Математика фани ўқитувчилари учун қўшимча имтиёз берилмоқда. Бу ҳақида ХТВ ҳузуридаги Республика таълим маркази аниқ фанлар бўлими хабар бермоқда.
📌Ҳукуматнинг “Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларга малакали ўқитувчи-педагогларни жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги (15.10.2021 646-сон) қарорига биноан,
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Умумтаълим фанларини билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизимини жорий этиш тўғрисида» 2020 йил 12 октябрдаги 646-сон қарори қуйидаги мазмундаги 21 банд билан тўлдирилди:
«21. Миллий сертификатнинг тегишли даражасига эга математика фани ўқитувчиларига (Ихтисослаштирилган мактабларнинг математика фани ўқитувчиларидан ташқари) улар фаолият олиб бораётган давлат таълим муассасасининг жойлашувига қараб, базавий тариф ставкасига нисбатан шаҳар ҳудудида жойлашган мактабларда 25 фоиз, қишлоқ ҳудудида жойлашган мактабларда 50 фоизгача ҳар ойлик устама ҳақ тўланади».