ДТМ имтиҳонлар ўтадиган стадион ва хиёбонлар бўйича маълумотларни эълон қилди

Давлат тест марказининг расмий веб-сайтига 2021-2022-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари ўтказиладиган стадион ва хиёбонлар бўйича маълумотлар жойлаштирилди.

imtixon_2021

Унда қуйидаги маълумотлар акс этган:

  • Стадион ёки хиёбоннинг расми;
  • Ҳудудга кириш жойлари;
  • Стадион ёки хиёбон номи;
  • Стадион ёки хиёбон манзили;
  • Сектор рақами;
  • Тест топширадиган гуруҳлар;
  • Стадион ёки хиёбоннинг Google харитадаги геолокацияси.

Мазкур саҳифадан тегишли ҳудудни танлаб, мазкур ҳудуддаги тест синовлари ўтказиладиган стадионлар ва хиёбонлар бўйича маълумотлар билан танишишингиз мумкин.

🔥1.1 K марта кўрилди

Leave a Reply