5 ташаббус доирасида «Фан тўгараклари» фестивал-танлов низоми

Халқ таълим вазирининг «2022 йилда 5 та муҳим тушаббусни таълим муассасаларида янада кенгроқ жорий этиш бўйича ўтказиладиган кўрик-танлов, фестивал ва спорт мусобақалари ўтказиш тўғрисида» 17.03.2022,  85 сонли буйруғи эълон қилинди.

Президентнинг 5 ташаббуси

Ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларда ватанпарварлик, эзгулик, инсонпарварлик сингари юксак инсоний фазилатларга нисбатан меҳр ва муҳаббат уйғотиш, китобхонлик маданиятини шакллантириш мақсадида:

Биринчи ташаббус бўйича:

  • “5 ташаббус – санъат билан” шиори остида “Ёшлар театр студиялари” фестивал-танлови;

Иккинчи ташаббус бўйича:

  • “5 ташаббус – спорт билан” шиори остида умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида стритбол спорт туридан мусобақа;
  • умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ва ўқитувчилари ўртасида спортнинг шахмат туридан республика биринчилиги;
  • имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари ўқувчилари ўртасида республика биринчилиги;
  • умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Футболимиз келажаги сенинг қўлингда” шиори остида республика биринчилиги;
  • умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ва ўқитувчилари ўртасида “Қувноқ стартлар” спорт мусобақаларининг республика (финал) босқичи;
  • умумий ўрта таълим мактабларининг бошланғич синф ўқувчилари учун “Болажонлар спорт жамоалари” ҳамда юқори синф ўқувчилари ўртасида “Ёшлик спорт жамоалари” республика биринчилиги;
  • умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Кураш – миллий ғуруримиз” шиори остида спортнинг кураш туридан республика биринчилиги;

Учинчи ташаббус бўйича:

  • “5 ташаббус – ахборот технологиялари билан” шиори остида “Роботлар жанги” фестивал-танлови;
  • “Миллий физика” мусобақаси;

Тўртинчи ташаббус бўйича:

  • “5 ташаббус – китоб билан” шиори остида “Китобхон мактаб” фестивал-танлови;

Бешинчи ташаббус бўйича:

  • “5 ташаббус – беш кун” фестивали;
  • “Фан тўгараклари” бўйича фестивал-танлови ташкил этилади.

 

 

🔥5.2 K марта кўрилди

Fikr bildirish

55863853