Кўрик танловнинг учинчи, якуний кунида танловга тақдим этилган ишлар “Баҳолаш мезони”га мувофиқ Ҳакамлар ҳайьати аъзолари томонидан 2 та йўналиш бўйича кўриб чиқилди ва баҳоланди.

Республика таълим маркази таълим жараёнига АКТ жорий қилиш вазифасини бажарувчиси, кўрик танлов аъзоси Баходир Болтаев нутқ сўзламоқда
Расмда: (чапдан-ўнгга)
1) Санжар Махмаев — вазирлик хузуридаги Мультимедиа умумтаълим дастурларини ривожлантириш маркази мутахассиси;
2) Зикрилло Тешабоев — Фарғона вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи;
3) Баходир Болтаев — Республика таълим маркази ходими;
4) Озод Рахмонов — Халқ таълими вазирлиги Таълим-тарбия жараёнига АКТни жорий этиш бўлими мухандиси;
5) Зафар Уматалиев — Республика таълим маркази ходими.
Ҳакамлар ҳайъати аьзолари якуний натижалардан келиб чиқиб, қуйидагиларни маълум қилади:
Биринчи йўналиш – “Умумтаьлим, ихтисослаштирилган ва махсус таьлим муассасалари ўқитувчилари томонидан яратилган энг яхши электрон ахборот-таьлим ресурслари” номинацияси бўйича ғолиблар:
1-ўрин: Фарғона вилояти Қўқон шаҳри 2-мактаб ўқитувчиси Шавкатжон Ҳолматов.
2-ўрин: Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳри 11-мактаб ўқитувчиси Зилола Рустамова.
3-ўрин: Сирдарё вилояти Боёвут тумани 50-мактаб ўқитувчиси Жасур Файзуллаев.
Иккинчи йўналиш – “Умумтаьлим, ихтисослаштирилган ва махсус таьлим муассасалари ўқувчилари томонидан яратилган энг яхши электрон ахборот-таьлим ресурслари” номинацияси бўйича ғолиблар:
1-ўрин: Сурхандарё вилояти Қумқўрғон тумани 11-ихтисослаштирилган умумтаьлим мактаб-интернати ўқувчиси Жамшид Жумаев.
2-ўрин: Бухоро вилояти Ғиждувон тумани 4-мактаб ўқувчиси Азизбек Ҳамидов.
3-ўрин: Тошкент шаҳар Юнусобод тумани 313-мактаб ўқувчиси Саидобид Хусанов.
Манба: Республика Таьлим маркази Таълим жараёнига АКТ жорий этиш бўлими