Ўзбекистон тарихи фанида учрайдиган терминлар ва атамалар изоҳи

Аббосийлар – Муҳаммад (с.а.в.) авлодига мансуб, 750 -1258-йилларда Араб халифалигини бошқарган сулола

Академия – олий илмий ташкилот

Амид ул–мулк – давлат ҳужжатлари ва элчилик алоқалари вазири

Араб халифалиги – барча ҳокимият Муҳаммад (с.а.в.)нинг ўринбосари (халифа) қўлида тўпланган давлат.

Аркон – диндаги энг муҳим вазифа

Бегор – маҳаллий аҳолига юклатилган сарой, жамоат бинолари, мудофаа ва суғориш иншоотларини ҳамда йўл қурилиш ишларида оммавий ишлаб бериш мажбурияти, муқаддас оммавий ҳашар

Будун – чорвадор аҳоли

Чархфалак – «ер курраси» ва «коинот» сўзлари маъносини беради

Чархпаррак – суғориш иншооти

Чиғатой – империя тақсимланганда унинг Чиғатойга теккан қисми. Кейинчалик у Чиғатой давлатига айланган

Чингиз – кучли, қудратли, тоза.

Чокар – деҳқон мулкини қўриқловчи, ҳарбий посбон

Деҳқон (қишлоқ ҳокими) – илк ўрта асрларда мулкдор табақа

Дипломатик алоқалар – давлатнинг ташқи сиёсат соҳасидаги вазифаларини амалга ошириш борасидаги фаолияти

Додхоҳ – шикоятларни кўрувчи

Этник жараён – келиб чиқиши бир-бирига яқин бўлган турли қабила ва элатларнинг асрлар давомида қўшилиб бориши

Этник муносабатлар – аҳолининг ўзаро алоқалари

Этногенез – халқларнинг насл-насаби, келиб чиқиши

Фалсафа – ҳаётдаги барча нарса ва ҳодисаларнинг алоқадорлигини ўрганувчи фан

Фармон – қонун кучига эга бўлган буйруқ

Фулус – мисдан ясалган майда чақа пул

Гўрхон – Қорахитойлар давлатининг ҳукмдори

Ғозий – Ҳақ дин учун курашу вчи жангчи

Ҳадис (арабча: ривоят, нақл) – Ислом динида Қуръондан кейинги муқаддас манба, Муҳаммад пайғбарнинг (с.а.в.) фаолияти ва кўрсатмалари ҳақида ривоятлар мажмуи.

Ҳарбий тактика – жангда кўзланган мақсадга эришиш учун аниқ шароитга мос равишда жанг олиб боришининг танланган шакии ва усули.

Ҳожиб – ҳарбий унвон

Искандари соний – Иккинчи Искандар

Ислоҳот – мавжуд тартибни ўзгартириш

Ислом – «бўйсуниш», «итоат этиш», «ўзини Аллоҳ иродасига топшириш» деган маъноларни англатади.

Ихшид – вилоят ҳокими

Жизъя – Исломни қабул қилмаган аҳолидан олинадиган жон солиғи

Кадивар – қишлоқнинг деҳқонларга қарам аҳолиси

Калом – ислом таълимотини асослаб берувчи диний илм

Калон – ҳосилнинг 1/10 қисми ҳажмида олинган солиқ

Кашоварз – зироатчи оддий қўшчилар

Кудунгар – матога оҳор берувчи

Куҳандиз (арк) – шаҳарнинг ҳоким қасри жойлашган қисми

Лаввоҳ – лавҳа ясовчи уста

Мафкура – маълум мақсадни рўёбга чиқариш учун хизмат қилувчи ғоялар йиғиндиси

Марказлашган давлат – мамлакатнинг барча ҳуду дида ягона ҳукмдор ҳокимияти ўрнатилган давлат

Маздак ибн Ҳамдодон (470-529-йй.) – эроннинг бош коҳини. У дунёнинг барча бойииклари одамларга тенг тақсимланиши тарафдори бўлган ва буни зўрлик юъли билан амалга оширишни ёқлаб чиққан

Метафизика – сезгилар воситасида англаб олиш мумкин бўлмаган объектларни (сифат, мазмун, моҳият, ҳодиса) тадқиқ этувчи фан

Моли омон – ўлпон

Мовароуннаҳр арабча «дарёнинг нариги томони» деган маънони англатади.

