Электрон кундалик фойдаланувчилари ўқув йили бошида “Электрон кундаликка обунанинг мақомини қандай билиш мумкин?” каби саволлар қийнайди. Саҳифада ушбу саволга жавоб олишингиз мумкин.
Кундалик харид профилининг саҳифасида сиз обуна мақомларини кўришингиз мумкин.
Обуна мақомлари:
🔸 Aгар ўқувчи учун ҳали обуна фаоллаштирилмаган бўлса: “Бепул N кун фойдаланиб кўриш” тугмачаси кўринади.
🔸 Aгар ўқувчининг илгари фаол обуналари бўлиб, лекин ҳозирда обуна фаоллаштирилмаган бўлса, “Бир йилга тўлаш” тугмачаси кўринади.
Қандай текшириш мумкин?
- Бош саҳифадаги профилга босамиз ҳамда “Кундалик сотиб олиш”ни танлаймиз;
- Мақомдан келиб чиқиб ҳаракат қиламиз. Мазкур ҳолатда аввал обуна фаол бўлганиги учун “Бир йил учун тўлов” тугмачасини босамиз;
- Тўлов турини танлаймиз: “Карта орқали” ёки “CLICK” орқали.
Маълумотларни киритамиз ҳамда обунани амалга оширамиз.