Она тили ва адабиёт фанидан миллий сертификат тест синовлари санаси маълум қилинди

Она тили ва адабиёт фанидан миллий сертификат учун талабгорларни рўйхатга олиш давом этмоқда. Бу ҳақида ДТМ хабар бермоқда.


Она тили ва адабиёт фанини билиш даражасини баҳолаш тест синовлари учун талабгорларни рўйхатга олиш давом этмоқда.

Талабгорларни рўйхатга олиш my.dtm.uz сайтининг “Миллий сертификат” бўлими орқали амалга оширилмоқда ва 18 декабрга қадар давом этади.

Тест синовлари эса 2023 йил 8 январ куни бўлиб ўтади ҳамда ўзбек тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти, қорақалпоқ тили ва адабиёти фанларидан ўтказилади.

Тест синови барча ҳудудларда ташкил этилади ва талабгорлар тест синови ўтказиладиган жойлар сиғимидан келиб чиққан ҳолда рўйхатга олинади.

Бунда бирор ҳудуд тўлган тақдирда талабгорлар тест топшириш ҳудудини ўзгартириб, бошқа ҳудудда тест синовида иштирок этишлари мумкин бўлади.



🔥8.6 K марта кўрилди

Fikr bildirish

55863853