Ўзбекистон халқ шоири Зулфия таваллудининг 100 йиллигига бағишланган адабий-бадиий кеча

Бугун Жиззах шаҳридаги «Умид» ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби фаоллар залида Ўзбекистон халқ шоири Зулфия таваллудининг 100 йиллигига бағишлаб «Зулфия — шеъриятимиз маликаси» деб номланган адабий-бадиий кеча бўлиб ўтди.


Ўқитувчи ва ўқувчилар ҳамда ота-оналар иштирок этган тадбирда шоиранинг самимият, меҳр ва муҳаббатга йўғрилган шеърларидан намуналар ўқилди, саҳна кўринишлари намойиш этилди.

Зулфия асарлари

Дарҳақиқат, Зулфиянинг шеърлари она-табиатга, шу табаррук тупроққа, унинг меҳнатсевар, фидойи инсонларига, мунис опа-сингилларимизга чуқур эҳтиромга йўғрилгани билан ғоят қадрли.

Ўзбекистон халқ шоири Зулфия таваллудининг 100 йиллигига бағишланган адабий-бадиий кеча

– Президентимизнинг қарори билан ардоқли шоиранинг 100 йиллик таваллуд айёми кенг нишонлангани ўсиб келаётган ёш авлод маънавиятини юксалтириш, улар қалбида ватанпарварлик, ибратли анъаналарга ҳурмат ва эҳтиром, адабиётимизга бўлган меҳр ва иштиёқини тобора кучайтиришдек эзгу мақсадларга хизмат қилмоқда, – дейди мактаб директори Санобар Суярова. – Мактабимизда бўлиб ўтган бу тадбир давомида саҳнада сидқидилдан рол ўйнаган, шоиранинг шеърларини тўлқинланиб ўқиган болажонларни кўриб, уларнинг шоира ижодига бўлган ўзгача меҳрини яна бир бор ҳис этдик.

Зулфияхоним 100 йиллиги мактабда нишонланди

Ушбу тадбирга таёргарлик кўриш жараёнида бир жиҳат алоҳида эътиборимизни тортди. Яъни, ўқувчиларда адабий кечага қатнашиш, Зулфия шеърларини нечоғлик яхши кўришини намоён этиш иштиёқининг нақадар юқорилиги алоҳида эътиборга молик бўлди.

Зулфия таваллудининг 100 йиллигига бағишланган тадбир

Шу ўринда бир нарсага алоҳида тўхталиб ўриш зарур. Яқинда ташкил этилган “Zulfiyaxonim.uz” веб-сайти шоиранинг ҳаёти, ижоди, фаолияти ҳақида ҳикоя қиладиган, адабиёт иштиёқмандларига катта нафи тегадиган маълумотлар майдони бўлди. Энг аҳамиятли жиҳати, сайтнинг ўзбек, рус, инглиз тилларида ахборот бера олишидир. Унда шоира шеърларининг матнлари, аудио ва видео материаллар, жуда кўплаб фотосуратлар жойлаштирилган.

Зулфия таваллудининг 100 йиллигига бағишланган адабий-бадиий кеча
Бундан ташқари, Зулфия билан замондош бўлган ижодкорларнинг шоира ҳақидаги мулоҳазалари, шогирдларининг ёрқин хотиралари, мусиқа санъати намуналарига кенг ўрин берилгани. Мактабимизда бўлиб ўтган тадбирларда ҳам ана шу сайт материалларидан самарали фойдаландик.

Зулфия таваллудининг 100 йиллигига бағишланган тадбир (2)

Тадбир давомида ўқитувчи ва ўқувчилар шоиранинг ҳаёти ва ижоди ҳақида маърузалар, Зулфия шеърлари, “Гулистон гуллари” ижодидан куй-қўшиқлар, “Зайнаб ва Омон” поэмасидан саҳна кўринишларини намойиш қилиб тадбирга кўтаринки руҳ бахшида қилдилар.

Зулфия таваллудининг 100 йиллигига бағишланган тадбир (3)Зулфия таваллудининг 100 йиллигига бағишланган тадбир (4)

🔥4.4 K раз просмотрено

Добавить комментарий

55863853