Инглиз тилини тез ўрганиш учун нима қилиш керак? Қандай усуллар ёрдамида, тез суратда хорижий тилда гапириш мумкин? Бу каби саволлар кўпчиликни қизиқтирса ажаб эмас. Агар сиз инглиз тилини қисман бўлсада ўрганиб, кейинчалик ўз устингизда ишламай қуйган бўлсангиз, ёки инглизчада баъзи сўзларни биласизу гап тузишда қийналсангиз, ушбу саҳифа сизга анча ёрдам бериши шубхасиз.
Россиянинг «Культура» телеканалида суратга туширилган «Полиглот» интелектуал шоусида 16 соатдан иборат инглиз тилини урганиш машғулотлари олиб борилади. Ўзига хос, ноёб машғулотлар тизимини ишлаб чиққан машҳур тилшунос, синхронист (нутқни нотиқ билан кетма-кет таржима қилувчи) олим – Дмитрий Петров ҳисобланади. У Россияда хорижий тилларни тез суратда ўрганиш ноёб методикаси автори, шунингдек, «Сўз сеҳри» («Магия Слова») китоби муаллифи бўлиб, 30га (!) яқин тилларда бемалол суҳбатлаша олади.
Сизга тақдим этаётган видеодарсларимиз – телекўрсатувларда 8 ўқувчи иштирок этади. Улардан олтитаси машҳур медиа юлдузлар – актёрлар, режиссерлар, бошловчилардир. Хамма қатнашчиларнинг инглиз тилини билиш даражалари ёки бошланғич, ёки мактаб даврларида ўтилган дарсларга таянишади.
Машғулотлар давомида иштирокчилар билан бирга матн ва терминларни такрорласангиз, кунига оз вақт давомида ўз устингизда ишласангиз, машғулотлар якунида инглиз тилида суҳбатлаша оласиз. Дмитрий Петров услуби жудаям оддий – тилни ўрганиш эмас, уни ич-ичидан ҳис қилиш, ўзингизни янги тил муҳитида бемалол ҳис қилиш; инглиз тилидаги сўзларни автоматик тарзда тасаввур қилиш орқали тушуниб етиш. Машғулотлар рус тилида олиб борилади.
Полиглот. 1-дарс.
Полиглот. 2-дарс.
Полиглот. 3-дарс.
Полиглот. Дарс 4.
Полиглот. 5-дарс.
Полиглот. 6-дарс.
Полиглот. 7-дарс.
Полиглот. 8-дарс.
Полиглот. 9-дарс.
Полиглот. 10-дарс.
Полиглот. 11-дарс.
Полиглот. 12-дарс.
Полиглот. 13-дарс.
Полиглот. 14-дарс.
Полиглот. 15-дарс.
Полиглот. 16-дарс.
Сайт ҳақида фикрим ижобий.Кўп кузатиб бораман сайтларингизни. Керакли маълумотларни болаларга етказаман .Лекин бир муаммо сайтда керакли материалларни тўплаш ва киритиб бойитиб бориш зарур деб ўйлайман.Масалан олис ҳудудларда хам ишловчи педагоглар махорат дарсларини,маколаларни ва бошкалар Рахмат