Мактабларнинг юқори синф ўқувчиларига «Технология» фанида электротехника йўналиши бўйича касб-ҳунар ўқитилади - Ta’lim / Образование

Мактабларнинг юқори синф ўқувчиларига «Технология» фанида электротехника йўналиши бўйича касб-ҳунар ўқитилади

Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси ахборот хизмати раҳбари Намоз Толипов маълум қилди.

Электротехника йўналишида 2021 йилда мамлакатимизда умумий қиймати 152 миллион долларлик янги ишлаб чиқариш лойиҳаси ишга туширилди. Натижада 3200 ортиқ янги иш ўрни яратилди.

2025 йилга келиб қўшимча ишчи касбларга бўлган эҳтиёж 18 минг нафарга етади. Шундан, 14 минг нафари ўрта маълумотга эга мутахассислар ҳисобланади.

Leave a Reply