May 2014 - Ta’lim / Образование

Якуний аттестация имтиҳонлари бўлиб ўтмоқда

Бугун, 26-май куни 9-синфлар учун якуний аттестация, 5-8 синфлар учун синфдан-синфга ўтиш имтихонлари ўтмоқда. 9 «А», «Б» синфлари рус тилидан ўқитувчилар Агишева З. ва Шеглова В.ларга, 9 «В», «Г», «Д» синфлари эса она тилидан Абдуллаева Н. ва Каримова М.ларга якуний…

Сўнгги қўнғироқ янгради

Кеча, 24-май куни юртимизнинг барча мактабларида бўлгани каби, мактаб-интернатимизда ҳам сўнгги қўнғироқ янгради. 5 йил давомида бу муқаддас даргоҳда илм олиб, ўз билимларини мустаҳкамлаган ўқувчилар жонажон мактаблари билан хайрлашиб, янги ўқув маскани – коллежларга йўл олишди.

Биз – «Умид» ёшлари зарарли одатларга қаршимиз!

Бугун, 22-май куни мактаб-интернатимизнинг фаоллар залида “Биз – «Умид» ёшлари зарарли одатларга қаршимиз!” шиори остида тадбир бўлиб ўтди. 8-синфларнинг «Умиднинг умидли ёшлари» ва 9-синфларнинг «Умид қалдирғочлари» терма жамоалари қўйидаги шартлар асосида беллашишди: ◄ Таништирув ◄ Бизнинг зарарли одатларга муносабатимиз ◄…

Имтихон саналари эълон қилинди

2013-2014 ўқув йили учун якуний аттестация (9-синфлар учун) ва синфдан синфга ўтиш имтихон (5-8 синфлар учун) саналари тўлиқ жадвали эълон қилинди. Унга кўра имтихон санаси, вақти, жойи, аттестация олувчи ва навбатчи ўқитувчилар ҳақида тўлиқ маълумот олиш мумкин.

«Энг яхши китобхон» танловида Олий ўрин!

Куни кеча мактабимиз «Энг яхши китобхон» танловининг вилоят босқичида қатнашди ва фахрли Олий ўринга сазовор бўлди. Шу билан бирга, совға тариқасида замонавий Intel Pentium Dual Core компьютери билан тақдирланди. Табриклаймиз!

6-синфлар ўртасида «Ёш географлар» тадбири

12-май мактабимизнинг фаоллар залида 6-синфлар ўртасида «Ёш географлар» тадбири бўлиб ўтди. Тадбир география ўқитувчиси Хамдамов С. ва Жиззах Давлат Педагогика институти талаба-амалиётчилари томонидан ташкил қилинди. Тадбирда «Экватор», «Ёш сайёхатчилар», «Эверест» жамоалари иштирок этишди.

Педагогик кенгаш бўлиб ўтди

5-май куни «Умид» – ИДУМда навбатдаги педагогика кенгаши бўлиб ўтди. Мазкур йиғилишда мактаб-интернат директори Суярова С.З. сўзга чиқиб ҳозирги кунда замонавий педагогикада ўқувчи ҳарактерининг нозик қирралари ва ўқувчини қандай тушуниш кераклигини ҳақида гапирди. Кейинги навбат ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари…

Эълон

Барча “Умид” мактаб-интернати укитувчилари диккатига! 5-май, душанба куни 6-хонада соат 13:00 да укитувчилар йигилиши булиб утади. Йигилишда бир неча мухим масалалар куриб чикилади. Хамма укитувчилар катнашиши талаб этилади. Мактаб маъмурияти.