«…Мени телевизорга айлантириб қўй» (видео)

Кунларнинг бирида, янги йил арафасида бошланғич синф ўқитувчиси ўқувчиларидан: «Худо сиз учун нима қилиб беришини хоҳлар эдингиз?», деган мазмунда иншо ёзишни вазифа қилиб топширади. Кечаси, ёзма ишларни текшираётган вақтида бир иншо диққатини тортади ва уни жуда хафа қилиб қўяди. Шу вақт унинг эри кириб қолади ва аёлининг кўзи тўла ёш ҳолатида, йиғлаб ўтирганига кўзи тушади. “Нима бўлди?” – деб сўради у. “Ўқинг”, деб, унга ўша ўқувчи боланинг иншосини узатади.

“Парвардигор, бугун Сендан алоҳида бир нарса ҳақида ўтиниб сўрамоқчиман: мени телевизорга айлантириб қўй. Мен унинг ўрнини эгаллашни истайман. Уйимизда телевизор яшаётгани каби яшашни хоҳлайман. Алоҳида жойга эга бўлиб, оиламизни ўз атрофимда жам бўлишини жуда истайман. Гапираётганимда гапларимни бўлмай ва турли хил саволларни беравермаслигини истайман. Диққат, эътиборда бўлишни истайман. Телевизорга қандай муносабатда бўлишса, менга ҳам худди шундай муносабатда бўлишларини истайман. Дадам ишдан чарчаб келсалар ҳам, унинг ёнида бўлишни хоҳлайман. Онам хафа бўлиб, ёлғиз қолганида мени эътиборсиз қолдириш ўрнига менга кўпроқ эътибор қилса, дейман. Ота-онам ҳамма нарсани ташлаб, ҳеч бўлмаса озгина вақт бўлса ҳам майли, мен билан бирга бўлса… Парвардигорим, мен кўп нарса ҳақида сўраётганим йўқ… Мен фақат ҳар қандай телевизор яшагани каби яшашни истаяпман, холос”.

“Даҳшат” Бечора бола!”– деб ўқитувчининг эри ҳайқириб юборди. –“Ўзи қандай ота-она экан улар, шунчалик ҳам бўладими?!”. Ўқитувчи аёл кўз ёшлари билан: “Бу иншони, бизнинг ўғлимиз ёзибди…”

Фарзандингиздан меҳр ва эътиборингизни аяманг, азиз ота-оналар!

🔥80 марта кўрилди

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Расмдаги белгиларни киритинг

*