Таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар рўйхати тасдиқланди - Ta’lim / Образование

Таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар рўйхати тасдиқланди

2022-2023 ўқув йилида таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларга малакали педагогларни жалб этиш орқали таълим сифатини ошириш мақсадида Халқ таълими вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан таълим муассасалари рўйхати тасдиқланди.

Таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар рўйхати тасдиқланди

Мактаблар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йилнинг 15 октябрдаги «Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларга малакали ўқитувчи-педагогларни жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 646-сон қарори талабларига мувофиқ шакллантирилди.

Эслатиб ўтамиз, таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда дарс бериш учун бошқа ҳудудлардан жалб қилинган олий ва биринчи тоифага эга ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига 100 фоиз (бир маъмурий бирлик доирасида 50 фоиз) махсус устамалар белгиланади.

Жорий ўқув йилида 1409 та таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларга 500 нафарга яқин педагог жалб этилган.

2022-2023 ўқув йилида таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларга бошқа ҳудудлардан педагоглар бориб ишлашлари учун жорий йилнинг 15 май кунидан бошлаб электрон платформа (Ustozfondi.uz) орқали рўйхатдан ўтишлари талаб этилади.

Таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар рўйхати билан қуйида танишишингиз мумкин:

 

Leave a Reply