Қиз ва печенье | «Умид» ИДУМ

Қиз ва печенье

Ушбу воқеа аэропортда бўлган эди. Бир қиз рўйҳатдан ўтиб кутиш залига ўтди. Хали учиш рейсини эълон қилишга вақт бор эди. Қиз дўкондан ўқигани журнал ҳамда эрмак учун бир қути печенье сотиб олди. Буш жой топиб ўтирди. Ёнидаги жой ҳам бўш эди. Кейингисида бир йигит ўтирарди.

Қиз икки ёнидаги бўш жойларга нарсаларини қўйиб журнал варақлай бошлади. Печеньедан бир дона олиб ейишга тушди. Шунда кутилмаган ҳолат юз берди. Кўзи ёнидаги йигит хам печеньедан бир дона олганига тушди. Бундай юзсизлик қизни жахлини чиқарди, аммо бир дона учун тўполон қилишга арзимейди деб индамади. Кейин яна олди, йигит ҳам олди. Бу қандай уятсизлик уйлади қиз. Шарманда қилсинмикан. Яна ўзини тутиб жим утирди.

Печенье

Охири бир дона печенье қолди. Қиз аста куз қирини ташлаб бу йигит энди нима қилар экан деб кузатди. Йигит эса печеньени олдида иккига бўлиб ярмини қизга узатди. Қиз йигитнинг бундай безбет ишига умуман лол қолганди. Аччиғини зўрга босиб ўрнидан туриб нари кетди.

Шунақа одамлар ҳам бўладими, уйларди қиз. Уятсизлик.

Рейс хам эълон қилинди. Қиз самолётга чиқиб ўз жойини топиб аста буюмларни жойлаштира бошлади. Сумка чунтагидан телефонни оламан деб очганди у ерда турган хали сал бўлмаса жанжалга сабаб бўладиган печенье турарди. Қиз энди эслади. У журнал ва печенье сотволганда журнални қўлида ушлаб печеньени сумка чунтагига солган эди. У ерда ейилган печенье йигитники эди. Қиз ўзидан жудаям уялиб кетди. Яхшиям ўзини босиб тургани бўлмаса шарманда бўларди. 

Ҳа азизлар, баъзи бир аччиғимизи чиқарган нарсаларга шошма-шошарлик билан дарров асабимизни бузиб, бировни айбдор қилмайлик. Билмаймизки, ўзимизга яхши бўлиши ҳам!

🔥20 марта кўрилди

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*