Зилзила турлари ва биринчи ёрдам (видео) | таълим янгиликлари

Зилзила турлари ва биринчи ёрдам (видео)

Зилзила Ер қобиғида сейсмик тўлқинлар келтириб чиқарувчи энергия ажралишидир. Зилзилаларни ўрганиш билан сейсмология шуғулланади. Зилзила кескинлиги магнитудаларда ўлчанади.

Зилзила, Ер қимирлаш — Ер пўстида ёки мантиянинг юқори қисмида тўсатдан силжиш, синиш ёки ўпирилиш рўй бериши оқибатида вужудга келадиган ва тўлқинсимон тебранишлар тарзида узокларга тарқаладиган Ер ости силкинишлари ва тебранишларидир. Сабабларига кўра, тектоник, вулқоний ва ўпирилиш зилзилаларига бўлинади. Ер пўстининг ҳар хил чуқурлигида табиий кучлар таьсирида содир бўладиган силкинишлар тектоник зилзилалар дейилади. Улар Ер қаьридаги ҳаракат ва жараёнларнинг маҳсули бўлиб, бу жараёнларнинг кинетик қувват тарзида бирдан (1 мин.да) сарфланиши оқибатидир. Вулқоний ва ўпирилиш зилзилалари табиатда жуда кам содир бўлади; улар кучи жихатидан тектоник зилзилаларнинг энг кучсизи билан тенглашади.

Зилзила ва унинг турлари

Ер шарида содир бўладиган зилзилалар сони йил давомида бир неча юз мингга етиши мумкин. Ер қимирлаши-2Шулардан аксарият кўпчилик кисми сейсмографларгина сезадиган кучсиз зилзилалар бўлиб, одамлар сезадиганлари бир неча мингга етади. Халқ хўжалигига зарар етказадиган зилзилалар эса бир неча ўндан бир неча юзтагача бўлиши мумкин. Бир йил давомида содир бўлган ҳамма зилзилалар натижасида тахминан 0,510″ Ж кинетик қувват ажралиб чиқади. Бу қувват миқдори жуда катта бўлишига қарамай, Ер қаьрида содир бўладиган жараёнлардан ажралиб чиқадиган умумий қувватнинг 0,5% инигина ташкил этади.

Зилзилалар Ер шарининг тектоник жиҳатдан энг фаол бўлган тоғ тизмалари жойлашган ҳудудларда кўпроқ бўлади. Бу жойлар геологик иборада Ер юзининг белбоғли (минтақали) бузилиш жойлари деб юритилади.

Ер шарининг кучли зилзилалар содир бўладиган минтақаларини сейсмик жиҳатдан фаоллигига қараб иккита асосий ҳудудга бўлиш мумкин:

Биринчиси – географик кенглик йўналишида Алп, Карпат, Кавказ, Копетдоғ, Тяншан, Помир, Ҳимолай;

Иккинчиси  – меридионал йўналишда — Тинч океанининг икки қирғоғи бўйича ва қисман қуруқлик минтақасида жойлашган. Бундай сейсмик фаоллашган жойларга Жанубий Америкадан Антарктидагача, Европа ва Осиё қитьасининг шимолий қисми, Марказий ва Ғарбий Африка, Австралия ва бошқа ҳудудлар киради. Демак, Марказий Осиё унинг сейсмик жиҳатдан фаол бўлган Копетдоғ, Тяншан, Помир тоғлари туфайли сейсмик фаол минтақага киради.

Ер қимирлаши-3Ер пусти ёки юқори мантия қатламидаги зилзила пайдо бўлган маьлум бир ҳажм зилзила ўчоғи, унинг маркази деб ҳисобланган нуқта эса гипоцентр, гипоцентрнинг Ер юзасидаги проексияси зилзила эпицентри дейилади. Эпицентр ва гипоцентр оралиғидаги масофа зилзиланинг Ер юзидан чуқурлигини кўрсатади. Зилзила ўчоғи Ўрта Осиё ҳудудида, аксарият ҳолларда, Ер сатҳидан 5—50 км чуқурликда жойлашган бўлади. Ер шарининг маьлум ҳудудларида зилзилалар ўчоғи 200— 300, ҳатто 700 км гача чуқурликда бўлиши ҳам мумкин.

Зилзила туфайли Ер юзидаги силкинишлар балларда ўлчанади. Силкинишлар эпицентрда энг кучли бўлиб, ундан узоқлашган сари кучи пасая боради. Эпицентр атрофидаги энг кучли силкинишларни белгилаб, улар туташган чизиқ ичидаги майдон (сатҳ) плейстосейс ҳудуд дейилади.

