Миллий тест тизими ҳақида: долзарб саволларга жавоблар (видео) - Ta’lim / Образование

Миллий тест тизими ҳақида: долзарб саволларга жавоблар (видео)

Ушбу саҳифада фойдаланувчиларимизнинг миллий тест тизими ҳақидаги барча долзарб саволларига жавоб беришга ҳаракат қилдик.

Умумтаълим фанлари бўйича сертификатлаш қуйидаги муддатларда жорий этилмоқда:

  • 2020 йил 1 декабрдан она тили ва адабиёт (ўзбек тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти, қорақалпоқ тили ва адабиёти) ҳамда математика фанлари бўйича;

  • 2021 йил 1 февралдан кимё ва биология фанлари бўйича;

  • 2022-2024 йилларда физика, география ва тарих фанлари бўйича.

 

Рўйхатдан ўтиш, my.dtm.uz сайти орқали амалга оширилади. Имтихонлар қачон ўтказилиши ҳақида маълумот берилмаган, аммо рўйхатдан ўтгандан кейин ҳамда тўлов амалга оширилгандан сўнгра шахсий кабинетингизда қўшимча маълумотлар акс этади.

 

 

Сертификат бакалаврга қабул учун ишлатилади. Яъни, агарда сиз бакалаврда ўқиётган бўлсангиз ёки ундан кейинги босқичга ҳужжат топширмоқчи бўлсангиз, бу сертификатни олганингиздан маъно йўқ. Сертификат шунингдек, математика фан ўқитувчилари учун 25% дан 50% гача устама олиш имконини беради.

Рўйхатдан ўтган ёки ўтмаганингизни шахсий кабинет орқали била оласиз. Имтиҳон фани ҳамда тест топшириш ҳудудини танлаганингиздан кейин сизга инвойс тақдим этилади ҳамда сайтдаги шахсий кабинетингизда “Менинг аризаларим” ойнаси очилади. Инвойс тўлангандан сўнг эса сиз рўйхатдан ўтган ҳисобланасиз. Тўловни 3 кун ичида амалга ошириш керак.

Имтиҳон натижаларида тест топширилган кундан 20 кун ўтгач, ҳамманинг ўз шахсий кабинетида эълон қилинади. Сертификат фақат онлайн тарзда берилади, сиз уни шахсий кабинет орқали юклаб оласиз ҳамда чоп этишингиз мумкин бўлади.

– Сертификат, имтиҳонда 60 фоиздан юқори натижа кўрсатганларга берилади ҳамда 3 йил муддатга амал қилади.

 

Ушбу сертификатнинг ўқитувчиларга қандай фойдаси бор?

Миллий сертификатнинг тегишли даражасига эга математика фани ўқитувчиларига (Ихтисослаштирилган мактабларнинг математика фани ўқитувчиларидан ташқари) улар фаолият олиб бораётган давлат таълим муассасасининг жойлашувига қараб, базавий тариф ставкасига нисбатан шаҳар ҳудудида жойлашган мактабларда 25 фоиз, қишлоқ ҳудудида жойлашган мактабларда 50 фоизгача ҳар ойлик устама ҳақ тўланади.

 

Сертификат олиш учун намунавий тест саволларини қаердан юклаб олиш мумкин?

Намунавий тест саволларини қуйидаги ҳавола орқали юклаб олишингиз мумкинУмумтаълим фанларидан миллий тест тизими учун намунавий тест топшириқлари

 

Сертификат натижалари қандай ҳисобланади?

Сертификат тест синови натижаси бўйича энг юқори баллнинг камида 60 фоизини тўплаган шахсларга 3 йил муддатга берилади.

Тест синови натижалари улар якунланган кундан бошлаб йигирма иш кунидан кечикмай Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

Сертификатга эга бўлган абитуриентга сертификатдаги ўзлаштириш (60 ва ундан юқори) фоизига мос равишда олий таълим муассасаси бакалавриатига ўқишга қабул қилиш бўйича тест синовларида ушбу фандан белгиланган максимал баллга нисбатан табақалаштирилган (пропорционал) балл берилади.

