Бу йил академик лицейларга кириш тест синовлари қай тартибда ўтказилади? - Ta’lim / Образование

Бу йил академик лицейларга кириш тест синовлари қай тартибда ўтказилади?

Академик лицейларга кириш тест синовлари қай тартибда ўтказилади? Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати бу хақида аниқлик киритди.

akademik_litseylar

2022-2023 ўқув йили учун академик лицейларга кириш тест синовлари 2022 йил 22 август куни 1-сменада 08:00 дан 09:50 га қадар бўлиб ўтади.

Тест синовлари таълим йўналишига мос 2 та фан ва интеллектуал қобилият даражаси (IQ) ни аниқлаш бўйича ўтказилади.

Бунда талабгорларга ҳар бир фандан 20 тадан жами 60 та тест топшириғи ва уларни бажариш учун жавоблар варақасини тўлдириш билан бирга 1 соат-у 50 дақиқа вақт ажратилади.

Тест синовларида тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 146 балл бўлиб, таълим йўналишига мос фанлар бўйича ҳар бир тўғри жавоб учун 3,1 баллдан (жами 124 балл), интеллектуал қобилият даражаси (IQ) ни аниқлаш бўйича эса 1,1 баллдан (жами 22 балл) берилади.

Ўқувчиларнинг интеллектуал қобилият даражаси (IQ) ни аниқлашда фойдаланиладиган тест спецификацияси ва намунавий тест топшириқлари билан қуйида танишиб чиқишингиз мумкин:


IQ аниқлаш бўйича намунавий тест


Талабгорларнинг мантиқий фикрлаш (интеллектуал қобилият) даражасини аниқлаш учун тест спецификацияси

Талабгорлар тест синовида иштирок этиш учун рухсатномани litsey.edu.uz сайтидан ва академик лицейлардан олишлари мумкин бўлади.

❗️Талабгорлардан тест синови ўтказиладиган ҳудудга 07:00 га қадар шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва тест синовида иштирок этиш учун рухсатнома билан келишлари сўралади.



🔥2.8 K марта кўрилди

Leave a Reply