Президент ва ихтисослаштирилган мактабларига кириш билан боғлиқ долзарб саволларга жавоблар - Ta’lim / Образование

Президент ва ихтисослаштирилган мактабларига кириш билан боғлиқ долзарб саволларга жавоблар

Президент таълим муассасалари агентлиги Президент ва ихтисослаштирилган мактаблар 2023-2024 ўқув йили учун қабул бошланганлигини эълон қилди.


Ихтисослаштирилган мактаблар бўйича саволларга жавоблар

 

Хужжатларни топшириш учун қаерга мурожаат қилинади?

Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактабларга 2023/2024-ўқув йили учун ҳужжатлар қабули 10-июндан 30-июнга қадар онлайн шаклда ariza.piima.uz сайти орқали амалга оширилади.

 



Ихтисослаштирилган мактабларга қандай ҳужжатлар талаб этилади?

  • Туғилганлик тўғрисида гувоҳнома;
  • 3х4 расм (охирги 2 ойда олинган);
  • баҳолар табели нусхаси (директор томонидан тасдиқланган);
  • паспорт маълумотлар ва телефон рақамлар (талабгорнинг ота-онаси ёки унинг ўрнини босувчи шахснинг доимий ишлаб турган телефон рақамлари).

❗️Шунингдек, агар ихтисослаштирилган мактабларга ҳужжат топшираётган талабгор халқаро, минтақавий ёки асосий фан олимпиадасида ғолиб (вилоят босқичида 1-, 2-, 3-ўрин) бўлган бўлса, бу ҳақида тасдиқловчи ҳужжат нусхасини юклаши лозим.


Таянч ихтисослаштирилган мактабларига нечанчи синфдан қабул қилинади?

2023-2024-ўқув йилида Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги 3 та Таянч ихтисослаштирилган мактаблари:

  • Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабининг
    — аниқ фанлар йўналиши бўйича 5-синфга;
  • Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган мактабининг
    — аниқ фанлар йўналиши бўйича 7-синфга;
  • Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактабининг
    — табиий фанлар йўналиши бўйича 7-синфга қабул қилинади.

Ихтисослаштирилган мактабларда қандай йўналишлар мавжуд?

Президент таълим муассалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактабларда икки йўналишда: Аниқ фанлар ва табиий фанлар йўналишида ташкил қилинади.


Ихтисослаштирилган мактабларга саралаш имтиҳонлари қайси фанлардан ва неччи босқичда бўлиб ўтади?

Ихтисослаштирилган мактабларга саралаш имтиҳонлари бир босқичда бўлиб ўтади.


Аниқ фанлар йўналиши бўйича қуйидаги фанлардан имтиҳон бўлади:

5-синфлар учун:

  • математика фанидан 25 та савол (20 математика + 5 та мантиқий)
    (ҳар бир тўғри жавоб учун 3,1 балл, жами 77,5 балл);
  • инглиз тили фанидан 15 та савол
    (ҳар бир тўғри жавоб учун 2,1 балл, жами 31,5 балл).

Математика ва инглиз тили фанларидан жами 109 балл берилади.


Табиий фанлар йўналиши бўйича қуйидаги фанлардан имтиҳон бўлади

7-синфлар учун:

  • биология фанидан 25 та савол (20 биология + 5 мантиқий)
    (ҳар бир тўғри жавоб учун 3,1 баллдан жами 77,5 балл);
  • инглиз тили фанидан 15 та савол
    (ҳар бир тўғри жавоб учун 2,1 баллдан жами 31,5 балл);

Биология ва инглиз тили фанларидан жами 109 балл берилади.


Ихтисослаштирилган мактабларга саралаш имтиҳонларида тест синовларини бажариш учун қанча вақт ажратилади?

Аниқ ва табиий фанлар йўналишидаги тест синовларини бажариш учун 120 дақиқа вақт ажратилади.


Ихтисослаштирилган мактабларга нечанчи синфдан қабул қилинади?

2023-2024-ўқув йилида Президент таълим муассасалари агентлиги тизимига ўтказилган 168 та ихтисослаштилган мактабларнинг:

  • аниқ фанлар йўналишига 5-синфларга;
  • табиий фанлар йўналишига 7-синфларга қабул бўлиб ўтади.

Президент мактаблари бўйича саволларга жавоблар

 

Президент мактабларига хужжат топшириш қайси сайт орқали амалга оширилади?

Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Президент мактабларига 2023/2024-ўқув йили учун ҳужжатлар қабули 10-июндан 30-июнга қадар онлайн шаклда ariza.piima.uz сайти орқали амалга оширилади.


Президент мактабларига қандай ҳужжатлар талаб этилади?

  • Туғилганлик тўғрисида гувоҳнома;
  • маълумотнома шакли (директор томонидан тасдиқланган);
  • 3х4 расм (охирги 2 ойда олинган);
  • баҳолар табели нусхаси (директор томонидан тасдиқланган);
  • паспорт маълумотлар ва телефон рақамлар (талабгорнинг ота-онаси ёки унинг ўрнини босувчи шахснинг доимий ишлаб турган телефон рақамлари).

Президент мактабига ҳужжат топшириш учун талаб этиладиган ҳужжатлар орасида анкета (маълумотнома) ҳам бор. Мазкур анкета намунасини қаердан юклаб олишимиз мумкин?

Анкета намунасини қуйидаги ҳавола орқали юклаб олишингиз мумкин. Шунингдек, мактаб директори томонидан тасдиқланиши лозим бўлган анкета намунаси ҳавола этилмоқда.



Президент мактабларига нечанчи синфдан қабул қилинади?

2023-2024-ўқув йилида Тошкент, Нукус, Хива, Наманган, Гулистон, Жиззах, Самарқанд, Бухоро, Андижон, Фарғона, Қарши, Навоий, Нурафшон ва Термиз шаҳарларидаги президент мактабларига 5-синфга қабул бўлиб ўтади.


Президент мактабларига кириш имтиҳонлари саволлар намуналарини қаердан юклаб олса бўлади?

Президент мактабларига кириш имтиҳонлари саралаш босқичи тест синови намуналари билан қуйидаги саҳифа орқали танишиб чиқишингиз мумкин: 👉🏾 Батафсил 👈🏾




🔥3.8 K marta ko‘rildi

Leave a Reply