Зилзила содир бўлганда унинг ўчоғидан бўйлама ва кўндаланг сейсмик тўлқинлар тарқалади. Ер қимирлаши-4Бўйлама тўлқинлар R ҳарфи (биринчи тўлқин), кўндаланг тўлқинлар S ҳарфи (иккинчи тўлқин) билан белгиланади. Булардан ташқари, Ер юзасида пайдо бўладиган юза тўлқинлар (L) мавжуд. Мазкур тўлқинлар асосий ҳисоблансада, кўндаланг ва бўйлама тўлқинлар Ер юзаси ҳамда ички қатламаларида синиш ва қайтарилиш хусусиятига эгалиги сабабли мураккаб тўлқинлар ҳосил бўлади. Тўлқинлар ҳар хил тезлик билан тарқалади. Энг тез тарқалувчи тўлқин бўйлама тўлқин бўлиб, муҳитда тахминий бино ичидаги одамларнинг кўпчилиги сезади. Уйдаги жиҳозлар ҳаракатга келади. Бино ва мебел тебранади. Уйқудагилар уйғониб кетади. Ҳамма сезади. Кўпчилик ташқарига чиқишга ошиқади, баьзи буюмлар турган еридан тушиб кетади.

Баьзи уйларда сувоклар кўчиб тушади. Иморатлар шикастланади, ғиштли деворлар ёрилади. Хом ғишт ва пахсадан қурилган баьзи уйлар бузилади, тоғларда баьзан қоялар кўчади. Иморатлар кучли шикастланади, тоғларда сурилмалар юз беради. Ғишт, бетондан ишланган уйлар бутунлай ёки қисман бузилади, Ер қимирлаши-6Ер ости қувурлари узилади. Қоялар қулаб, тепаликлар сурилади, Ердаги ёриқларнинг эни 10 см гача боради. Ер юзида катта (ени 1 м гача) ёриклар пайдо бўлади. Тўғон ва қирғоқ дамбалари ишдан чиқади, темир йўллар букилади. Янги кўллар пайдо бўлади. Ер юзида кенг ва чуқур жарликлар ҳосил бўлади, Ер вертикал ва горизонтал йўналишда силкинади. Тоғларда қоялар ағдарилади, кўприк, тўғон, темир йўллари бутунлай бузилади. Ер қиёфаси, рельефи ўзгаради. Ер юзи бурмаланади, баланд қоялар ағдарилади, дарёлар ўзанини ўзгартиради. Кўндаланг тўлқин эса ўртача 5 км/с тезликда, юза тўлқинлар эса энг секин тезликда тарқалади. Зилзила тўлқинларини қайд қиладиган сейсмик станция зилзила эпицентридан қанчалик узоқ бўлса, станцияга етган тўлқинларнинг вақт бўйича фарқи ҳам шунчалик катта бўлади. Бу ҳолат қайд қилинган тўлқинларнинг ёзувига қараб зилзила эпицентридан станциягача бўлган масофани аниқлаш имконини беради. Шу мақсадда кўндаланг ва бўйлама тўлқинлар орасидаги вақтнинг эпицентр узоқлигига боғлиқлиги ҳар хил ҳудуд учун ўрганилади. Ер қимирлаши -7Бу боғлиқлик чизма кўринишида бўлиб, у годограф деб юритилади ва зилзила маьлумотларини ишлаш ва ўрганишда муҳим аҳамиятга эга бўлади. Зилзила тўлқинларининг умумий қуввати магнитуда билан белгиланади. У шартли сон бўлиб, Ер сатҳидаги муҳит зарраларининг силжиш амплитудасига мос келади. Бу қиймат сейсмик станциялар қайд қилган ёзувлар — сейсмограммалардан аникланади.

 Зилзиланинг кучини ўлчаш 

Зилзиланинг ҳақиқий кучини кўрсатувчи ўлчам — магнитуда ҳисобланади. Магнитуда 1940 йиллар бошларида америкалик тадқиқотчилар Чарльз Рихтер     (1900—1985) ва Бено Гутенберг (1889—1960) лар томонидан киритилганЧарльз Рихтер ва қуйидагича ифодаланади: M = gA, mkm + 1,32 lgX, km. Бу Ерда: А — сейсмик тўлқин амплитудаси ёки мкм сурилиши, Х — сейсмограф жойлашган Ердан зилзила эпицентригача бўлган масофа. Халқаро маьлумотларда зилзила кучи магнитуда орқали Рихтер шкаласи берилади. Энг кучли зилзиланинг магнитудаси 9 баллгача етиши мумкин. Зилзила қуввати (Е) Жоулда ўлчанади. Зилзила қуввати билан магнитудаси ўртасида боғланиш қуйидагича ифодаланади: gE — aM + V. Бу Ерда: кучсиз зилзилалар учун а = 1,8; В = 11; кучли ЗИЛЗИЛАлар учун а = 1,5; В= 12. зилзиланинг Ер юзида бир хил куч билан намоён бўлган нуқталарини туташтирувчи чизиққа изосейста чизиғи, зилзила кучининг ҳудудда тарқалишини кўрсатувчи изосейсталар тўпламига изосейсталар ҳаритаси дейилади.

