Муҳаммад Юсуф ҳаёти ва ижоди (видео) | «Умид» ИДУМ

Муҳаммад Юсуф ҳаёти ва ижоди (видео)

Муҳаммад Юсуф (тахаллуси; асл исм-шарифи Юсупов Муҳаммаджон) (26.04.1954 Марҳамат тумани — 31.7.2001, Элликқальа тумани) — Ўзбекистон халқ шоири (1998), жамоат арбоби. 2-чақириқ Олий Мажлис депутати. Ўзбекистон халқ шоири (1998).

Ҳаёти ва ижоди

Муҳаммад Юсуф Рус тили ва адабиёти институтининг рус тили ва адабиёти факультетини тугатган (1978). Республика китобсеварлар жамияти (1978—80), “Тошкент оқшоми” газетаси (1980—86), Ғофур Ғулом номидаги Адабиёт ва саньат нашриёти (1986—95)да турли лавозимларда ишлаган. 1995—97 йиллар “Тафаккур” журналида бўлим мудири, 1997—2001 й.ларда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида раис ўринбосари. II-чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутати.

Муҳаммад Юсуфнинг дастлабки шеьрлариМуҳаммад Юсуфнинг дастлабки шеьрлари “Ўзбекистон адабиёти ва саньати” ҳафталигида босилган (1976). Шундан бошлаб республика матбуотида унинг шеьр, очерк ва мақолалари мунтазам равишда чоп этила бошлаган. Илк шеьрлар китоби — “Таниш тераклар” (1985). “Булбулга бир гапим бор” (1987), “Илтижо” (1988), “Уйқудаги қиз”, “Ҳалима энам аллалари” (1989), “Ишқ кемаси” (1990), “Кўнглимда бир ёр” (1991), “Бевафо кўп экан”, “Ёлғончи ёр” (1993), “Ерка кийик” (1995) ва “Осмонимга олиб кетаман” (1998) шеьрий китоблари нашр этилган. Мазкур китобларга кирган шеьрларда Муҳаммад Юсуф мансуб бўлган авлоднинг энг олийжаноб ва юксак инсоний фазилатлари билан бирга ёшлик сурури, ишқ ва муҳаббатнинг нафис наволари, ўзбекона, содда, айни пайтда эзгу, бокира ва бетакрор туйғу ҳамда кечинмалари ўзининг ёрқин ифодасини топган. Сўзнинг бадиий имкониятларидан маҳорат билан фойдаланиш, мусиқий равонлик, туйғулар тиниклиги, самимийлик ва майинлик, руҳият манзараларини лўнда ва яккрл ифодалай билиш Муҳаммад Юсуф шеьрий услубининг йетакчи хусусиятларидир. Унинг қаламига мансуб аксарият шеьрлар таниқли хонандалар томонидан ижро этилмоқда. Муҳаммад Юсуф ижоди айни гуллаб яшнаган пайтда, Элликқальа туманида шеьрият мухлислари билан учрашиш мақсадидаги ижодий сафарида вафот этган. Андижонда дафн этилган.

Тошкент шаҳри ва Марҳамат туманидаги кўчалардан бири, шунингдек, Андижон шахридаги болалар кутубхонаси ва Марҳамат туманидаги саньат мактаби Муҳаммад Юсуфнинг номи билан аталади.


Муҳаммад Юсуф – Биз бахтли бўламиз

Муҳаммад Юсуф ҳаёти ва ижоди ҳақида (“Муҳаббат саройи” кўрсатуви)

🔥82 марта кўрилди

One thought on “Муҳаммад Юсуф ҳаёти ва ижоди (видео)

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*