Кўплаб талабгорларнинг мурожаатларига асосан «Ўқитувчилар учун Aptis» тест синови Жиззах ва Термиз шаҳарларида ҳам ташкил этилади. Бу ҳақида Давлат тест маркази хабар бермоқда.
Бунда тест синовлари Жиззах шаҳрида 27 октябр куни, Термиз шаҳрида эса 11 ноябр куни ўтказилади.
Тест синовида иштирок этиш истагини билдирган талабгорлар my.dtm.uz сайти орқали онлайн рўйхатдан ўтиб, тўловни амалга оширишлари мумкин.
Рўйхатга олиш Жиззах шаҳри учун 25 октябрга қадар, Термиз шаҳри учун эса 8 ноябрга қадар давом этади.
Шунингдек, 20 октябр куни Тошкент шаҳрида ўтказиладиган тест синови учун 18-октябрга қадар онлайн рўйхатдан ўтиш мумкин.