Халқ таълими вазирлиги ва Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги томонидан танловнинг иккинчи (вилоят) босқичи жорий йилнинг апрел ойида ўтказилиши белгиланди.
Танловнинг биринчи туман (шаҳар) босқичида 1-ўринни қўлга киритган 207 та мактаб мазкур босқичда иштирок этади.
Мактаб терма жамоасининг хорижий тилларни билиш бўйича натижалари 100 баллик тизим бўйича баҳолаш орқали амалга оширилади. Жумладан:
🔸тинглаб тушуниш (listening) — 25 балл;
🔸ёзиш (writing) — 25 балл;
🔸ўқиш (reading) — 25 балл;
🔸лексик-грамматик кўникмалар — 25 балларга тақсимланади.
«Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб» танловининг иккинчи (вилоят) босқичини ўтказиш саналари
Хорижий тил (инглиз, немис, француз тиллари) билиш даражасини аниқлашга қаратилган топшириқлар умумтаълим мактабларининг 7-9 синф ўқувчилари учун мўлжалланган бўлиб, ўқиш (reading), тинглаб тушуниш (listening) кўникмалари ҳамда лексик-грамматик билимларини баҳолаш учун 12 тадан қийинчилик даражасига кўра таснифланадиган “А”,“B”,“C” бўлимлардан ташкил топган жами 36 та тест ва топшириқлардан ҳамда ёзиш (writing) кўникмасини баҳолаш учун 1 та топшириқдан иборат бўлади.
Топшириқлар Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги томонидан халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда тузилади.
Вилоят босқичида 1-ўринни қўлга киритган мактаб жамоаси танловнинг кейинги республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.
❗️Эслатиб ўтамиз, мазкур танловнинг
Туман (шаҳар) босқичи ғолиблари:
1-ўрин учун – 100 миллион сўм,
2-ўрин учун – 75 миллион сўм,
3-ўрин учун – 50 миллион сўм миқдорида;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар (вилоят) босқичи ғолиблари:
1-ўрин учун – 250 миллион сўм,
2-ўрин учун – 200 миллион сўм,
3-ўрин учун – 150 миллион сўм миқдорида;
Республика босқичи ғолиблари:
1-ўрин учун – 500 миллион сўм,
2-ўрин учун – 400 миллион сўм,
3-ўрин ўрин учун – 300 миллион сўм миқдорида мукофотланади.