TOEFL нима дегани? (видеотест) - Ta’lim / Образование

TOEFL нима дегани? (видеотест)

TOEFL (Test of English as a Foreign Language) – инглиз тилида сўзлашмайдиган давлатлар учун халқаро имтиҳон бўлиб, АҚШнинг Нью Жерси штатида жойлашган, Пристон университетига қарашли Educational Testing Service (ETS) ташкилоти томонидан тайёрланган.

Что такое TOEFL

TOEFL нинг асосий мақсади – инглиз тили расмий давлат тили ҳисобланмайдиган юрт ёшларининг билимини баҳолашдан иборат. Баъзи Европа таълим масканлари, Канада ва АҚШнинг 2400 дан ортиқ коллеж ва университетларига кириш учун айнан TOEFL имтиҳонини топшириш зарур.

TOEFL сертификати – MBA дастури асосида хориж университетларида таълим олиш; инглиз тили бўйича тажриба ортириш; ишлаш учун асосий хужжат ҳисобланади. Баъзи таълимий грандлар, илмий ва профессионал сертификат дастурлари ҳам TOEFL имтиҳонини топширишни талаб қилади. TOEFL сертификати икки йилгача ҳақиқий ҳисобланади.


TOEFL имтиҳонининг ўзига хос хусусияти шундаки, у инглиз тилининг америка вариантига асосланган. Шунинг учун TOEFL имтиҳонни муваффақиятли топшириш учун инглиз тилининг American English вариантидан British English қандай лексик ва грамматик тарзда фарқ қилишини яхши билиш зарур.

Ҳозирда тестнинг икки усули мавжуд бўлиб, бири Paper-based Test (PBT) (қоғозда ёзма шаклда топшириш) ва иккинчиси Internet-based Test (iBT) – Интернет орқали тест топшириш. Иккинчи усул кўпгина университетлар учун мақбул вариант ҳисобланади, чунки ўқиш, эшитишдан ташқари, оғзаки нутқ ва кўп тармоқли вазифалар орқали талабанинг билимини текшириш имконияти мавжуд.

Paper-based Test (PBT)

Имтиҳон тўрт қисмдан иборат: Listening Comprehension, Structure and Written Expression, Reading Comprehension ва Test of Written English.

1-қисм: Listening Comprehension

Инглиз тили(шимолий америка талаффузи)ни тинглаб бир қанча саволларга жавоб бериш зарур. Бунда талабанинг идрок этиш, асосий маънони ажратиш, диққатга сазовор деталларни ажратиш ва якуний хулосага келиш иқтидори баҳоланади.
Саволлар уч гуруҳга бўлинади.

A: Кичик-суҳбат: Ушбу қисмда сиз суҳбатни ва унга янграйдиган саволни эшитиб, берилган жавоб вариантларидан тўғрисини белгилашингиз керак.

B: Узун суҳбат: Ушбу қисмда сиз суҳбатни ва унга янграйдиган саволларни эшитиб, берилган жавоб вариантларидан тўғриларини белгилашингиз керак.

C: Қисқа монологлар: Ушбу қисмда сиз монологни тинглаб, унга доир бир қанча саволларга берилган жавоблар вариантидан тўғрисини белгилашингиз керак бўлади.

2-қисм: Structure and Written Expression.
Ёзма шаклдаги матнни тушуниш, грамматикани билиш даражаси баҳоланади.

Structure:
Ушбу топшириқда қолдирилиб кетган нуқталар ўрнига керакли сўз ёки жумлаларни қўйиш орқали грамматик жиҳатдан тўғри матн тузиш даражаси текширилади.

Written Expression:
Ушбу топшириқда талаба берилган матннинг бир нечта қисмидаги хатоларни топиши керак бўлади.

3-қисм: Reading Comprehension
Университет ва коллежлардаги академик матнларга ўхшаш қисқа парчаларни тушуниш даражаси баҳоланади. Ушбу топшириқда беш ёки олти ўқилган парча бўйича саволларга жавоб берилиши керак. Сиз парчаларни ўқиб, бирма-бир жавоб беришингиз керак. Ушбу топшириқда, шунингдек сўзларнинг парча ичидаги маъноси бўйича саволлар ҳам берилади.

4-қисм: Test of Written English
Сиз берилган мавзу бўйича иншо ёзишингиз керак бўлади. Иншода баъзи фикрларга қўшилишингизни ёки қўшилмасликингизни исботлаб беришингиз, керак бўлса сабабини мисоллар ёрдамида кўрсатишингиз лозим бўлади.