Муаллимус–соний – иккинчи муаллим. Фаробий шу ном билан улуғланган

Муҳассил – солиқ ундирувчи

Мулк – хусусий ерлар

Мулк ерлари – ҳукмрон сулола вакиллари мулкдор деҳқон ва аслзодалар, шунингдек қишлоқ аҳолисига қарашли хусусий ерлар

Мулки девон – давлат ери

Мулки инжу – ҳукмдор ва ноибларига қарашли ерлар

Мулки султоний – ҳукмдорга қарашли давлат ери

Мулки вақф – масжид ва мадраса ерлари

Мулки хос – давлат солиғидан қисман ёки бутунлай озод этилган олий мартабали руҳонийлар ва саййидларга қарашли ерлар

Муқанна – ниқобли киши

Мустовфий – молия вазири

Мутафаккир – чуқур тафаккур истеъдоди эгаси

Мухолифот – мавжуд ҳокимият сиёсатига қарши кучлар

Музофоти – ҳудуди, ерлари

Музорий – экин майдонларида ишлов берувчи ёлланма зироатчи

Настаълиқ хати – араб мумтоз хати услубларидан бири бўлиб, анда ёзилган ёзувларнинг 5/6 қисми эгри, 1/6 қисми эса тўғри чизиқлар асосида ёзилади

Ўғузлар – Ўрта Осиёда яшаган туркий қабила

Пандус – махсус кўтарма

Пир – олий раҳнамо

Қарлуқлар – туркий қабилалардан бири. Дастлаб Олтойнинг ғарбий қисмидаги Иртиш дарёси бўйида яшаганлар

Қопчур – чорва моллари бош сонининг 2,5% миқдорида олинган солиқ

Рабод – шаҳарнинг ташқи мавзеси

Расадхона (обсерватория) – осмон жисмлари тадқиқоти учун махсус жиҳозланган илмий муассаса ва шу муассаса жойлашган бино

Садр – диний унвон. Вақф мулкларининг бошқарувчиси

Садри аъзам – вақф мулклари бошқарувчиси

Саффорийлик – мискар ҳунармандлар

Саҳҳофлик – муқовасозлик

Салжуқийлар – ўғизларнинг Салжуқбек бошчилигида ажралиб чиқиб, давлат ташкил қилган қисми

Санад – шаҳодатнома

Сарбадорлар – бошини дорга тикканлар. Мўғуллар зулмига қарши халқ қўзғолони қатнашчилари

Саррожлик – эгар-жабдуқ ясаш

Сарханг – кичик лашкарбоши

Саййид – оқсоқол

Саййидлар – Муҳаммад (с.а.в.)нинг набираси Ҳусайн авлодлари

Секстант – осмон ёритқичларининг баландлигини белгилаш учун мўлжалланган кўзгу-қайтаргичли асбоб

Шаҳристон – шаҳарнинг ички қисми

Шайх ур–раис – донишмандлар сардори

Шод – ўн минг қўшин қўмондони

Соҳиби шурат – ҳарбий ишлар вазири

Соҳибқирон – жаҳонгир, саодатли, зафарли, ғолиб ҳукмдор. Икки қарн эгаси – Шарқ ва Ғарб мулкдори

Сомонийлар – Буворо воҳасининг йирик мулкдор ҳукмдорларининг сулолавий номи

Суюрғол – олий ҳукмдор томонидан инъом тариқасида берилган ер-мулк

Сзинди – Пекин шаҳри

Табл – катта ноғора

Тамға – савдо божи; савдогарлардан олинадиган солиқ

Тариқат – тасаввуф қоидаларига амал қилиб яшаш, яъни, комил инсон даражасига эришишни кўрсатувчи йўл

Тасаввуф (суфийлик) – мусулмонларни ҳалолликка, покликка, тенгликка, инсон қадр-қимматини ерга урмасликка чорловчи, ҳар кимни ўзининг ҳалол меҳнати билан яшашга, бошқаларнинг кучидан фойдаланмасликка даъват этувчи таълимот

Тавочи – қўшин тўпловчи

Тудун – вилоят ҳокими

Туркистон – туркий аҳоли ўрнашган ўлка

Уламо – дин олимлари

Умавийлар – Араб халифалигини 661-750-йилларда бошқарган сулола

Ушр – ҳосилнинг 10% миқдорида олинадиган солиқ.

