Боғча тарбиячилари ва мактаб ўқитувчиларини эмлаш бошланди

Юртимизда коронавирусга қарши эмланаётган аҳоли қатламлари қамрови кенгайди. Шу пайтгача 65 ёш ва ундан катта фуқаролар ҳамда тиббиёт ходимлари эмланаётган эди.

koronavirus_maktab_2021_230

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлимининг хабар беришича, кеча, 27 апрелдан бошлаб ўрта мактаб ўқитувчилари, мактабгача таълим муассасалари ходимлари ҳамда сурункали касаллиги бор фуқаролар ҳам вакцинация жараёнларига жалб қилинди.

Шу куннинг ўзида:
💉9343 нафар ўқитувчи,
💉5298 нафар мактабгача таълим муассасалари ходимлари,
💉2845 нафар сурункали касаллиги борлар корнавирусга қарши вакцина қабул қилган.

Илк кунда мактаб ўқитувчиларининг 22 фоизи AstraZeneca, 78 фоизи ZF-UZ-VAC2001 билан эмланган бўлса, мактабгача таълим муассасалари ходимларида бу кўрсаткич мос равишда 11 ва 89 фоизни, сурункали касаллиги борларда эса 23 ва 77 фоизни ташкил этган.

🔥273 марта кўрилди

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Расмдаги белгиларни киритинг

*

55863853