Барча мактабларда Президент мактаблари ўқув дастури ва методикалари жорий қилинади - Ta’lim / Образование

Барча мактабларда Президент мактаблари ўқув дастури ва методикалари жорий қилинади

2030 йилга қадар барча мактабларда Президент мактаблари ўқув дастури ва методикалари жорий қилинади.

Мирзиёев Шавкат Миромонович

Бу ҳақда президентликка номзод Шавкат Мирзиёев бухоролик сайловчилар билан учрашувда маълум қилди.

“Жумладан, юқори синфда аниқ ва табиий фанлар ҳамда чет тилларини чуқурроқ ўқитиш йўлга қўйилади. Келгуси етти йилда барча мактабларга “тил эгалари” бўлган ўқитувчиларни олиб келамиз. Бунинг учун ҳар йили 200 миллиард сўм ажратилади.

Педагогика олийгоҳларининг ўқув дастурлари ҳам, Президент мактабларидаги ўқитиш ва баҳолаш услубларига мослаштирилади”, – деди номзод.

 


🔥1.3 K marta ko‘rildi

Leave a Reply