Тошкент молия институти (видео)

Тошкент молия институти1991-йил Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига кўра Тошкент халқ хўжалиги институтининг Молия-кредит ва ҳисоб-иқтисод факультетлари негизида Тошкент молия институти ташкил этилди.

Институт ҳозирги даврда Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни, “Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури”нинг ижросини амалга ошира бориб, бозор иқтисодиёти шароитига мос молия, банк, солиқ, суғурта, қимматли қоғозлар ва фонд биржаси, инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш, бухгалтерия ҳисоби, аудит, менежмент, касбий педагогик тайёргарлик каби қатор таълим йўналишлари бўйича бакалавр ва магистрлар тайёрлаб келмоқда.

Тошкент молия институти

Ҳозирги кунда институт чет эл турдош университетлари, элчихоналари билан илмий-амалий, ўқув-услубий ҳамкорлик ўрнатган. Жумладан АҚШ нинг Техас Қишлоқ хўжалиги ва Машинасозлик Университети, Япония давлатининг Ритсумейкан Траст, Осиё Тинчокеани Университети, Англия давлатининг Стерлинг Университети, Россия Федерациясининг Москва Молия Академияси, Москва Давлат Университети, С.В.Плеханов номли Россия Иқтисодиёт Академияси, Санкт-петербург Иқтисодиёт ва Молия Университети, Ломоносов номли Давлат Университети, Белгия давлатининг Антверпен Университети, Германиянинг Манхейм Технология институти, Гамбург Информацион Технология Университети, Пассав Университети, Жанубий Кореянинг Хуз Университети, Ёжу Технология Институти, CСМ Коллежи (ЁТИнинг Янги Зеландиядаги филиали), Вусонг Халқаро Солбриж Университети, Малайзия давлатининг Мара Технология Университети, Ҳиндистоннинг Ҳиндистон Молия институти, Миср давлатининг Неро Бизнес, Қирғизистон Республикасининг Бишкек Банк-Молия Академияси, А.Ботиров номли Халқлар дўстлиги Университетлари билан ўзаро фойдали шартномалар асосида илмий-амалий ишлар олиб борилмоқда.

 

 

 

Факультетлар:

  • Молиявий менежмент;
  • Кредит ва ва иқтисод;
  • Ҳисоб ва аудит;
  • Лойиҳаларни молиялаштириш;
  • Бюджет ҳисоби ва давлат жамғармалари;
  • Суғурта;
  • Молия ва и иқтисод.

Бакалавриат таълим йўналишлари ва тест топшириладиган фанлар мажмуаси
(2015-2016)

Таълим
йўналиши номи
Фанлар Балл
Kасб таълими
(Банк иши)
Математика (информатика
билан)
Чет тили
Она тили ва адабиёти
3.1
2.1
1.1
Kасб таълими
(Бухгалтерия ҳисоби ва аудит)
Математика (информатика
билан)
Чет тили
Она тили ва адабиёти
3.1
2.1
1.1
Kасб таълими
(Молия)
Математика (информатика
билан)
Чет тили
Она тили ва адабиёти
3.1
2.1
1.1
Менежмент
(тармоқлар ва соҳалар бўйича)
Математика (информатика
билан)
Чет тили
Она тили ва адабиёти
3.1
2.1
1.1
Молия Математика (информатика
билан)
Чет тили
Она тили ва адабиёти
3.1
2.1
1.1
Банк иши Математика (информатика
билан)
Чет тили
Она тили ва адабиёти
3.1
2.1
1.1
Солиқлар ва солиққа
тортиш
Математика (информатика
билан)
Чет тили
Она тили ва адабиёти
3.1
2.1
1.1
Бухгалтерия ҳисобива
аудит (тармоқлар бўйича)
Математика (информатика
билан)
Чет тили
Она тили ва адабиёти
3.1
2.1
1.1
Суғурта иши Математика (информатика
билан)
Чет тили
Она тили ва адабиёти
3.1
2.1
1.1
Пенсия иши Математика (информатика
билан)
Чет тили
Она тили ва адабиёти
3.1
2.1
1.1
Баҳолаш иши Математика (информатика
билан)
Чет тили
Она тили ва адабиёти
3.1
2.1
1.1
Давлат бюджетининг
ғазна ижроси
Математика (информатика
билан)
Чет тили
Она тили ва адабиёти
3.1
2.1
1.1

Манзил: 700084, Тошкент шаҳри, Амир Темур кўчаси, 60-A уй
Телефон: +998 71 134-55-37, +998 71 134-53-34
Факс: +998 71 134-67-71, +998 71 134-43-42
E-mail: tfi@tfi.uz
URL: www.tfi.uz
Транспорт: 2, 7, 10, 14, 17, 19, 24, 26, 38, 51, 57, 60, 67, 71, 72, 88, 89, 91, 93, 115, 140, 141

 

Телеграмдаги каналимизга аъзо бўлинг – @idumuz

Facebook даги гуруҳимизга қўшилинг

Ўхшаш мавзулар:

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*