Бугун 1-май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси йиғилиши бўлиб ўтди. Унда “Педагог ходимнинг мақоми тўғрисида»ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилиб, бир овоздан маъқулланди.
Ушбу қонун лойиҳасига кўра, қуйидаги ўзгаришлар назарда тутиляпти:
- педагоглар мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари устидан судга мурожаат қилганида давлат божини тўлашдан озод этилади;
- педагог ходимни лавозим мажбурияти ва касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга, йиғилишлар ва бошқа тадбирларга жалб қилиш тақиқланади;
- илк бор касбий фаолият бошлаётган шахсга бир ўқув йили даврига ўқитувчи-мураббийликни амалга оширувчи педагог ходим бириктирилади;
- давлат таълим ташкилотларида фаолият юритаётган педагог ходимлар давлат соғлиқни сақлаш муассасаларида мажбурий тиббий кўрикдан бепул ўтади;
- педагог ходимнинг касбий фаолияти давомида юқумли касалликларга қарши бепул профилактик эмлаш давлат томонидан таъминланади.
Ўхшаш мавзулар
Август кенгашлари республика ўқув-семинари онлайн бўлиб ўтади
Дипломлари тўғридан-тўғри тан олинадиган хорижий ОТМлар рўйхати ёхуд дунёнинг нуфузли TOP 1000 университетлар руйхати
Хорижга кетаётган ота-онага болаларига васий тайинлаш мажбурияти юкланяпти
Оммалаштириш электрон платформасига 9 мингдан ортиқ ишлар келиб тушди
2022-2023 ўқув йили учун дарслик ижара тўловлари миқдорлари
Талабаларга иккинчи курсдан бошлаб ишлашга рухсат бериш режалаштирилмоқда