Инглиз тилида суҳбат (видеодарслар)

Агар сизни хориж компанияси ёки фирмасида ишлаш қизиқтирса, ёки келажакда чет элда ўқиб бир вақтда ҳам ишлашни ният қилган бўлсангиз, демак бу саҳифадаги маълумотлар айнан сиз учун фойдали бўлади. Чет элда ишлашни ният қилганлар тилни билмасдан ҳам ишласа бўлади деган ҳаёлга боришади. Аммо чет элда ишга кириш учун кўп ҳолларда иш берувчи билан инглиз тилида суҳбатдан ўтишингизга тўғри келади.

Агар сукут сақласанг ҳам сени нотўғри тушунишлари мумкин.

Гарри Симанович

Инглиз тилида суҳбат муаммосиз бўлиши учун ишни нимадан бошлаш зарур?

Агар сиз инглиз тилидаги суҳбатдан “эсон-омон” ўтмоқчи бўлсангиз қуйидагиларга эътибор беришингиз керак:

  • инглиз тили грамматикаси ва профессионал терминларни такрорланг;
  • инглиз тилида суҳбат қуришга ёрдам берадиган жумлаларни ёдланг;
  • суҳбатда қандай саволлар берилади – бирламчи суҳбат саволларини билишга ҳаракат қилинг;
  • суҳбат намуналари билан танишиб чиқинг;
  • тахминий жавобларингизни тузиб чиқинг;
  • агар иложиси бўлса, инглиз тилида сўзлашувчи суҳбатдош билан машқ қилинг.

Собеседование

Тил билан боғлиқ бўлган асосий масалалар шулар, лекин бундан ташқари сиз профессионал ва психологик жиҳатдан ҳам тайёр бўлишингиз керак. Унутманг: ҳаяжон ҳаммасини барбод қилиши мумкин!

Суҳбатдаги одатий саволлар

Ишга қабул қилиш суҳбати (job interview) жараёнида баъзи саволлар етарли тайёргарлик кўрмаган номзодларни қийин ахволга солиб қуйиши хеч гап эмас.


Қуйидаги сайтлар инглиз тилида суҳбат қуришингиз учун фойдаси тегиши мумкин:
jobsearch.about.com – ушбу сайтда инглиз тилидаги саволларга энг муқобил жавоблар таърифи билан бирга берилади;
quintcareers.com – ушбу сайтда 150 job interview саволларига жавоблар берилади;
bspcn.com – 10 энг қийин саволларга жавоблар берилади.


Қуйида бизнинг назаримизда сиз учун фойдали бўлган энг сара видеоларни тақдим этамиз.

1. Interview Dos and Don’ts

Watch the video and answer the following questions:
What key areas are interviews designed to assess?
How should you be dressed?
What is not advised to wear for women?
How to answer the question “Tell me about yourself”
How to tell about your greatest weakness?
What are some important things to remember?

2. Mock Job Interview Questions and Tips for a Successful Interview

Watch the video and answer the following questions:
Why do employers ask the question “ Tell me about yourself”
What is the best answer to that?
What can you tell when you are asked about your greatest strength?
How to answer about your greatest weakness?
Why are you interested in working here?
Where do you see yourself 5 years from now?
Why should we hire you?
What are your hobbies?
What you thought you would be asked, but you were not?
Do you have any questions for us?

3. English Job interviews

Watch the video and write down what the 5 secrets are.

4. English Job Interviews ¦ Best Answers to Questions

Watch the video and tell what 5 mistakes we should avoid.

5. Questions in Job Interviews

6. Job Interviews – Tell Me About Yourself

Business English дарслари доирасида “Умид” мактаб-интернати ўқитувчилари инглиз тилида суҳбат қуришни истовчиларни инглиз тили дарсларига таклиф этади. Машғулотлар бир неча гуруҳларга бўлинган ҳолда бошланғич, бирламчи ва мукаммал турларни ўз ичига олади. Батафсил маълумот олиш учун сайтнинг алоқа бўлимига ёки сайт чап томонидаги “интерактив чат”га мурожаат қилинг.

Инглиз тилидаги суҳбатда сизга омад ёр бўлсин!

Телеграмдаги каналимизга аъзо бўлинг – @idumuz

Facebook даги гуруҳимизга қўшилинг

Ўхшаш мавзулар:

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*