Фанларни ўқитишда инновацион технологиялардан фойдаланиш

Фанларни ўқитишда инновацион технологиялардан фойдаланишМаълумки, ҳар бир дарс мавзусини ўрганишда ўзига хос технология, усул ва воситаларни танлашга тўғри келади. Ўқитиш жараёнида юқори натижага эришиш учун дарс жараёнини олдиндан кетма- кетлигини мўлжаллаш керак бўлади. Бунда ўқитувчи фаннинг ўзига хос томонларини, ўқув жараёнини ва шароитини, ўқувчиларнинг эҳтиёжини ва имкониятларини, билим савиясини, шароитга қараб ишлатиладиган технологияларни танлаши лозим.  

Инновацион технологиялар тўғрисида тушунча

Анъанавий таълим ўқувчиларни тайёр билимларни ўзлаштиришга ўргатади, унда ўқитувчи шахси асосий ўринни эгаллаган бўлиб, ўқувчи эса бу жараённинг пассив иштирокчиси бўлиб келган. Илмий-техника революция даврида ўқувчи ўзлаштириши лозим бўлган илмий ахборот хажмининг кескин ошиб кетиши билан анъанавий таълим кам самарали бўлиб қолди. Ана шунинг учун келиш даври интерактив методлар, инновацион педагогик ва ахборот технологияларини ўқув жараёнига киритишга қизиқиш тобора кучайиб бормоқда. Замонавий технологиялар ўқувчиларни эгаллаётган билимларни ўзлари қидириб топишга, мустақил ўрганиш, таҳлил қилиш ва олинган билимлардан ўзлари хулоса чиқаришга ўргатади. Инновацион технологиялар инглизчадан “innovaton” янгилик киритиш – педагогик жараён, яъни ўқувчи ва ўқитувчи фаолияти ўзгариш, янгилик киритиш, ўқув жараёнида интерактив методлардан тўлқин фойдаланишни ўз ичига оладиган воситалар эса ўқувчининг биргаликда фаолият орқали таълим мазмунига таъсир кўрсатадиган воситаларни ўз ичига олади. Бундан ҳамкорликнинг ўзига хос хусусиятлари қуйидагилардан иборат:

 — ўқувчининг билим олиш иштиёқини мунтазам ошириб бориш;
— ўқувчининг ҳар қандай муаммога ижодий ёндошувига ўргатиш;
— педагог ва ўқувчи фаолиятининг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш;
— ўқувчининг дарс давомида бефарқ бўлмасдан, ижодий фикрлаши ва изланланувчан имкон яратиш. 

 Бу жараёнда кафолатланган натижага эришиш ўқитувчи билан ўқувчининг ҳамкорлигида фаолияти, ўқувчининг ижодий ишлаш мустақил фикрлаши, изланиши, тахлил қилиши ва хулосалай олиши, ўқувчининг ўзига ва гуруҳга, гуруҳнинг ўқувчига баҳо беришига имкон яратилиши билан боғлиқ. Ҳар бир дарсга ўқувчилар қизиқиши мавзу мазмуни ва мақсадидан келиб чиққан ҳолда ўзига хос технология қўлланилади. Ўқув жараёнида ўқитувчи билан ўқувчи ҳамкорлигини қўйидаги схема орқали ифодалаш мумкин:

интерфаол усуллар

Дарснинг технологик харитаси олдиндан лойихалаштирилган бўлади. Дарснинг турли босқичларида ҳар хил интерфаол усуллардан фойдаланса бўлади. Масалан:


«Зинама-зина» технологияси

Ушбу технология ўқувчиларни ўтилган ёки ўтилиши керак бўлган мавзу бўйича якка ва кичик жамоа бўлиб фикрлаш ҳамда ўзлаштирилган билимларни ёдга тушириб, тўпланган фикрларни умумлаштира олиш ва уларни ёзма, расм, чизма кўринишида ифодалай олишга ўргатади. Ўқувчилар бу технология орқали гуруҳларда ишлашга ўрганадилар, ўтилган мавзуни субъект ўқитиш орқали мустаҳкамлайдилар. Одобнома дарсларида “зинама- зина” технологиясини “Буюк аждодларимиз” ҳақидаги мавзуни қўйидагича ташкил қилиш мумкин. Топшириқ аввалида синф ўқувчилари тўрт гуруҳга бўлинади.

1-гурухга “Бизнинг аждодларимиз”,
2-гурухга “Аждодларимиз қолдирган мерослар”,
3-гурухга “Аждодларимизга муносиб фарзанд бўламиз”,
4-гурухга “Ҳозирги кун авлодлари” мавзулари бўйича билганларини ёзма ёзиш топшириғи берилади. Гуруҳлар тошириқни бажариб бўлгач навбат билан ёзган маълумотларини хаттахтага тагма-таг қиладилар. Ҳар бир гуруҳ сардори бажарган топшириқлари бўйича маълумот бериб, ўз мавзусини ҳимоя қилади.


