IELTS ва TOEFL'дан юқори балл олган ёшларга имтиҳон харажатлари қоплаб берилиши мумкин - Ta’lim / Образование

IELTS ва TOEFL’дан юқори балл олган ёшларга имтиҳон харажатлари қоплаб берилиши мумкин

IELTS, TOEFL ва бошқа халқаро имтиҳонларда юқори балл олган ёшларнинг имтиҳон топшириш харажатлари Ёшлар ишлари агентлиги ҳисобидан қоплаб берилиши режалаштирилмоқда.

IELTS_in_Uzbekistan_230

Мазкур тартибни назарда тутувчи Ҳукуматнинг тегишли қарори лойиҳасига кўра, халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл (даража) олган ёшларга имтиҳон топшириш харажатлари тўлиқ қоплаб берилади.

Ёшлар ишлари агентлиги имтиҳон харажатини қоплаб берувчи ташкилот этиб белгиланади.

2021 йил 1 майдан бошлаб имтиҳон топширувчи:

– IELTS – 7 ва ундан юқори;
– TOEFL – 95 ва ундан юқори;
– GMAT – Имтиҳон натижалари (Verbal/Quantative) бўйича 75 percentile ва ундан юқори;
– GRЕ – Имтиҳон натижалари (Verbal/Quantative) бўйича 75 percentile ва ундан юқори;
– SAT – 1200 ва ундан юқори натижани қайд этганда имтиҳон учун сарфланган Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

Шунингдек, 2022 йил 1 январдан бошлаб Cambridge Assessment English (CAE, CPE, BEC), Test DAF ва бошқа шу каби халқаро имтиҳон тизимларида юқори натижа қайд этган ёшларнинг имтиҳон харажатлари қопланади.

Компенсация тўлаб бериш бўйича аризалар Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали рўйхатга олинади.

Шунингдек, “Эл-юрт умиди” жамғармаси халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл (даража) асосида халқаро миқёсда биринчи 1000 талик рўйхатга кирадиган хорижий олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган ёшларнинг хорижда таълим олишини ташкил этади.

манба

Leave a Reply