Ўзбек тили (Давлат тили) фани ўқитувчиларига ҳам миллий сертификатлар учун устамалар тўланадими? Ушбу саволга Педагог кадрлар аттестация бўлими жавоб берди.
Савол: Мен Фарғона вилояти Бағдод туманидаги 17 мактабда Ўзбек тили (давлат тили) фани ўқитувчисиман. Бизнинг мактабимизда таълим рус тилида олиб борилади. Мен она тили ва адабиёт (ўзбек тили ва адабиёти) фанидан Миллий сертификат олсам, менга 20% устама бериладими? Ёки, фақат она тили ва адабиёт фани устозларига бериладими? Ўзбек тили (давлат тили) устозларига берилмайдими? Агар берилса шу бўйича қарор борми? (Қ.Г.Б)
Жавоб: Тўланади.
Жорий йилнинг 28 июль куни Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023-2024 ўқув йилида устама тўланадиган Сертификатлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор тасдиқланди.
Мазкур қарорда она тили ва адабиёт (ўзбек тили ва адабиёти) фанидан 80 ва ундан юқори балл тўплаб олинган Миллий сертификат учун ўзбек тили (давлат тили) фани ўқитувчиларига ҳам 20% устамалар белгиланиши белгилаб қўйилган.