Метод бирлашма хужжатлари (дафтар, низом)

Мактабда услуб (метод) бирлашма нима мақсадда тузилади ва асосий вазифалари нималардан иборат? Ўқитувчилар учун қулайлик туғдириш мақсадида ушбу саҳифада метод бирлашма дафтарини юкладик.


documents_230

Методбирлашмалар фаолиятини ташкил этиш

Умумтаълим мактабида методбирлашмалар «Умумий ўрта таълим мактабининг Методбирлашмалари тўғрисида низом» (Халқ таълим вазирининг 372 сонли буйруғига 2-илова 05.12.2022) билан тартибга солинади.

Умумтаълим мактабида бошланғич таълим, синф раҳбарлари йўналиши ҳамда 5-11-синфларда эса алоҳида фанлар ёки бир-бирига яқин бўлган фанлар туркуми бўйича методбирлашмалар фаолият кўрсатади.

Умумтаълим мактабида битта фан ёки туркум бўйича камида учта ўқитувчи бўлса методбирлашма ташкил этилади.

Aгар тегишли фан бўйича ўқитувчилар сони уч нафардан кам бўлса, у ҳолда ушбу фан ўқитувчилари шу туркумдаги фан ўқитувчилари билан биргаликда битта методбирлашмага бирлашади.

Методбирлашма раҳбари методбирлашма аъзолари билан келишган ҳолда, мактаб директорининг буйруғи билан, ўз йўналиши бўйича методик ишларни яхши йўлга қўйган, доимий равишда узлуксиз методик хизматни ташкил эта олган, ижодкор ва тажрибали ўқитувчилардан тайинланади.

Умумтаълим мактабининг ҳар бир ўқитувчиси (ўриндошлик тариқасида ишлаётган ўқитувчилар ҳам) ўз йўналишлари ёки тегишли фан туркуми бўйича методбирлашмага аъзо бўлишлари шарт.

Методбирлашма таркиби умумтаълим мактаби директорининг буйруғи билан шакллантирилади.


Методбирлашманинг фаолияти умумтаълим мактаби директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари томонидан назорат қилинади.




🔥46.7 K марта кўрилди

2 thoughts on “Метод бирлашма хужжатлари (дафтар, низом)

Fikr bildirish

55863853