Валиаҳд – тож-у тахт вориси. Ҳукмдор тириклиги даврида ҳар эҳтимолга қарши ворис тайинлаб қўярди.

Вақф ерлар – масжид, мадраса, хонақоҳ ва мақбараларга вақтинча ёки абадий фойдаланиш учун берилган ер.

Вазир – девонхона бошлиғи, бош вазир.

Хирож – ҳосилнинг 1/3 қисми ҳажмида олинадиган ер солиғи.

Хонақоҳ – ғарибхона, мусофирхона.

Хоқон – буюк ҳукмдор, подшоҳ, император.

Хоразмшоҳ – Хоразм ҳукмдорларининг унвони

Хутба – жума намозида ҳукмдор номини айтиб, унинг ҳақига дуо ўқиш, олқишлаш

Хвабу – қабила ва уруғ жамоалари оқсоқоли

Ябғу – эл-юрт ҳокими

Ябғу хоқон – хоқон уруғидан бўлган юрт ҳокими

Ясоқ – деҳқонлар ва чорвадорлардан олинадиган солиқ.

Ясовул – ҳукмдорнинг шахсий топшириғини бажарувчи

Йилдирим – чақмоқ, яшин

Закот – мол-мулкнинг 1/40 қисми ҳажмида олинган солиқ.

Аруз илми (арабча) — шеър илми, шеър тизими

Дафтардор — хоннинг шахсий даромади ҳисоб-китобини олиб борувчи амалдор

Дастурхончи — амир ҳузурида уюштириладиган зиёфатлар учун масъул амалдор

Девонбеги — хонликнинг молия-хазина ишларини бошқарган. Солиқлар ундирилиши устидан назорат олиб борган. У Арк этагида яшаган.

Додхоҳ — фуқароларнинг арз ва шикоятларини тингловчи ва ҳал этувчи амалдор бўлган.

Доруш-шифо — шифохона.

Ғози — мусулмон ҳақ дини учун курашувчи

Иноқ — вазифаси амир фармойишларини беклардан бошқа табақага етказишдан иборат бўлган.

Иноқ (туркийча — ишонч) — Ўрта Осиёда XI — XVIII асрларда ҳукм сурган сулолалар салтанатида  «маслаҳатчи»,  «вазир» маъносини англатган.

Китобдор — амир кутубхонаси бошлиғи

Кўкалдош — бутун амирлик ҳудудида дўстона ёки душманлик муносабатида бўлувчилар ҳақида маълумотни тўплаган

Лаввоҳ — сарлавҳа ёзувчи

Мақом — мусиқада бир қисмли ёки туркумли чолғу ва ашула йўллари; мусиқий услуб

Маснавий (арабча) — иккилик. Кичик шеърий асарлар ҳам, достонлар ҳам маснавий деб юритилади

Мирохур — амир отхонасининг бошлиғи бўлган

Миршаб — тунги шаҳар соқчилари бошлиғи вазифасини бажарган

Миёнқол — Самарқанд атрофидаги Оқдарё ва Қорадарё оралиғидаги ҳудуд. Кейинчалик Самарқанд билан Хатирчи оралиғидаги ерлар Миёнқол деб аталган

Мубаййин — баён этилган

Муфтий — қозикалон мураккаб деб ҳисоблаган турли динийҳуқуқий масалалар бўйича шариатга асосланиб, фатво чиқарувчи шахс

Муҳтасиб — шариат қонунларининг фуқаролар томонидан бажарилишини назорат қилувчи амалдор

Муҳтасиб (раис ҳам дейилган) — мусулмонлар тарафидан шариат қонунларининг бажарилишини кузатувчи, бозорлардаги тоштарозининг тўғрилигини текширувчи амалдор

Мушриф — амалдорлар хонга инъом этган буюмларни ҳамда ҳарбий анжомлараи рўйхатга олган. Солиқ тушумларини ёзиб борган

Мухаммас (арабча) — бешлик. Шарқ шеъриятидаги шеърий шакл

Музаҳҳиб — олтин сувни юритувчи

Навкар (форсча) — ҳарбий хизматчи

Ноиб (арабча — ўринбосар, ёрдамчи) — тобе ўлка ёки вилоят ҳокими

Парокандалик — мамлакат вилоятларининг марказий ҳокимиятга бўйсунмаслиги, сиёсий тарқоқлик

Парвоначи — бирор-бир шахс бирор лавозимга тайинланганида ёрлиқни ўша шахсга етказувчи амалдор

Пойтахт қозиси (қозикалон) — давлатнинг олий қозиси (судяси) амир аралашмайдиган барча қозилик ишларига раҳбарлик қилувчи олий давлат лавозими. Қозикалон  «шариатпаноҳ» деб ҳам аталарди. Қозикалон ҳузурида аълам ва 12 муфтидан иборат девон тузилган эди. Унинг вазифаси жиноий ишларни синчиклаб кўришдан иборат бўлган.

