Электрон интерфаол доска ҳақида

Электрон интерфаол доска (Interactive whiteboard ) бу – таьлим беришнинг замонавий воситаси бўлиб, компютер ва проектордан иборат мажмуа таркибида ишлайди. Компютернинг ишчи столидаги тасвирлар проектор ёрдамида интерфаол доска юзасига туширилади. Бунда доска юзасига туширилган тасвирлар билан интерфаол усулда ишлаш мумкин, яьни компютернинг график интерфейсини сенсорли бошқариш, турли обьектларни яратиш, олдин яратилган обьектларни очиш, уларга тегишли ўзгартиришлар киритиш ва ҳ.к. Киритилган барча ўзгартиришлар ва яратилган янги обьектларни, уларга келгусида қўшимча ишлов бериш учун компютер хотирасига ёзиб қўйиш ёки ташқи ахборот ташувчи воситаларга кўчириб олиш мумкин.

Электрон интерфаол доскаеrfaol doska

 Электрон интерфаол доска (ЭИД) махсус электрон қалам (stilus, marker) орқали, шунингдек қўл бармоқлари билан ҳам бошқарилиши мумкин (бу интерфаол досканининг қайси технологиялардан фойдаланиб ишлаб чиқилганлигига боғлиқ бўлади). Бунда, интерфаол доска ва компютер ўртасида икки томонлама алоқа ўрнатилади, махсус қалам (stilus, marker) ёки қўл бармоқлари эса сичқонча каби ишлайди.

ЭИД дарсларни янада қизиқарли ва кўргазмали тарзда ўтишга кенг имкониятлар яратади. Мазкур доска ёрдамида ўқитувчи интерфаол таьлим ресурсларни намойиш этиши, мустақил равишда дарс ишланмаларини тайёрлаши ва ўқувчиларни доска билан ишлашга фаол жалб этиш орқали дарсларни янада мазмунли ва қизиқарли ташкил этиши мумкин. Интерфаол доска ёрдамида бажарилаётган барча амаллар тегишли файлларда хотирага олиниши ва ўтилаётган дарсга тайёр электрон материал сифатида ўқувчиларга тарқатиб берилиши мумкин. Интерфаол доскаларнинг дастурий таьминоти ўқучиларни дарс жараёнига янада фаолроқ жалб этадиган ва янги мавзу бўйича билимларни тезроқ ўзлаштиришга ёрдам берадиган ноёб усулубий материалларни яратиш имониятини беради.

Интерфаол доска

Электрон интерфаол доска турлари

ЭИДлар проекторнинг ўрнатилишига қараб тўғри проекцияли ва тескари проекцияли доскаларга ажратилади. Тўғри проекцияли ЭИДда проектор досканинг олди тарафида бўлади, тескари поекцияли ЭИДларда эса — досканинг орқа тарафида бўлади.Аксарият ЭИДлар – тўғри проекцияли доскалардир. Дарс жараёнида проектор нурлари ўқитувчи ва ўқувчиларга халақит бермасликлари учун, бундай ЭИДлар билан ишлашда, махсус мустахкамловчи воситалар ёрдамида бевосита доска олдига (тепасига) ўрнатиладиган ултрақисқафокусли проекторлардан фойдаланиш тавсия этилади. Уланиш усулига қараб ЭИДлар симли (фаол) ва симсиз (пассив) интерфаол доскаларга ажратилади. Фаол интерфаол доскалар компютер ва озуқа манбааларига симлар орқали уланади. Пассив интерфаол доскаларда эса хеч қандай симлар бўлмайди ва уларни озуқа манбааларига, компютерга ва пороекторга улаш талаб этилмайди.

Ишлаш принципига кўра ЭИДлар “юмшоқ” ва “қаттиқ” электрон доскаларга ажратилади:

 — “юмшоқ” ЭИДларда махсус стилус ёки қўл бармоқлари ёрдамида ишлаш мумкин;
— “қаттиқ” ЭИДлар эса фақатгина электрон стилуслар ёрдамида ишлайди.

