Aйрим мактабларда Педагогика институтларининг синфлари ташкил қилинади - Ta’lim / Образование

Aйрим мактабларда Педагогика институтларининг синфлари ташкил қилинади

Ҳукуматнинг тегишли қарорлари (06.04.2021, №187 №188) билан Aндижон ва Бухоро давлат университетларининг Педагогика институтлари ташкил этилди.

Эътиборлиси, янги қарорларга асосан ўқувчиларни касбга йўналтириш мақсадида Aндижон ва Бухоро вилоятларидаги етакчи умумий ўрта таълим муассасаларининг 10 тасида 3–4-синф ўқувчилари учун “Ўқиш ва математик саводхонлик бўйича синфлар”, 8–9-синф ўқувчилари учун “Математик ва табиий фанлар саводхонлиги бўйича синфлар”, 10–11-синф ўқувчилари учун педагогика синфлари ташкил этилади ва Педагогика институтлари таклифи асосида дарс жараёнига таъсир этмаган ҳолда ўқув жараёнига тегишли ўзгартиришлар киритилади.

Шунингдек, халқаро баҳолаш дастурлари (РISA, ТIMSS, РIRLS) ва SТEАМ стандартларидан фойдаланиш, аниқ ва табиий фанларни ўқитиш ва баҳолашнинг замонавий шакллари, методлари ва технологияларини жорий этиш ҳамда ушбу билим ва кўникмаларга эга бўлган педагогларини тайёрлаш янги институтларнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

“Мактабгача таълим” бакалавриат таълим йўналиши талабаларининг ўқув жараёни ва амалиётини, Бухоро вилоятидаги мактабгача таълим ташкилотлари педагог ходимларининг педагог ходимларининг малакасини ошириш курслари ҳамда Инновацион мактабгача таълим ташкилотини ўзи ичига қамраб олувчи Мактабгача таълим инновацион кластери ташкил этилади.

Мазкур институтларда ўқув жараёни институтда 2021/2022 ўқув йилидан бошланади.

Эслатиб ўтамиз, Термиз ва Қарши давлат университетларининг Педагогика институтларини ташкил қилиш бўйича Ҳукумат қарорлари (16.03.2021 №140, №141) қабул қилинган эди.

манба

Leave a Reply