Ер қаьридаги тектоник, ҳаракатлар фаоллашган қисми ва унинг теварак атрофида физикавий ва кимёвий жараёнлар ҳам фаоллашади. Жумладан, тоғ жинсларининг зичлиги, электр ўтказувчанлиги, магнитик хоссалари, zemlyaэлектромагнит тўлқинлар тарқатиш хусусияти, Ер сатҳининг вертикал ва горизонтал ҳолати кабилар ўзгариши мумкин. Мазкур ҳудудларда мавжуд бўлган бурғи қудуқлари орқали олинаётган нефт, газ, сув миқдори кескин ўзгариши, Ер ости сувларининг кимёвий таркиби, микроелементлар, газлар миқдори ҳам ўзгаради. Ушбу санаб ўтилганлар зилзила содир бўлиши арафасида кескин ва кўп миқдорда ўзгариб, зилзиланинг даракчилари сифатида қаралиши мумкин. Улар зилзилаларни олдиндан айтиб бериш муаммосини ҳал қилишда жуда муҳим аҳамиятга эга. Бу борада Ер шарининг сейсмик жиҳатдан фаол бўлган барча ҳудудларида кўп йиллик халқаро ва миллий дастурлар асосида тўхтовсиз изланишлар олиб борилаяпти.

1966 йил 26 апрелда Тошкентда юз берган зилзиладан сўнг МДХда биринчи бўлиб Ўзбекистон Фанлар Академияси таркибида 1966 йилнинг октябрь ойида Сейсмология институти ташкил қилинди.43029725_Tashkentskoe_zemletryasenie Институтнинг асосий илмий йўналишларидан бири зилзилаларнинг табиатини, у содир бўладиган муҳит хусусиятларини, ер силкинишларнинг даракчиларини ўрганиш ва уни башорат қилиш усулларининг назарий асосларини яратиш деб белгиланади. Зилзилани башорат қилиш борасида Ўзбекистонда муҳим натижаларга эришилди. Жумладан, кучли ер силкинишларни башорат қилиш бўйича ишончли ва истиқболли янги усуллар яратилди, уларнинг назарий ва амалий асослари ишлаб чиқилди. Бу усуллар мажмуини қўллаш асосида Ўзбекистон ҳудуди ва ён-атрофдаги ҳудудларда бўлиб ўтган бир неча кучли зилзилаларни олдиндан айтишга муваффақ бўлинди. Маcалан, 1976 йилнинг 17 майдаги Газли, 1978 йил 1 ноябрдаги Олай, 1984 йил 18 февральдаги Поп зилзилалари олдиндан айтилган.

Зилзила башорати

Зилзила башорати деганда берилган муддат ичида бўлажак зилзила ва хусусан, берилган минтақадаги келаси кучли зилзиланинг содир бўлиш вақти, жойи ва магнитудасини олдиндан айтиб бериш тушунилади. Бунда зилзилани тахмин этиш амалиёти тушунилмаслиги керак, Ер қимирлаши - 9чунки тахминлаш берилган минтақада келажак бир неча йил ичида зилзила содир бўлиши эҳтимоллигини аниқлаш бўлиб, аниқ натижа беришни ўз олдига вазифа қилиб қўймайди. Зилзиладан огоҳлантириш тизими ҳам зилзила башорати эмас, чунки бундай тизим зотан содир бўлган зилзилани қайд этиб, у қўшни минтақаларга етиб боргунича уларни бир неча сония олдиндан огоҳлантириш учун ишлатилади.

Фойдали бўлиши учун зилзила башорати тайёргарлик кўриш ва фаолият тўхтатилишига кетадиган сарф-харажатлар бекор бўлмаслигини кафолатлайдиган даражада аниқ бўлиши лозим. Акс ҳолда сохта башоратлар нафақат иқтисодий зарар келтиради, балки шундай башоратга ишончни камайтириб, самарасига жиддий путур етказади.