“Балиқ скелети” технологияси

Бу усул орқали ўқувчилар мустақил, кенг, ижодий, танқидий фикрлашга ўрганадилар. Ушбу технология балиқ модел чизмаси орқали намойиш этилиб, бунда ўқувчилар ўртага ташланган муаммони ҳар томонлама очиб беришга ҳаракат қиладилар. Балиқ скелети чизмаси ватманга чизилиб унинг тепа қисмига ечилиши керак бўлган муаммо ёзилади. Пастки қисмига муаммони ҳал этилиш йўллари ёзиб борилади. Масалан, йўл ҳаракати дарсларида “Йўл қоидалари” мавзусида “Светофор нима учун керак?” муаммоси қўйилса, болалар ўз фикрлари билан балиқ скелетини бойитиб борадилар.


“Венн диаграммаси”

Ушбу технология она тили, ўқиш дарсларида ўтилаётган мавзу ҳақида ўз фикрига эга бўлиш, матн билан ишлаш, ўрганилган материални ёдида сақлаш, сўзлаб бериш, фикрини эркин ҳолда баён этиш, ҳамда дарс мобайнида ўқитувчи томонидан барча ўқувчиларни баҳолай олишга қаратилган методлардан биридир.


“Модулли ўқитиш технологияси”

Модулли (лотинча модул, қисм, блок) ўқитиш олдиндан тузиб этишдан иборат. Бунинг учун дарс мавзуси мантиқан тугал, нисбатан мустақил қисмлар (модуллар, блоклар)га ажратилади. Бундай қисмлар ўқув элементлари (ЎЭ) дейилади. Ўқитувчи дарснинг технологик харитасини олдиндан ишлаб чиқади. Харитада ҳар бир ўқув элементи бўйича ўқувчи эришиши лозим бўлган мақсад, у бажарадиган ўқув вазифалар ва унинг ўзлаштириш даражасини текшириш учун саволлар қўйилади. Модул дастури машғулотда ўқувчилар ўзлаштирган билимни якунлаш билан тамомланади. Модулли ўқитиш технологияси якка ўқувчига ёки ўқувчиларнинг кичик гуруҳига мўлжалланади. Модул дастури дарснинг технологик харитасидан иборат бўлиб ҳар бир ўқувчига тарқатилади. Модул дастурида қўйилган вазифалар ўқувчи иш дафтарига ёзиб борилади. Модулли дарс технологик харитасига ўқувчилар билимини аниқлаш учун зарур бўлган топшириқлар илова қилинади.


“Дидактик ўйинли технологиялар”

Дидактик ўйинли технологиялар ўқувчиларнинг билим олиш фаолиятин ўйин фаолияти билан қўшиб олиш боришдан иборат. Дидактик ўйинлар мусобақа, рақобат, ўзаро ёрдам, ҳамкорлик тарзида олиб борилади. Бунинг учун ўқитувчи дидактик ўйиндан кўзда тутилган мақсад, уни амалга ошириш йўллари, ўйин мазмуни ва иштирокчилари фаолиятини аниқлаб олади. Дидактик ўйин дарслари таълим ва тарбия бериш, ўқувчилар фаолиятини йўналтириш, касбга йўналтириш, ўқувчиларнинг мулоқат ва нутқ маданиятини ривожлантириш, улар билимларини чуқурлаштириш ва шахсини ривожлантириш вазифасини бажаради. Дидактик ўйинли дарсларни мазмунига кўра саҳналаштирилган ролли ўйинлар, ижодий ишбилармонлик ўйинлари, конференция ва ўйин машқли дарсларга ажратиш мумкин.


“Саҳналаштирилган ўйинлар”

Муаммоли вазиятнинг бир тури бўлиб, ҳаётий вазиятларни ўқувчилар томонидан саҳналаштирилишдан иборат. Уларда дидактик мақсад ўқувчилар олдига вазифа тариқасида қўйилади; ўқувчиларнинг ўқув фаолияти ўйин қоидасига бўйсундирилади.


“Ишбилармонлик ўйинлари”

Ишбилармонлик ўйинларида иштирокчиларига ўйин мавзуси таклиф этилади. Мавзу бўйича улар олдига таклиф этилган муаммони ечиш улар олдига таклиф этилган муаммони ечиш қўйилади. Ҳар бир иштирокчи ўз ролига мувофиқ келадиган чиқиш тайёрлайди ва бу ҳақда барча иштирокчилар билан маслаҳатлашади. Гуруҳнинг барча аъзоларини фаолияти умумий мақсадга эришишга қаратилади. Баҳолаш ўқувчиларнинг ташкилий фаолияти ва уларнинг умумий мақсадга эришишдаги ролли ўйинларининг мазмуни билан белгиланади. Ишбилармонлик ўйинларидан ботаника дарсларида маданий ва доривор ўсимликларни ўрганишда, зоология дарсларида уй ҳайвонлари зотларини ўрганишда фойдаланиш мумкин. Ишбилармонлик ўйинлари учун чорва моллари паррандачилик, балиқчилик, маданий ўсимликлар, доривор ўсимликлар мавзулари бўйича аукцион дарслари уюштириш мумкин. Ролли ўйинлар ҳам гуруҳда бажарилади. Унда ҳар бир иштирокчи ўз индивидуал мақсадни бошқа гуруҳ аъзолари билан келишиб олмайди. Ҳар бир иштирокчи ўзини намоён этиш ва ғалаба қозониш учун харакат қилади. Баҳолашда ҳар бир иштирокчининг харакати ва умумий мақсад йўлидаги харакати ҳисобга олинади. Ролли ўйинларда бир-бирини инкор этувчи вазиятлар пайдо бўлади. Ҳар бир иштирокчи бу вазиятдан чиқиш учун мантиқан тўғри йўлни танлайди. Ишлаб чиқилган ролли ўйинлар мумкин қадар ўқув материали билан боғланган ва ҳаётий, иштирокчилар ёши ва тайёргарлик даражасига мос келиши лозим.


