Президент таълим муассасалари агентлиги ва Халқ таълими вазирлиги томонидан ташкил этилаётган ихтисослаштирилган мактабларга қабул ва кириш имтиҳонлари якуни юзасидан ўтказиладиган матбуот анжумани ўтказилди.
Президент таълим муассасалари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Кенжаев Дилшоднинг таъкидлашича, Республика бўйлаб ушбу йил биринчи марта очилаётган ихтисослаштирилган мактаблар имтиҳон натижалари ҳозирда агентлик расмий веб сайтига юкланаётганлиги, 300 мингдан ортиқ талабгорнинг маълумотларини юклаш учун маълум вақт талаб этилади. Тест натижаларни бугун, 17 август кечги вақтга, узоғи билан эртага эрталаб талабгорларнинг рўйхатдан ўтган телефон рақамлари ёрдамида шахсий кабинет орқали билиш мумкин бўлади.
Эслатиб ўтамиз барча ҳудудларда 3-8-июл кунлари бўлган имтиҳон, баъзи сабаблар туфайли Қорақалпоғистонда 7-август куни якунланган. Шундай қилиб қарийб бир ярим ойлик кутишлардан сўнг номзодлар ўз натижаларини билиб олишлари мумкин бўлади.