«Ўқитувчилар учун Aptis» синов тести ўтказилади

2022-йил 9-апрел куни Давлат тест марказида (Тошкент шаҳрида) «Ўқитувчилар учун Aptis» синов тести синови ўтказилади. Бу ҳақида Давлат тест маркази хабар бермоқда.

Бунда ҳар бир смена учун 40 нафардан талабгор рўйхатдан ўтиб, тест синовида иштирок этиши мумкин.

Тест синовида иштирок этиш истагини билдирган талабгорлар қуйидаги ҳавола орқали онлайн рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Тест синовида иштирок этиш бепул бўлиб, ҳар бир смена учун дастлабки рўйхатдан ўтган 40 нафардан талабгор тест синовида иштирок этиш имкониятига эга бўлади.

 


🔥4.2 K марта кўрилди

Fikr bildirish

55863853