Яъни сертификат қайси фандан олинган бўлса, шу фаннинг фанлар мажмуасидаги ўрнига қараб мос равишда максимал баллнинг маълум фоизи берилади.

Масалан, математика фанидан сертификатга эга бўлган абитуриентнинг сертификатдаги ўзлаштириши 60 фоиз, математика фанининг фанлар мажмуасидаги ўрни биринчи (ҳар бир тўғри жавоб учун 3,2 балл, 30 та тест топшириғига максимал 96 балл) бўлса, унинг 60 фоизи 57,6 баллни ташкил этади (3,2*30=96 балл, 96*60/100=57,6). Агар абитуриентнинг сертификатдаги ўзлаштириши 80 фоиз бўлса, 76,8 баллни ташкил этади (3,2*30=96 балл, 96*80/100=76,8).

Сертификат тест синовидан ижобий (60 ва ундан юқори фоиз) натижага эришган талабгорга тест синови натижалари эълон қилинган кундан бошлаб бир ҳафта мобайнида электрон шаклда берилади. Талабгор сертификатни шахсий кабинети орқали юклаб олиши мумкин.

 

Сертификат олиш мақсадида тест синовида қатнашиш учун қандай рўйхатдан ўтишим мумкин?

 

 

Талабгор сертификат олиш мақсадида тест синовида қатнашиш учун “Абитуриентлар маълумотлари ва аризаларини рўйхатга олиш тизими” (my.dtm.uz сайти) орқали электрон ариза бериб рўйхатдан ўтишлари мумкин.

 

Рўйхатдан ўтганлигимни қандай билишим мумкин?

Рўйхатдан ўтиш учун зарур бўлган ҳужжатлар киритилганидан сўнг талабгор учун Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида шахсий кабинет яратилади.

Талабгор тўловни амалга оширганидан сўнг рўйхатдан ўтган ва Давлат тест маркази билан оммавий оферта шартномаси тузилган ҳисобланади.

 

Рўйхатдан ўтиш учун тўлов қандай амалга оширилади?

Тўлов талабгор томонидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида (450 000 сўм) амалдаги электрон тўлов тизимлари орқали ариза берилган кундан бошлаб уч кун мобайнида амалга оширилади. Тўлов тўғрисидаги маълумотни талабгор ўзининг шахсий кабинети орқали билиши мумкин.

 

Тест синовини ўтказиш жойи ва санасини қандай билишим мумкин?

Талабгор тест синови ўтказиладиган сана ва жой тўғрисидаги маълумотни ўзининг шахсий кабинети орқали олиши мумкин.

 

Тест синови натижаларини қандай билишим мумкин?

Тест синовлари натижалари улар якунланган кундан бошлаб 20(йигирма) иш кунидан кечикмай Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

 

Неча балл тўпласам сертификат олишим мумкин бўлади?

Сертификат олиш учун тест синови натижаси бўйича энг юқори баллнинг камида 60 фоизини тўплаш зарур.

 

Сертификатнинг амал қилиш муддати қанча?

Сертификат 3 йил муддатга берилади.

 

Ижобий натижага эришсам, сертификатни қандай олишим мумкин?

Сертификат электрон шаклда берилади. Талабгор сертификатни шахсий кабинети орқали юклаб олиши мумкин бўлади.

 

Тест синови балидан қониқмасам, қайта топширишим мумкинми?

Ҳа, албатта. Тест синовлари натижалари эълон қилингандан сўнг қайта рўйхатдан ўтиб, белгиланган муддатда тест синовларида иштирок этишингиз мумкин.

ДТМ сайти маълумотларидан фойдаланилди.

 


🔥25.6 K марта кўрилди

Leave a Reply