TOEFL ITP имтиҳони учун талабгорларни онлайн рўйхатга олиш бошланди

TOEFL ITP имтиҳони учун талабгорларни онлайн рўйхатга олиш бошланди. Бу ҳақида ДТМ хабар бермоқда.

toefl imtihoni haqida

 

Рўйхатга олиш my.dtm.uz ҳавола орқали амалга оширилади ва 18 ноябр кунига қадар давом этади.

Тест синови 2022 йил 21 ноябр куни Тошкент шаҳрида (ДТМ биносида) компютерда топширилади ва талабгорлар тест синови якунланиши билан ўз натижасини билиб олади.

📌Имтиҳондан муваффақиятли ўтганларга ETS ташкилотининг халқаро сертификати берилади.

Эслатма: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг 2021 йил 31 августдаги 1-мҳ ва 23-мҳ-сон қарорида кўрсатилган CEFR – чет тилини билиш даражасини баҳоловчи халқаро имтиҳон тизимларига мос келувчи TOEFL ITP сертификатига эга бўлган номзодларга ПҚ-5117 қарорида назарда тутилган барча имтиёзлар берилади.



🔥1.3 K марта кўрилди

Leave a Reply