Ўқитувчининг замонавий қиёфаси

Жамиятнинг ўқитувчи олдида қуядиган асосий талаблари қуйидагилардир:

_1– шахсни маънавий ва маърифий томонидан тарбиялашнинг, милиий уйғониш мафкурасининг ҳамда умуминсоний бойликларини, мохиятини билиши, болаларни мустақиллик ғояларига содиқлик рухида тарбиялаши, ўз Ватани табиатига ва оиласига бўлган мухаббати;
– кенг билимга эга бўлиши, турли билимлардан хабардор бўлиши;
– ёш ва педагогик психология, ижтимоий психология ва педагогика, ёшлар физиологияси хамда мактаб гигиенасидан чуқур билимларга эга бўлиши;
– ўзи дарс берадиган фан бўйича мустаҳкам билимга эга бўлиб, ўз касби, соҳаси бўйича жаҳон фанида эришилган янги ютуқ ва камчиликлардан хабардор бўлиши;
– таълимда тарбия методикасини эгаллаши;
– ўз ишига ижодий ёндашиши;
– болаларни билиши, уларнинг ички дунёсини тушуна олиши;
– педагогик техника (мантиқ, нутқ, таълимнинг ифодали воситалари) ва педагогик тактга эга бўлиши;
– ўз билими ва педагогик маҳоратини доимий равишда ошириб бориши,
хар бир ўқитувчи ана шу талабларга тўла жавоб бера оладиган бўлишига интилиши шарт.

Ўқитувчи жамият томонидан қўйилган талаблар билан бир қаторда ўз фаолиятида теварак-атрофидаги кишилар, мактаб маъмурияти, хамкасблари, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари ундан нималарни кутишини хам эсдан чиқармаслиги лозим.


«Ўқитувчи психологияси»хужжатни юклаб олиш.

«Ўқитувчининг замонавий қиёфаси»видеосини юклаб олиш.

One thought on “Ўқитувчининг замонавий қиёфаси

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Расмдаги белгиларни киритинг

*