970-йиллар ўрталарида қабр устига гумбазли айвон қурилган. 1998 йилда Имом Ал Бухорий таваллудининг Хижрий-қамарий ҳисобда 1225 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти фармойишига мувофиқ қисқа фурсатда мухташам ёдгорлик мажмуа бунёд этилди.  «Хадис илмида Амирул Ал-мўминийн» деган шарафли номга сазовор бўлган аллома хижрий 194 йил шаввол ойининг 13 куни (милодий 810 йил 20 июль) Бухоро шаҳрида таваллуд топган. 10 ёшидан бошлаб Мовароуннаҳрдаги турли ровийлардан эшитган ҳадисларни ёдлай бошлаган. 825 йили Имом Бухорий волидаи муҳтарамаси ва акаси Ахмад билан Маккаи Мукаррамага сафар қилиб, у ерда 6 йил яшаган. Хаётининг кўп қисмини хорижий мамлакатларда мусофирликда ўтказиб, кўплаб олимлардан таълим олган. Хориждан қайтгач кўплаб шогирдларга Хадис илмидан сабоқ берган. 600 мингдан Хадисни ёддан билган Имом Бухорий, ушбу Хадислар ичидан энг мукаммал ва ишончлиларини танлаб, ўзининг машХур “Ал-Жомеъ ас-сахих” асарини яратади. Ушбу Хадислар тўпланмасини яратишда олим 16 йил умрини сарфлайди, бу китобда 7275 та хадис келтирилган. Имом Бухорийнинг ушбу асари ислом дунёсида “Қуръони Карим”дан кейинги муҳим манба ҳисобланади.. Имом Бухорий авлодларга 20 дан ортиқ мерос қиолдирган. Имом Бухорий милодий 870 йили Самарқанддаги Хартанг қишлоғида вафот этади ва шу ерда дафн қилинади.

Манба: kitobsayyoh.uz
🔥1.1 K раз просмотрено

Добавить комментарий

55863853