Ўқувчи ва талабалар учун янги стипендия бериш тартиби белгиланди

Ўқувчилар ва талабалар учун «Заковат стипендияси»ни бериш тартиби тасдиқланди. 2022-2023 ўқув йилидан бошлаб «Заковат» интеллектуал ўйини ва бошқа интеллектуал ўйинларнинг республика босқичида ғолиб ва совриндор бўлган жамоа аъзолари учун йил давомида ҳар ой «Заковат стипендияси» берилади.

«Заковат стипендияси» интеллектуал ўйинларнинг республика босқичида қуйидагича тақсимланади:

1-ўринни олган ўқувчи-ёшлар ва талабаларга БҲМнинг 5 баравари миқдорида (ҳозирда 1 350 000 сўм);

2-ўринни олган ўқувчи-ёшлар ва талабаларга БҲМнинг 4 баравари миқдорида (ҳозирда 1 080 000 сўм);

3-ўринни олган ўқувчи-ёшлар ва талабаларга БҲМнинг 3 баравари миқдорида (ҳозирда 810 000 сўм) белгиланади ва йил давомида ҳар ой тўлаб берилади.

Аввалроқ, «Заковат» клуби президенти» лавозими жорий этилиб, унга Абдурасул Абдуллаев сайлангани хабар берилганди.

🔥2.1 K марта кўрилди

Fikr bildirish

55863853