Ишлаб чиқариш (тайёрланиш) технолгияларига кўра ЭИДлар қуйидаги турларга ажратилади: сенсорли, ултратовушли, инфрақизил, электромагнитли, микронуқтали.

Сенсорли интерфаол доскалар

Сенсорли интерфаол доскаларда резистив матрица – яьни интерфаол досканинг пластик юзасига монтаж қилинган, жуда хам ингичка симлардан тўқилган ва қатламлари орасида хаво бўшлиғи мавжуд бўлган икки қатламли сим тўр ишлатилади. Доска юзасига тушириган босим оқибатида биринчи қатлам тўр симлари иккинчи қатлам тўр симари билан тўқнашади. Сенсорли технологияга асосланган интерфаол доскалар, компютер сичқончасининг тугмасини босиш орқали таьсир кўрсатилгани каби қўл бармоқлари (ёки ҳар қандай бошқа предмет) билан доска юзасига тегиш орқали таьсир кўрсатиш амалларига жавобан тегишли муносабат билдиради.

Ушбу технология махсус электрон маркерлардан фойланишни талаб қилмайди, иш жараёнида ҳеч қандай нурланишлардан фойдаланилмайди ва ташқи тўсиқларга чидамли. Мазкур технологиянинг камчиликларига қуйидагилар киради – доска юзасида бармоқ ёки маркер билан тез харакат қилинганда резистив матрицанинг реакцияси бироз кечикади, шунингдек, доска юзасига осонлик билан зарар етказилиши мумкин.

Инфрақизил ва ултратовушли интерфаол доскалар

Мазкур интерфаол электрон доскаларда маркер (stilus) холатини аниқлаш учун инфрақизил ёки ултратовушли датчиклардан фойдаланилади. Айрим холатларда бундай датчиклар ўрнига маркер (stilus)нинг жорий холатини юқори даражада аниқлай оладиган инфрақизил лазерлардан ҳам фойдаланилади. Инфрақизил электрон интерфаол доскаларда сигналларни қабул қилиш ва узатиш вазифасини бажарувчи инфрақизил ускуналардан фойдаланилади, бунда интерфаол доска юзасида горизонтал ва вертикал чизиқлардан иборат кўзга кўринмас тўр пайдо бўлади. Интерфаол доска юзасига электрон маркер текказилганда инфрақизил нур ёьли беркитилади ва датчикга сигнал етиб бормайди. Шундай қилиб, маркер билан электрон доска юзасига таьсир кўрсатилган нуқта координаталари аниқланади ва кейинги ишлов бериш учун компютерга узатилади. Инфрақизил электрон доска юзаси қаттиқ антивандал қатлам билан қопланган бўлиб, унда маркер билан ҳам, қўл бармоқлари билан ҳам ишлаш мумкин.

Электромагнитли интерфаол доскалар

Электромагнитли интерфаол доскаларда электромагнит тўлқинларининг изоляцион материаллар орасидан ўтиш ҳусусиятига асосланган технологиядан фойдаланилган. Электромагнит тўлқинларини узатиш воситаси сифатида “електрон stilus” ёки “электрон marker” деб аталувчи махсус электрон қаламдан фойдаланилади.

Ушбу электрон қалам билан интерфаол доска устига чизилганда, қалам учи теккан жойда электромагнит тўлқинлари юзага келади. Юзага келган электромагнит тўлқинлари досканинг X-Y координата симлари орқали қабул қилинади. қабул қилинган ахборотлар компютерга узатилиб таҳлил қилинади ва электрон маркер таьсир этган нуқталарнинг координаталари ҳисобланади, ахборотларга ишловлар берилиб тегишли амалларнинг ижроси таьминланади.Электромагнитли интерфаол доска ҳам инфрақизил электрон доска юзаси каби қаттиқ анивандал қопламга эга, лекин бундай доскада қўл бармоқлари билан ишлаш имконияти мавжуд эмас.