Internet-based Test (iBT)

2005-йилнинг 24 сентябрида АҚШда тестнинг янги формати – TOEFL iBT (Internet-based Test) дунёга келди ва TOEFL СBT (Computer-based Test) нинг ўрнини эгаллади.

TOEFL iBT тест синовларининг яхлитланган ҳолатини ўз ичига олади. Бу грамматика алоҳида бўлим бўлиб эмас, умумий ҳолда текширилади. Бундан ташқари, инглиз тилида сўзлашув имкониятларингиз баҳоланади. Онлайн-регистрация ва онлайн-натижалар тестнинг оссонлашишига олиб келади..

Имтиҳон ўтказиш форматининг ўзгариши тест синовларининг такомиллашувига қаратилган. Янги Speaking бўлими талабаларнинг инглиз тилида сўзлашув имкониятларини баҳолашга қаратилган, сабаби хориж бизнес-мактабида ёки коллежида тахсил олиш учун инглиз тилини мукаммал билиш зарур. Writing бўлимидаги янги топшириқлар талабанинг имкониятларини умумий баҳолашда муҳим роль уйнайди.

Тест 4 бўлимдан иборат: Speaking, Listening, Reading ва Writing. Тестларни бажариш учун талабага тўрт ярим соат вақт берилади. Барча тестлар бир кунда бажарилиши ҳам мумкин.

Writing бўлими. TOEFL нинг янги кўринишида икки эссе ёзилиши талаб қилинади. Улардан бири «яҳлитланган» янги топшириқ бўлиб, катта бўлмаган матнни ўқиб, ўша мавзуга доир маърузани тинглашни ўз ичига олади. Маърузада айтилган маълумотлар ўқиш учун берилган матндан ёки кескин фарқ қилиши, ёки уни тўлдириши/аниқлик киритиши мумкин. Ўқиш ва тинглаш вақтида дафтарга белгилар қўйишга рухсат этилади. Сиз 200-220 сўздан иборат матнни ўқишингиз учун 3 дақиқа вақт берилади. 150-225 сўздан иборат эссе ёзишингиз учун эса, 20 дақиқа вақт берилади.

Reading бўлимида бир нечта янги турдаги саволлар қўшилганини инобатга олмаганда катта ўзгаришлар бўлгани йўқ.

Listening бўлимида биринчи қисм (кичик суҳбатлар) олиб ташланиб, икки қисми қолдирилди: узун суҳбатлар, ва тўрт маъруза (иккитасида талабалар фикр билдириши талаб этилади).

Эски форматидан фарқли ўлароқ, янги TOEFL iBT имтиҳони хар бир бўлимда дафтарда белгилар қолдириш (Note Taking)ни тавсия этади.

TOEFL имтиҳонинг янги кўриниши кўп вақтни талаб қилгани боис кириш қисми бўлган Tutorials (имтиҳон олдидан компьютер ва дастур билан танишув қисмини ўтаган қўшимча топшириқлар) олиб ташланди.

Speaking бўлими. Ушбу янги бўлим ўз ичига 6 саволни ташкил этади. Жавоб бериш жараёнида микрофонга гапиришингиз талаб этилади.

Бугунги кунда Ўзбекистон таълим муассаларида инглиз тилининг британча (British English) тури ўргатилганлиги боис юртимизда TOEFL тестига қараганда IELTS тестининг мавқеи баландроқ, ҳамда IELTS ни ўрганиш учун талаб ҳам TOEFL га нисбатан кучлироқ.

Агар хорижда ўқишни хоҳласангиз сиз хужжат топширмоқчи бўлган хориж ўқув юрти айнан қайси тестни қабул қилиши ҳақида анниқ маълумотга эга бўлинг. Сабаби юқорида таъкидлаганимиздек, TOEFL имтиҳоннининг PBT ва iBT турлари бир биридан анча фарқ қилади.

Қўшимча маълумотларни TOEFL расмий веб-сайти орқали олишингиз мумкин.


Инглиз тили бўйича ўз билимингизни синаб кўринг (TOEFL тестлари)

TOEFL listening test 1.1

Юклаб олмоқ


TOEFL listening test 1.2

Юклаб олмоқ


TOEFL listening test 1.3

Юклаб олмоқ


TOEFL listening test 1.4

Юклаб олмоқ


TOEFL listening test 1.5

Юклаб олмоқ

 


Leave a Reply