Вазир жамғармаси ҳисобидан ҳар ойда бериладиган 5 млн сўмлик устамаларга давогарлик қилаётган ўқитувчилар учун фанлар спецификацияси эълон қилинди.
Жорий йилнинг 19 феврал куни Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармаси ҳисобидан 2024 йилда ҳар ойлик устамага даъвогар педагогларнинг саралаш имтиҳонлари бўлиб ўтади.
Бу йил Вазир жамғармасидан ойлик устама оладиган педагогларнинг сони 1250 та деб белгиланди.
Шундан 1150 та квота умумтаълим муассасалари педагоглари учун, 100 та квота Ихтисослашган таълим муассасалари педагоглари учун ажратилган.
Маълумот ўрнида: Вазир жамғармасидан ойлик устама олувчи ғолибларни аниқлаш номзодлар орасида икки босқичда амалга оширилади:
Биринчи босқичда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан 2024 йил 19 феврал куни барча ҳудудларда номзодларнинг дарс берадиган умумтаълим фани бўйича билим даражасини баҳолаш учун тест синовлари бўлиб ўтади.
Иккинчи босқичда эса умумтаълим фанини билиш даражасини баҳолаш бўйича ўтказилган тест синовларида максимал баллнинг 80 фоизи ёки ундан юқори натижа кўрсатган номзодларнинг касбий маҳоратини баҳолаш учун суҳбат ўтказилади.
Мазкур суҳбат натижаларига кўра энг юқори балл тўплаган малакали педагог кадрларга меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5,5 баравари миқдорида ҳар ойлик устама тўланади.
1-босқич тест синовлари ҳар бир ҳудуд марказида 2 сменада бўлиб ўтади.
Номзодларнинг дарс берадиган умумтаълим фани бўйича ўтказиладиган тест синовлари учун фанлар спецификацияси эса Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан эьлон қилинади.
Вазир жамғармаси ҳисобидан бериладиган устамаларга давогарлик қилаётган номзодлар ушбу мавзулар билан батафсил танишиб чиқиб, тайёргарлик кўриб туришлари мумкин.
Қуйида фанлар спецификацияси билан танишишингиз мумкин.