Микронуқтали интерфаол доскалар

Бундай интерфаол доска юзасига махсус тарзда, микронуқталардан таркиб топган, кўзга кўринмас координатали тўр туширилган. Айнан мазкур микронуқталарнинг ўзаро жойлашиши электрон стилусга ўрнатилган инфрақизил датчик томонидан ноёб координата сифатида қабул қилинади. Микронуқтали технология асосида ишлаб чиқилган бундай электрон интерфаол доскалар компютерга ёки тармоққа уланишни талаб этмайди. Барча маьлумотлар интерфаол доска таркибига кирувчи электрон стилусга жойлаштирилган Bluetooth-ўзатгич ёрдамида компютерга узатилади ва уларга тегишли ишлов берилади.

Интерфаол досканинг қаттиқ мустаҳкам юзаси ва унда электроника ускуналарининг мавжуд эмаслиги ушбу доскани ҳақиқатдан ҳам жуда чидамли (антивандал) қилади. Сенсорли, электромагнитультратовушли ва инфрақизил технологиялар асосида яратилган интерфаол даскалар компютерга ва озуқа манбааларига электр симлари орқали уланади.

Электромагнитли ва микронуқтали технологиялар асосида яратилган электрон интерфаол доскаларда фақат махсус stilusлар билан ишлаш мумкин. Сенсорли, ултратовушли ва инфрақизил технологиялар асосида яратилган интерфаол даскаларда эса махсус стилус билан бир қаторда бошқа предметлар, масалан қўл бармоқлари билан ҳам ишлаш имкониятлари мавжуд.

Интерфаол қурилмалар

Интерфаол қурилмалар шундай ускунаки, улар ёрдамида хохлаган доскани ёки бошқа текис юзани интерфаол проекцион экранга айлантириш мумкин. Бунинг учун мазкур қурилмани доска четига мустаҳкамлаб компютер ва проекторни ишга тушириш зарур бўлади.

Интерфаол дисплейлар

Интерфаол LCD-дисплейлар ўзида суюқкристалли панел ва ахборотларни киритиш қурилмасини мужассам этган бўлиб, бутун жараённи максимал тезкор бошқариш учун яратилган. Бунда сичқончани уламасдан, қўл бармоқлари ёрдамида курсорни бошқариш ва файллар ёки операцион тизим билан хохлаган амалларни бажариш мумкин. Уларнинг ишлаш принципи оптик-сенсорли технологияга асосланган. Интерфаол LCD-дисплей бурчакларида жойлашган инфрақизил датчиклар ва махсус камералар экран юзасига келтирилаётган бармоқ ёки бошқа предметнинг таьсир этиш нуқтаси координаталарини аниқлайди ва унга мос равишда курсор харакатини мувофиқлаштиради.

Интерфаол дисплейларнинг турли моделлари бир вақтнинг ўзида 2 тадан 10 тагача бўлган таьсир нуқталарини аниқлашлиги ва қабул қилинган ахборотларга тегишли равишда ишлов беришлиги мумкин. Бунинг ҳисобига фойдаланувчи нафақат курсорни бошқариш, балки, бир вақтнинг ўзида бирнеча бармоқларини ишга солиб обьект устида айрим амалларни ҳам бажариш имкониятини қўлга киритади. Масалан, бармоқларни экран устида бир бирига яқинлаштириб тасвирнинг ўлчамини кичрайтириш, ёки аксинча – катталаштириш ва бошқа турли амалларни бажариш мумкин.

Дисплейлар учун интерфаол қопламалар

Интерфаол қопламалар плазмали ва суюқкристалли дисплейларнинг кўркам ташқи кўриниши ва тасвирларининг аьло даражадаги сифатларини сақлаган холда уларни катта сенсорли экранларга айлантиради. Бундай қопламалардан фойдаланиш соҳаси жуда ҳам кенг: корпоратив мажлислар зали, ўқув аудиториалари, савдо марказлари, транспорт терминаллари, кўргазма заллари ва ҳ.к. Интерфаол қоплама датчиклари хохлаган предмет билан, яьни қалам, стилус ёки қўл бармоқлари билан экранга таьсир этилган (текказилган) холатларни сезади ва аниқлайди. Тегишли калибровка амалга оширилгач, кейинчалик бошқа созлаш ишлари ва сервис хизмат кўрсатиш талаб этилмайди.

манба

 


🔥2.2 K раз просмотрено

Добавить комментарий

55863853