Қўнғирот — йирик ўзбек қабилаларидан бирининг номи.

Регистон (форсча) — шаҳарнинг майда тош тўшалган марказий майдони.

Рожалар — Ҳиндистондаги маҳаллий ҳукмдорлар.

Садр — вақф мулкларини бошқарувчи.

Саҳҳоф — муқоваловчи.

Саркор — давлат хазинасига тушадиган маҳсулотларни сақловчи амалдор.

Шайхулислом — давлатдаги энг олий диний лавозим. Бу лавозимни эгаллаган руҳоний барча диний ишларга раҳбарлик қилган.

Шайхулислом — мусулмон жамоаси бошлиғи; қозилик ишларида ҳамда кундалик ҳаётда қонунларга риоя этилишини таъминловчи, ҳукмдорнинг энг яқин кишиси. Булавозим авлоддан авлодга мерос бўлиб ҳам ўтган.

Шиалик — (арабча гуруҳ, тарафдор деган маъноларни англатади) исломда халифа Али ва унинг авлодларидан иборат 12 имом ҳокимиятинигина тан олувчи, уларгагина бўйсунувчи оқим.

Шиғовул — мансабдорлар иши устидан назорат қилиб борувчи амалдор.

Сулуки — жамоаси.

Суннийлик — (араб тилида одат, анъана, хатти-ҳаракат тарзи деган маъноларни англатади) бу исломдаги Қуръони Карим билан бирга Муҳаммад (с.а.в) пайғамбарнинг суннатларини (сўзлари, хаттиҳаракатлари ва кўрсатмаларини) Қуръони Каримдан кейинги, уни тўлдирувчи манба эканлигини, шунингдек, дастлабки 4 халифаларнинг (Абу БакрСиддиқ, Умар, Усмон ва Али) ҳокимияти қонуний эканлигини тан олувчи оқимдир. Дунёдаги барча мусулмонларнинг 90% дан ортиғи шу оқимга мансубдирлар.

Таноб (чилвир, арқон) – экин майдонини ўлчаш учун қўлланиладиган юза бирлиги. Таноб ер майдони 8,33 сотихга тенг бўлган 1 га ер эса 12 танобни ташкил этган.

Тўлғама — жангнинг душман қўшинининг қанот қисмини айланиб ўтиб, орқадан ҳужум қилиш усули.

Тўқсабо — ҳарбий қисм саркардаси.

Харбор — бир эшакка юк бўладиган оғирлик ўлчови.

Аллома — қонуншунос, шариат билимдони

Амир — ҳукмдор, давлат бошлиғи

Амлок — давлат ерлари

Амлокдор — йирик заминдор

Арк — қалъа, қароргоҳ, қўрғон; саройга кираверишдаги улуғвор остона

Аския — бадиҳа ёиида айтилган закиёна сўз ўйини

Авлиё — қудсий шахс, соҳибкаромат, «дунёга этак силкиган зот»

Баковул — Бухоро амирлигида сарой ошхонасини бошқарган амалдор

Бек — Ўрта Осиё хонликларида муайян туман ёки шаҳар ҳукрндорининг унвони

Болохона — уйнинг биринчи қавати устига қурилган енгил иншоот

Бомдод – мусулмонларнинг қуёш чиқиши арафасидаги биринчи намози

Бош қози — шариат қонунлари бўйича қарор чиқарувчи

Дарбон — амир қароргоҳи эшигида турувчи соқчи

Девонбеги — девон бошқарувчиси

Дорбозлар — ингичка дор (арқон усти)да ўйин кўрсатувчи халқ санъаткорлари

Фатво — шариат қоидалари асосида дин пешвоси томонидан чиқариладиган қарор ёки шариат нуқтайи назаридан у ёки бу ҳаракатга рухсат берувчи қарор

