Мактаб ўқитувчиларининг ҳафталик юкламаси камайтирилади - Ta’lim / Образование

Мактаб ўқитувчиларининг ҳафталик юкламаси камайтирилади

Бухоролик сайловчилар билан учрашувда президентликка номзод Шавкат Мирзиёев педагогларни қўллаб-қувватлашга оид режалари ҳақида сўзлаб берди.


mirziyoyev

Жумладан:
“Муаллимларнинг машаққатли меҳнатини муносиб рағбатлантириш мақсадида, уларнинг кўп йиллик иш стажи учун илк бор устама ҳақи тўлаш тизими жорий этилади.

Бошланғич синф ўқитувчиларининг ҳафталик юкламаси 18 соатдан 16 соатга, юқори синф ўқитувчилариники 20 соатдан 18 соатга туширилади.

Бу орқали, тўлиқ ставкада ишламаётган жами 150 минг нафар муаллимнинг ойлиги ўртача 30 фоизга оширилади.

Ўқитувчиларга ҳар йили сиҳатгоҳларда соғлиғини тиклаши учун имтиёзли йўлланмалар берилади. Шунингдек, ҳар йили 1 минг нафар муаллим стажировка ўташ учун хорижга юборилади”, — деди номзод.

 


Leave a Reply