Умумий ўрта маълумот ҳақидаги шаҳодатномаларни топшириш ҳамда бланкларни ҳисобга олиш дафтари қандай юритилади? Нималарга эътибор бериш керак? Ўқувчи шаҳодатномани олмаса ҳисобга олиш дафтарига нима деб ёзилади? Ушбу саҳифа ушбу саволларга жавоб беради.
Умумий ўрта маълумот ҳақидаги шаҳодатномаларни топшириш ҳамда бланкларни ҳисобга олиш дафтарини юргизиш тўғрисида кўрсатма
1. Шаҳодатномаларни ёзиб бориш ҳамда бланкларни ҳисобга олиб бориш дафтари ҳар бир ўрта мактабда юритилади.
2. Мазкур дафтар мактабларнинг ҳужжатлар рўйхатига киритилиб, эҳтиётлик билан сақланади ва мактабни топшириш ва қабул қилиш вақтида далолатнома билан ўтказилади.
3. Мазкур дафтарнинг ҳар бир саҳифасига тартиб рақами қўйиб чиқилади, ип ўтказиб боғлаб қўйилади ҳамда туман (шаҳар) халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимининг сурғич муҳри босилиб, бўлим мудири имзоси билан тасдиқланади.
4. Ҳар бир мактаба халқ таълимининг юқори ташкилотларидан олинган шаҳодатномалар дафтарнинг биринчи қисмида ҳисобга олиб борилади.
5. Мазкур дафтарга оммавий нусхадаги ва аъло даражали шаҳодатномалардан қанча олиниб, қанчаси берилгани рақамлар билан алоҳида-алоҳида ҳисобга олинади.
6. Умумий ўрта мактабни битирувчилар ҳақидаги тўла маълумотлар мазкур дафтарнинг иккинчи қисмида ёзилади: бу маълумотлар тегишли саҳифаларда берилган сарлавҳаларга мувофиқ ёзилади.
7.Ўқувчиларнинг ўқишни битирган йили кейинги сатрда кўрсатилади, шундан сўнг ушбу ўқув йили битирувчисининг исми, фамилияси ва отасининг исми ёзилади.
8. 6-29-устунларда ўқув фанлари бўйича шаҳодатномада кўрсатилган баҳолар қўйилади.
9. 24-28-устунлар керагида ишлатиш учун туради.
10. 30-устунда битирувчиларнинг фотосуратлари (2х3 ҳажмда) кўндаланг тарзда елимлаб қўйилади.
11. 31-устунда шаҳодатномани олганлиги ҳақида имзо қўйилади. Шаҳодатнома олувчи: «Шаҳодатномани 20__ -йил 18-июнда олдим. Жўраев» деб имзо қўяди ва ҳоказо.
12. Шаҳодатноманинг дубликати берилганлиги мазкур журналнинг «Олганлиги ҳақида имзо» хонасига ёзилади. Бунда «20__ –йил «__» да дубликатини олдим» деб имзо қўяди.
Юқоридаги асл нусханинг берилганлиги ҳақидаги қаторда эса, шаҳодатноманинг дубликати берилганлиги ҳақидаги белги ва унинг рақами қайд қилиб қўйилади.
13. Экстерн тартибида имтиҳон топширувчилар дафтарнинг 5-устунида «эсктернат» сўзи ёзиб қўйилади.
14. Журналга киритилган барча битирувчиламинг рўйхати охирида (рўйхат шаҳодатноманинг қачон олинганлигидан қатъи назар, олдиндан тузиб қўйилади): «Рўйхатда кўрсатиб ўтилган ўқувчилар____-йилда оърта мактаб курси бўйича имтиҳондан ўтдилар» деб ёзилган матн бўлади. Педагогик кенгашнинг «20__-йил «__»даги қарорига биноан шаҳодатномалар_____________ (сони ёзув билан кўрсатилади) битирувчиларга берилади.
Ҳамма шаҳодатномалар «20__ -йил «__»да педкенгаш қарори билан топширилади. Шаҳодатнома олиш учун келмади (сўнгги жумла, агар ҳамма шаҳодатномалар битирувчиларга тўла берилмасагина ёзилади), ҳамма шаҳодатнома олувчиламинг имзолари аниқ ёзилиши лозим. Бу имзолар мактабнинг гербли муҳри билан тасдиқланиб қўйилади.
15. Китобдаги ёзувлар аниқ қилиб, бир хил рангли сиёҳ ёки шарикли ручкада ёзилиши керак.
16. Китобда ҳеч қандай ўчириб-тузатишлар бўлмаслиги керак. Зарур тузатишлар, шунингдек, шаҳодатномани ўз вақтида олмаслик сабабли киритилган барча кейинги ёзувлар юқорида кўрсатилган шахслар имзоси ва гербли муҳр билан тасдиқланиб қўйилади.
Телеграмдаги каналимизга аъзо бўлинг – @idum_uz
Facebook даги саҳифамизни кузатиб боринг