Миллий cертификат имтиҳонларида бошланғич таълим ўқитувчилар ҳам иштирок этишлари мумкинми? Педагог кадрлар аттестасияси бўлими ушбу саволга жавоб берди.
Савол: Ҳозирги кунларида эълон қилинаётган она тили ва адабиёт фанидан миллий сертификат имтиҳонларида бошланғич таълим ўқитувчилар ҳам қатнашса бўладими?
Жавоб: Қатнашса бўлади, албатта!
Жорий йилнинг 28 июль куни Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023-2024 ўқув йилида устама тўланадиган Сертификатлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор тасдиқланди.
Ушбу қарорда Билим ва кўникмаларни баҳолаш агентлиги (собиқ ДТМ- Давлат тест маркази) томонидан Она тили ва адабиёт фанидан бериладиган Миллий сертификатлар учун устама тўлашнинг энг кам миқдори сифатида юқори синф ўқитувчилари учун 80 балл, бошланғич таълим ўқитувчилари учун эса 60 балл белгилаб қўйилган.