“Ижодий ўйинлар” технологияси

Ижодий ўйинлар ўқувчилар ўзлаштирган билим, кўникма ва малакалари ижодий қўллаш, ўқиш жараёнида пайдо бўладиган муаммоли вазиятларни ижодий изланиш орқали ҳал этишдан иборат. Бундай ўйинлар ўқувчиларнинг мустақил ижодий изланишлар ва мантиқий фикрлашини ривожлантиришга, билимларни янада мустаҳкамлаш ва янги билимлар беришга қаратилган бўлади. Ижодий ўйинлардан барча фанлардан йирик мавзулар ва боблар бўйича ўрганилган билимларни умумлаштириш мақсадида фойдаланиш мумкин. Бунда синфдаги ўқувчилар ўзлаштириш даражаси ва сони бўйича бир хил имкониятга эга бўлган гуруҳларга ажратилади. Ҳар бир гуруҳ ўқитувчи тавсия этган топшириқларни мустақил ижодий бажаради. Гуруҳларни шартли равишда бир неча мутахассисларга ажратиш мумкин. Ҳар қайси гуруҳ мутахассислари ўқитувчи тавсия этган топшириқларни мустақил ижодий бажариб, фанда “янгилик” кашф этишади. Ўз жавобларини кўргазмали қуроллар ёрдамида асослаб беришади.

«Илмий конференция дарслари» технологияси

Илмий конференция дарслари ўқиш фаолиятини илмий изланиш, маъруза ва баҳс шаклида ташкил этишдан иборат. Бундай дарсларда яхши ўқийдиган ва қизиқувчи ўқувчилар биолог олимлар вазифасида конференцияда чиқиш учун маъруза ва кўргазмали воситалар тайёрлашади. Қолган ўқувчилар конференция иштирокчилари сифатида ўзларини қизиқтирадиган муаммолар юзасидан саволлар тайёрланади. Илмий конференция дарснинг асосий мақсади ўқувчиларни қўшимча адабиётлар, илмий-оммобоп материаллар билан ишлаш, маъруза тузиш, ўз фикрини баён этиш кўникма ва малакаларини нутқ ва мулоқот маданиятини ривожлантиришдан иборат. Ўқитувчи илмий конференция дарси мавзусини олдиндан белгилаб беради. Уни алоҳида кичик мавзуларга ажратади. Кичик мавзулар учун қўшимча адабиёт танлайди. Конференцияга тайёргарлик бўйича зарур кўрсатмалар беради. Қўйида суякли балиқларнинг хилма-хиллиги мавзуси бўйича илмий конференция дарсининг режаси келтирилади:

1. Ўқитувчининг кириш сўзи (конференция иштирокчилари билан танишиш, дарс мавзуси,  мақсади, вазифалар);
2. Илмий маърузалар (фан олимларнинг ўз мавзулари бўйича чиқишлари,  саволларга жавоблар);
3. Маърузалар муҳокамаси (олимлар ва ўқувчиларнинг мавзулар юзасидан баҳси);
4. Илмий конференцияни якунлаш (мавзуни умумлаштириш, конференция иштирокчиларини рағбатлантириш, уйга вазифа бериш)

Матбуот конференцияси дарслари синфдаги барча ўқувчилар иштирокида ўтказилади. Ўқувчилар бир қисми соҳалар бўйича мутахассислар, кўпчилик қисми газета, журнал ва телемухбирлар вазифасини бажаради. Конференция мавзуси ва иштирокчиларининг вазифаси камида бир ҳафта олдин маълум қилинади. Ўқитувчи ўқувчилар билан бирга конференцияда олимларга бериладиган саволлар ва уларнинг жавобларини муҳокама қилишга киришади. Саволлар ва уларнинг жавоби қисқа ва аниқ бўлиши лозим.


Хулоса қилиб айтганда, инновацион технологиялардан фойдаланиб, ўтилган дарсда ўқувчилар ўз қобилияти ва имкониятларини намойиш қилишга эришадилар, жамоа билан ишлаш малакасига эга бўладилар, ўзгалар фикрини ҳурмат қилишни ўрганадилар. Бу эса, дарснинг самарадорлигини ошириб, таълим сифатини кафолатлашга хизмат қилади.

манба

 


🔥8.9 K раз просмотрено

Добавить комментарий

55863853