Фиқҳ — Ҳоҳиётшунослик, шариат қонун-қоидалари ҳақидаги фан

Гап — давра иштирокчиларининг навбат билан муайян кунларда уюштирадиган суҳбати; жўрачилик оқшоми

Ҳудайчи — Бухоро амирлигида ҳар хил тадбирларни уюштирувчи амалдор

Ҳужра — мадраса талабасининг хонаси

Имом — руҳоний шахс, мусулмонлар жамоаси пешвоси, мадраса муаллими

Жаноза — дафн олдидан ўқиладиган намоз, дафн намози

Жул — Бухоро амирлигида уруш учун олинадиган солиқ

Канахона — зиндон, ер ости турмаси

Лапар — битта ёки иккита ижрочи томонидан галма-гал ижро этилувчи қўшиқ

Мадраса — олий ислом диний таълим муассасаси

Мардикорлар — ёлланма меҳнатчилар

Мироббоши — Бухоро амирлигидаги сув таъминоти бошлиғи

Миршаббоши — Бухоро амирлигида бош полициячи

Миршаблар — Бухоро амирлигидаги полициячилар

Миршабхона — полиция участкаси, қисқа муддатли жазоларни ўташ учун бино

Мозор — марҳумлар кўмиладиган жой, авлиё мақбараси

Мударрис — мадраса муаллими

Мурид — эшон, маънавий пирнинг издоши, шогирди

Мушоира — муайян мавзуда шоирлар мусобақаси, шеърият оқшоми

Оталиқ — тахт ворисининг тарбиячиси

Парвоначи — амир фармонларини раиятга етказувчи амалдор

Пир — маънавий тарбиячи; муршид

Қози — шариат қонунлари бўйича ҳукм (қарор) чиқарувчи, судья

Қўрбоши — ҳарбий қўшин бошлиғи

Работ — савдо йўлларидаги мустаҳкамланган қўналға, карвонсарой ёки мусофирхона

Сандал — танча; тўртбурчакли, қишда тагига чўғ солиниб, устига кўрпа ёпиладиган иситиш мосламаси; устига дастурхон ёзиб овқатланиш мумкин

Табиб — беморларни дуо ва турли хил гиёҳлар ёрдамида даволовчи

Терма — ўзбек оғзаки ижодий жанрларидан бин бўлиб, бунда ҳар бир тўртлик алоҳида мазмунга эга бўиади, одатда бахшилар томонидан мусиқа жўрлигида ижро этилади

Вақф — мусулмон диний муассасасига қарашли ер

Хонақоҳ — дарвешлар учун маиший хоналар ва масжиддан иборат ётоқхона

Хутба — намоз олдидан имомнинг жума ва ҳайит кунларидаги ваъзи (бирор масала юзасидан маърузаси)

Яксара — Бухоро амирлигида иш ҳайвони учун олинадиган солиқ

Ялла — уч ёки тўрт ижрочи томонидан жўровоз ижро этиладиган қўшиқ

Ўрда — давлат ҳукмдорининг қароргоҳи; айни маҳалда турган жойи

Шайхулислом — руҳонийлар пешвоси; мамлакатдаги олий диний мартаба

Шогирд — ҳунарманд устанинг издоши

Мустамлака тартиби — урушиб босиб олинган ҳудуд аҳолисининг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маънавий қарамга айлантиришга хизмат қилувчи бошқарув усули.

 Протекторат — замонавий сиёсий адабиётда мустамлака мамлакатлар қарамлигининг бир шакли, деган маънода ишлатилади. Бундай қарамликка тушган мамлакатгарчи ички ишларида бирмунча мустақиллигини сақлаб қолса ҳам, лекин ташқи сиёсат ва мудофаа масалалари унинг устидан протекторат ўрнатган ивлат ихтиёрига ўтади.

«Туркестанский албом» (Туркистон албоми) — XIX аср иккинчи ярми — ХХ аср бошларидаги фотография намуналарининг ноёб тўпламидир. 13 та китобдан иборат бўлган бу албомдаги кўп сонли фотосуратлар маҳаллий халқларнинг моддий ва маънавий ҳаёти, уларнинг маданияти ва турмуш тарзи ҳақидаги маълумотларга бойдир.Тузувчиси Л. Кун бўлган бу альбом 1875-йил Парижда ўтказилган Халқаро кўргазмада олий мукофотни қўлга киритган.

🔥1.2 K марта кўрилди

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*