Ер қимирлаши - 81970-йилларда олимлар орасида зилзилаларни башорат этиш усули ишлаб чиқилиши мумкин, деган тахмин кучайган эди, бироқ 1990-йилларга келиб давом этаётган муваффақияцизлик кўп олимларни зилзилани башорат қилишнинг умуман иложи борми, деган саволга олиб келди. Бугунда айрим олимлар етарли ресурслар билан зилзилаларни башорат қилиш мумкин, дейишса, бошқа олимлар бундай башоратларни амалга оширишнинг ҳеч қандай иложи йўқ, деган фикрда.

Ҳаракатлар

Зилзилаларни башорат қилишнинг самарали усули ҳалигача мавжуд эмас, бироқ бундай усуллар ишлаб чиқиш томон ҳаракатлар қилинмоқда. Бу уринишлар қуйидагиларга асосланган:

Ҳайвонлар атвори

Зилзиладан олдин ҳайвонларнинг ўзини тутишида ўзгаришлар кузатилади, деган иддаолар қилинган. Бироқ бу иддао ўзини тўлиқ оқламаган. Ер қимирлаши - 11Масалан, 1992-йили Калифорниядаги 7,3 магнитудали Ландерс зилзиласи эпицентридан 100 км узоқда чумолилар устидан ўтказилаётган тажриба пайтида чумолиларнинг зилзилани на олдиндан, на кейин сезгани кузатилди. Кемирувчилар билан ўтказилган бошқа тажриба эса ғайриоддий ҳатти-ҳаракатни қайд этди, бироқ кемирувчиларнинг бундай атвори зилзила эмас, балки бошқа факторлар туфайли бўлгани аниқланди.

Бироқ 2011-йилги 5,8 магнитудали Виржиния зилзиласидан 5-10 сония олдин Вашингтон ҳайвонот боғидаги баьзи ҳайвонлар безовталангани кузатилган; лекин бу зилзилани олдиндан сезиш белгиси бўлмай, одамлар сезмаган кучсиз бирламчи P-тўлқинини сезгани туфайлидир, бу бирламчи тўлқин кетидан бир неча сония ўтиб кучли иккиламчи S-тўлқин етиб келди.

Vp/Vs фарқи

Ер қимирлаши - 12Сейсмологиядаги яна бир метод Vp (p-тўлқин тезлиги) ва Vs (s-тўлқин тезлиги) нисбати ўзгаришини қайд этишга асосланади. Бу нисбат тош қобиқ сиқилаётган пайтда ўзгаради, деб тахмин этилганди. Бу методга таяниб фақат битта зилзила (1973-йилги 2,6 магнитудали Неw Ёрк зилзиласи) муваффақиятли башорат қилинган. Бу метод билан бошқа зилзилаларни олдиндан айтишга уринишлар самарасиз чиқди.

Радон эмиссияси 

Тошларнинг аксарияти кичик миқдорда нормал атмосфера газларидан изотопик фарқланувчи газларни ўзида сақлайди. Катта зилзила олдидан тошлар ёрилиб, газлар эмиссияси кузатилган. Бу газлардан бири радон бўлиб, у тошлардаги асорат уран радиоактив парчаланиши натижасида келиб чиқади.

Радон эмиссиясини кузатиш нисбатан қулай, чунки у радиоактивлиги ва етарли давом этувчи ярим йемирилиш даври (3,8 сутка) билан характерланади. Бироқ радон эмиссияси методининг жиддий камчилиги шундаки, у на аниқ жой (хатолиги минг километргача), на аниқ вақт (хатолиги бир неча ойгача) ва на аниқ магнитудани кўрсатади.

Рихтер шкаласи

Рихтер шкаласи – магнитудалар (тебранишлар ёки силкинишлар қиймати) бўйича зилзилаларни таснифловчи жадвал. Зилзила (ёки портлаш) Рихтер шкаласивақтида юзага келувчи сейсмик тўлқинлар энергиясини баҳолашга асосланади. Рихтер шкаласига 9 балли система асос килиб олинган. Рихтер шкаласи бўйича зилзила магнитудаси ва 12 балли шкала бўйича эпицентр (зилзила ўчоғи) даги унинг кучи ўртасидаги нисбат ўчоқнинг чуқурлигига боғлиқ. Шкала 1935 йилда америкалик сейсмолог Чарльз Рихтер томонидан таклиф этилган, 1941—45 йилларда Бено Гутенберг билан биргаликда назарий жиҳатдан асослаб берилган.

Манба

Ўхшаш мавзулар:

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*