Ноябр ва декабр ойлари учун талабгорларни рўйхатга олиш бошланди

Ноябрь ва декабрь ойида бўлиб ўтадиган чет тилини билиш ва эгаллаш даражасини аниқлаш тест синовлари учун рўйхатдан ўтиш бошланди.

Фуқаролардан келиб тушган мурожаат ва таклифлардан келиб чиққан ҳолда чет тилини билиш даражасини баҳолаш тест синовлари ноябрь ва декабр ойларида ҳам ўтказилиши белгиланди.

Бунда тест синовлари ноябр ойида инглиз, немис ва француз тилларидан, декабр ойида эса инглиз, немис, француз ва араб тилларидан B1, B2 ва C1 тилни билиш даражалари бўйича ўтказилади.

Тест синовида иштирок этиш истагини билдирган талабгорлар my.dtm.uz сайти орқали онлайн рўйхатдан ўтиб, тўловни амалга оширишлари мумкин.

Бунда талабгорлар ноябрь ойи учун 8 ноябрга қадар (бармоқ изи топшириш 8-10-ноябр кунлари), декабрь ойи учун эса 28-ноябрга қадар (бармоқ изи топшириш 29-30-ноябр кунлари) рўйхатга олинади.

Рўйхатдан ўтиш вақтида талабгорлар имтиҳон топшириш ҳудуди сифатида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан бирини танлаб, ўзлари танлаган ҳудудда тест синовларида иштирок этишлари мумкин.

Тест натижаларига кўра B2 ёки ундан юқори даражадаги сертификатга эга абитуриентларга олий таълим муассасаларига киришда чет тили фанидан имтиҳонларсиз белгиланган максимал балл берилади.

Шунингдек, таълим муассасаларининг C1 даражадаги сертификатга эга хорижий тиллар ўқитувчиларига уларнинг базавий тариф ставкасига нисбатан ҳар ойлик 50 фоиз миқдорида қўшимча устама ҳақи тўланади.

🔥4.8 K марта кўрилди

Fikr bildirish

55863853