Президент мактабига киролмаганлар ихтисослаштирилган мактабга қабул қилинади (видео) - Ta’lim / Образование

Президент мактабига киролмаганлар ихтисослаштирилган мактабга қабул қилинади (видео)

Президент мактаблари имтиҳонларининг 2-босқичидан ўтолмаган ўқувчилар ихтисослаштирилган мактабларга имтиҳонсиз қабул қилинади. Бу ҳақда Ихтисослаштирилган таълим муссасалари агентлиги ахборот хизмати раҳбари Жўрабек Жангиров маълум қилди.

Қайд этилишича, ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларига аниқ фанлар йўналишига қабул 5 – 11-синфларга, табиий фанлар йўналишига 7 –11-синфларга, кейинги ўқув йилларида 5 ва 7-синфларга амалга оширилади.

Ҳар бир синфга 24 нафардан ўқувчилар қабул қилинади.

Ўқувчилар фақат ўзлари ўқиётган умумтаълим муассасаси жойлашган ҳудуд (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят ва Тошкент шаҳри)даги ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларга ўқишга қабул қилинади.

Республиканинг турли ҳудудларидаги талабгорлар Агентлик тизимидаги Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги таянч ихтисослаштирилган мактабнинг 5-синфига;

Мирзо Улуғбек ва Абу Али ибн Сино номидаги таянч ихтисослаштирилган мактабларнинг 7-синфига параллель равишда ҳужжат топширишлари мумкин.

Кириш имтиҳонлари натижалари Ихтисослаштирилган таълим муссасалари агентлиги томонидан оммавий ахборот воситаларида имтиҳон топширилган кундан кейин 20 кун мобайнида эълон қилинади.

Президент мактаблари имтиҳонларининг 2-босқичидан ўтолмаган ўқувчилар ихтисослаштирилган мактабларга имтиҳонсиз қабул қилинади.

Ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларининг кириш имтиҳонларидан ўтган ўқувчилар тўлиқ бепул таълим олишади.

Кириш имтиҳонлари натижалари қайта кўриб чиқилмайди. Кириш имтиҳонлари натижалари бўйича имтиҳон материаллари талабгорларга тақдим этилмайди.



Leave a Reply