2023 йилдан Тошкент ва барча вилоят мактабларида ҳам бепул овқатланиш жорий этилади

Келаси йилдан мактаб таълимини халқаро таълим дастурлари асосида бутунлай ислоҳ қилиш бошланади.

maktab_oquvchilari_uchun_ovqat

Президент ўз мурожаатномасида айтишича, 2023 йилдан мактаб таълимини халқаро таълим дастурлари асосида бутунлай ислоҳ қилиш бошланади.

Келаси йили 70 та янги мактаб қурилади, 460 таси кенгайтирилади. Хусусий инвестициялар иштирокида 100 та мактаб қуриш лойиҳалари бошланади, келаси беш йилда уларнинг сони 1 мингтага етказилади.

Шунингдек, барча вилоятларда мактабларда бепул овақланиш тизими йўлга қўйилади.

«Йил бошидан Қорақалпоғистон ва Хоразмда 285 минг нафар бошланғич синф ўқувчилари учун бепул овқатланиш йўлга қўйилди. Бу борада етарли тажриба орттирдик.

 

Энди, келаси ўқув йилидан ушбу амалиёт қолган вилоятлар ва Тошкент шаҳри мактабларида ҳам жорий этилади ва бунинг учун 2,3 триллион сўм ажратилади», — деди Шавкат Мирзиёев.



🔥1.0 K марта кўрилди

Fikr bildirish

55863853